1-топшириқ. Тупроқлар карталарини тузиш


Топшириқни бажариш тартиби


Download 0.62 Mb.
bet2/5
Sana10.04.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1348233
1   2   3   4   5
Bog'liq
AMALIY 10

Топшириқни бажариш тартиби

  1. Ҳудуд тупроқлари хусусиятларини ва тупроқ карталарини тузиш йўлларини адабиётлар ва картографик манбалар ёрдамида ўрга-ниш. Тупроқ манба картасини мавжуд гипсометрик асос билан текши-риб кўриш.

  2. Картани тузиш учун редакцион кўрсатмалар ёзиш, унда:

а) карта мазмунидан келиб чиқиб, тупроқ қопламини тасвирлашда картанинг масштаби ва тупроқларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисоб-га олиш;
б) тузилаётган карта ва унинг легендасини қайта ишлаб чиқиш;
в) танлаб олишнинг цензли кўрсаткичларини асослаш;
г) манба карта легендаси ва мазмунини умумлаштириш каби кўр-сатмалар бериш.

  1. Карта легендасини тузиш.

  2. Тупроқ қоплами хусусиятларини ҳисобга олиб, тупроқ карта-сини тузиш.

  3. Легендани, тупроқ контурлари чегараларини, тупроқ индекс-лари ва географик асос элементларини қора тушь билан чизиб, картани жиҳозлаш. Карта ва легендани тупроқ карталари учун қабул қилинган ранглар билан бўяш.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхатини тузиш.


Топшириқни бажариш намунаси
Калуга вилоятининг 1:25 000 масштабли тупроқ картасини тузиш. Манба – 1:10 000 масштабли тупроқ картаси. Тузиш услуби – оптик-механик.
Ёрдамчи материаллар: ҳудуд тупроқ қоплами баёни; 1:25 000 масштабли географик асос.


Ҳудуднинг тупроқ қоплами баёни
Ҳудуд жарликлар ва сойлар билан қиймаланган, унда ишқорли қора тупроқлар типи тарқалган. Сойлар ён бағирларида кулрангли ўр-мон тупроқлари учрайди. Дарёнинг чап қирғоғида қора тупроқлар кенг тарқалган. Ҳудуднинг жанубий қисми қоплама ётқизиқлардан ташкил топган. Шимолий қисмида кам қалинликдаги флювиогляциал қумлар-дан иборат бўлган оч кулранг ва қумли тупроқлар жойлашган. Рельефи-нинг аниқ кўринадиган шаклларини чим подзол ва глейли тупроқлар эгаллайди. Бундай тупроқлар орасида ботқоқ тупроқлар доғлари ҳам кўринади.

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling