1. умумий қоидалар
Download 53 Kb.
|
Контрольный мастер(к)
1.УМУМИЙ ҚОИДАЛАР. Техник назорат бюросининг (ТНБ) назорат устаси лавозимига олий техник ёки ўрта техник маълумотга эга ва сифат хизматида камида 3 йил иш тажрибасига эга бўлган мутахассис тайинланади. Назорат устаси ТНБ ходими бўлиб, бевосита катта назорат устаси ва БТК бошлиғига бўйсунади, цехнинг табель рўйхатидан ўтади ва цехнинг ички тартиб-қоидаларига бўйсунади. Назорат устаси корхонада амалда бўлган “Корхона ходимларини тайинлаш тўғрисида”ги низомга (П-288-63) мувофиқ тайинланади ва лавозимидан озод қилинади. Назорат устаси ўз иш фаолиятида қуйидагиларга амал қилади: чизмалар, қоидалар, кўрсатмалар ва бошқа йўриқномалар; технологик жараёнлар ва режимлар, унинг бўлимлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг асосий технологик ва конструктив маълумотлари; хом ашё, материаллар ва тайёр маҳсулотларга қўйиладиган техник талаблар; корхонада техник назоратнинг амалда бўлган ГОСТлар, стандартлар, техник шартлари, тизимлари, усуллари ва воситалари; ишлаб чиқариш нуқсонлари турлари, уларни олдини олиш ва бартараф этиш усуллари; техник ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби; маҳсулотларни маркалаш ва қадоқлаш тартиби; меҳнатни муҳофаза қилиш, техник хавфсизлик, ёнғин хавфсизлик ва саноат санитарияси қоидалари. Назорат устасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: белгиланган участкада ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини самарали ва ўз вақтида назорат қилишни ташкил этиш ва таъминлаш; маҳсулот ишлаб чиқаришда нуқсон ва камчиликларни олдини олиш; маҳсулот сифатини оширишга қаратилган чора-тадбирларни узлуксиз амалга ошириш. АСОСИЙ ВАЗИФАЛАР. Унга бириктирилган майдонда маҳсулот сифатининг техник назоратини, белгиланган технологик жараёнга, чизмалар, стандартлар, техник шартларга ва ишлаб чиқариш дастурига мувофиқ, ташкиллаштиради ва таъминлайди. Ишлаб чиқариш усталаридан, уларга юклатилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш технологияси бўйича амалга оширишларини талаб қилади. Ўз ҳудудида нуқсонлар ва камчиликларни сабабларини таҳлил қилади, назоратчиларнинг ҳисоботлари асосида уларни бартараф этиш юзасидан аниқ таклифлар беради. Қабул қилинган ва рад этилган маҳсулотлар учун операцион ва техник ҳужжатларни расмийлаштиришни, шунингдек, фақат БТК томонидан қабул қилинган маҳсулотлар учун тўлов ҳужжатларининг тўғри расмийлаштирилишини назорат қилишни таъминлайди. Гуруҳда, устахонада, эксплуатацияда синов пайтида аниқланган маҳсулотдаги нуқсонларнинг сабабларини бартараф этиб, катта ишлаб чиқариш устаси билан биргаликда маҳсулот сифатини яхшилаш бўйича тизимли равишда иш олиб боради, шунингдек, маҳсулотларни нуқсонсиз ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича тадбирларда иштирок этади ва ушбу тадбирларни муҳокама қилиш бўйича йиғилишлар ўтказади. Ишни тўғри тақсимлайди ва унга бўйсунувчи назоратчиларнинг тўлиқ иш юкини назорат қилади. Ўзига бўйсунувчи ходимлар томонидан қўлланиладиган назорат усулларининг тўғрилигини назорат қилади, уларнинг ишини текширади. Чизмаларни, техник шартларни, ишлаб чиқариш кўрсатмаларини ва бошқаларни ўрганиш учун назоратчилар билан техник тадқиқотлар олиб боради, Бириктирилган ҳудудлар назоратчилари томонидан амалга оширилаётган назорат сифатини тизимли равишда текширади, Бириктирилган ҳудудлар раҳбарларидан маҳсулотларни сертификатлаштириш тадбирларини, маҳсулот ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш ва сифат тизими бўйича тадбирларни ўз вақтида амалга оширишни талаб қилади, маҳсулотларни сертификатлаштириш муддатларини назорат қилади. Маҳсулот сифатини холис баҳолашни таъминловчи илғор назорат усуллари ва воситаларини ишлаб чиқаришга жорий қилади, Ишлаб чиқариш билан биргаликда маҳсулотни буюртмачининг вакилига топширишни амалга оширади. Майдонларда фойдаланиладиган ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилади, уни жорий этишда иштирок этади ва технолоргик жараёнга киритишни талаб қилади. Технологик жараёнларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишда иштирок этади ва зарур ҳолларда уларни тузатиш бўйича таклифлар киритади. Ўзига бириктирилган майдонларда маҳсулот сифатига холис баҳо беришни таъминловчи илғор назорат усуллари ва воситаларини жорий қилади. Шахсий иш режасини тузади ва ўзига бўйсунувчи назоратчиларнинг шахсий режалари бажарилишини назорат қилади. Маҳсулот сифатининг маълум даражасини таъминлаш, ишлаб чиқариш маданиятини оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда иштирок этади ва уларнинг бажарилишини назорат қилади. Ўлчов воситаларининг ҳолати устидан назоратни амалга оширади. Ўзига бўйсунувчи ТНБ ходимларининг меҳнат ва ишлаб чиқариш интизоми устидан назоратни амалга оширади, барча бузилиш ҳолатлари тўғрисида ТНБ бошлиғини хабардор қилади. 3.ҲУҚУҚЛАР. Назорат устаси қуйидаги ҳуқуқларга эга: 3.1. Усталар томонидан тақдим этилган маҳсулотларни жорий қоидаларга мувофиқ рад этиш; 3.2. Назоратга тақдим этилган маҳсулотларда нуқсон ва камчиликлар аниқланган тақдирда, кейинги текширишни тўхтатиш ва маҳсулотни қайта кўриб чиқиш учун ишлаб чиқариш устасига қайтариш; 3.3. Маҳсулотни ишлаб чиқариш, чизмалар, техник шартлар ва белгиланган технологик жараёнларни бузган ҳолда амалга оширилган бўлса, шунингдек, асбоблар, ускуналар ва иш жойининг ҳолати маҳсулот сифатини кафолатламаса ёки нуқсон юзага келишига олиб келса, ишлаб чиқариш усталаридан алоҳида машиналар, агрегатлар ёки участкаларда ишлашни тўхтатишни талаб қилиш ва бу ҳақда катта назорат устасини ёки ТНБ бошлиғини хабардор қилиш; 3.4. Бажарилган иш учун белгиланган ҳужжатлар бўлмаганда ва маҳсулот тўлиқ етказиб берилмаган тақдирда цех томонидан тақдим этилган маҳсулотларни қабул қилмаслик; 3.5. Ишлаб чиқариш усталаридан қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли: - тасдиқланган ишлаб чиқариш жадвалига мувофиқ назорат учун маҳсулотларни кетма-кетликда тақдим этишни; - ишлаб чиқаришни ташкил этишда нуқсонларнинг олдини олиш, маҳсулот сифатини ошириш ва камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ўз вақтида амалга оширишни; - корхона Сифат белгиси учун аттестациядан ўтган маҳсулот сифатининг эришилган даражасини сақлаб қолишни; - ўта мураккаб ва маъсулиятли ишларни бажарувчи ишчиларни аттестациядан ўтказишни; - нуқсонли маҳсулотларни ишлаб чиқаришда аниқ айбдорларни аниқлаш ва нуқсон бўйича тузилган далолатномада уларнинг фамилияларини кўрсатишни; - маҳсулот сифатини таъминламайдиган, нуқсон ва камчиликларга мунтазам равишда йўл қўйган ишчиларни белгиланган тартибда ишдан четлаштиришни; - бириктирилган майдонларда корхона стандартларини талаб қилиш, сифат тизимини жорий этиш ва ривожлантиришга тизимли кўмаклашишни; - маҳсулот сифатини назорат қилишни учун зарур шарт-шароитларни яратишни талаб қилишни; - маҳсулот сифатини ошириш, назорат қилиш усуллари ва воситаларини такомиллаштириш масалалари бўйича корхона бош назоратчисигача бўлган сифат хизматининг барча раҳбарларига мурожаат қилишга ҳақли. 4. ЖАВОБГАРЛИК. ТНБ назорат устаси қуйидагиларга жавобгардир: 4.1. Чизмалар, техник шартлар ва эталонлардан четга чиққан ёки тўлиқ бўлмаган маҳсулотларни ишлаб чиқарилишига; 4.2. Бириктирилган ҳудудларда маҳсулот сифатининг техник назоратини ташкил этиш ҳолати ва технологик жараёнга мувофиқ қўлланилаётган назорат усулларининг тўғрилигига; 4.3. Операцияларни бажаришда носоз назорат-ўлчов ускуналарни қўлланилишига; 4.4. Ишни асоссиз тўхтатиш, асоссиз қабул қилишдан бош тортиш, шунингдек маҳсулот сифатини нотўғри баҳолашга; 4.5. Нуқсонни, қаерда бўлишидан қатъий назар ўтказиб юборишга; 4.6. Бириктирилган ҳудудлар назоратчилари ишини бошқаришнинг тўғрилиги ва самарадорлигини; 4.7. Қабул қилинган маҳсулот сифатини тасдиқловчи ҳужжатларнинг ўз вақтида ва тўғри расмийлаштирилишига; 4.8. Унга тегишли гриф ва клеймони бошқа ходимга берилишига; 4.9. Ўз ҳудудининг назоратчиларининг белгиланган иш тартибини, ички тартиб қоидаларни ва меҳнат интизомини бузишига; 4.10. Ушбу лавозим йўриқномасида кўрсатилган мажбуриятларни бажармаслик ва ҳуқуқлардан фойдаланмаслик. Download 53 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling