Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва қуйи судларнинг ҳамда Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларини аттестациядан ўтказиш ва мансаб даражасини бериш бўйича саволлар тўплами


Download 21.45 Kb.
Sana08.06.2023
Hajmi21.45 Kb.
#1462911
Bog'liq
Сволнома 2021


Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва қуйи судларнинг ҳамда Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларини аттестациядан ўтказиш ва мансаб даражасини бериш бўйича саволлар тўплами

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва қуйи судларнинг ҳамда Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларини аттестациядан ўтказиш ва мансаб даражасини бериш бўйича саволлар тўплам


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 январдаги “Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт тумани ташкил этилиши муносабати билан суд тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6143-сон Фармон мазмун моҳиятини очиб беринг.


2. Республика ҳудудларида ҳуқуқ устуворлигининг таъминланганлик ҳолатини рейтинг асосида баҳоловчи Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индекси йўналишларини тушунтириб беринг (4951).
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6034-сонли Фармонининг мазмун-моҳиятини очиб беринг.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида суд-ҳуқуқ соҳасида белгиланган вазифалар борасидаги фикрларини моҳиятини очиб беринг.
5. Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасидаги ўзгаришлар эволюцияни тушунтириб беринг.
6. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатини маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича судларга ўтказишдан асосий кўзланган мақсад нима?
7. Туман маъмурий судларини туманлараро маъмурий судлар сифатида қайта ташкил этишдан мақсад нима?
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6034-сонли Фармонига асосан тугатилган ва ташкил этилган судлар бўйича тушунча беринг?
9. Нима мақсадда суд ишларини назорат тартибида кўриш институтини тугатилди?
10. Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ва улар ўринбосарларининг суднинг ҳал қилув қарорлари, ҳукмлари, ажримлари ҳамда қарорлари устидан назорат тартибида протест киритиш ҳуқуқини бекор қилишдан кўзланган асосий мақсад нима?
11. Дастлабки эшитув босқичининг моҳиятини тушунтириб беринг.
12. “Бир суд – бир инстанция” тамойилининг моҳиятини очиб беринг.
13. Ўзбекистон Республикаси Олий суд тузилмасида инвестициявий низоларни ҳамда рақобатга оид ишларни кўриш бўйича судлов таркибини тузишдан мақсад ва унинг вазифаларини тушунтириб беринг.
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6034-сонли Фармонига асосан Олий суд тузилмасига киритилган ўзгаришларни батафсил тушунтириб беринг.
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6127-сонли Фармонининг мазмун-моҳиятини очиб беринг.
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги ПФ-5729-сон Фармони билан тасдиқланган 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш Давлат дастурини мазмун-моҳиятини очиб беринг.
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6127-сонли Фармонининг асосий йўналишларини тушунтириб беринг.
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 январдаги “Суд органлари фаолиятини молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6134-сонли Фармонини мазмун–моҳиятини очиб беринг.
19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли Фармонни мазмун-моҳиятини очиб беринг.
20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.08.2020 йилги “Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6041-сонли Фармони бўйича суд-тергов фаолиятини янада такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари санаб беринг.
21. 2020-2023 йилларда суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш Дастурининг мазмун-моҳиятини очиб беринг.
22. Судларнинг ахборот тизимларини давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш бўйича “Йўл харитаси”да қайси давлат органлари ва ташкилотлари билан интеграция назарда тутилган ва унинг мақсади нималардан иборат.
23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.09.2020 йилги “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4818-сон Қарорига асосан суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштиришнинг кейинги босқичдаги вазифалари нималардан иборат.
24. Судлар фаолиятига жорий этилаётган “Адолат” ахборот тизимлари комплекси ҳақида нималарни биласиз?
25. Ўзбекистон Республикаси Олий суд раисининг “Олий суднинг таркибий тузилмаларида ижро интизомига риоя қилиш ҳамда ушбу соҳани тартибга солиш бўйича “Ижро интизомини назорат қилишнинг ягона электрон тизими”ни (doc.sud.uz) фаолиятга жорий қилиш тўғрисида”ги фармойишининг мазмун-моҳиятини очиб беринг.
26. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 15 январдаги “Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини очиб беринг.
27. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 январдаги “Судлар томонидан жиноят ишларини апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини очиб беринг.
28. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 январдаги “Судлар томонидан фуқаролик ишларини апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини очиб беринг.
29. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 январдаги “Судлар томонидан маъмурий ишларини апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини очиб беринг.
30. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 январдаги “Судлар томонидан иқтисодий ишларини апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини очиб беринг.
31. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 21.02.2020 йилги “Суд муҳокамаси ошкоралиги ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини очиб беринг.
32. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 03.07.2020 йилги “Жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқлари ва қонуний манфаат-ларини суд орқали ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини очиб беринг.
33. Республика судлари раислари, судьялари ва ходимлари иштирокида 2021 йил 27 февраль куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган Олий суд Раёсати йиғилишида белгиланган вазифалар нималардан иборат.
34. Мансаб йўриқномаси бўйича хизмат вазифангиз ва ваколатларингиз нималардан иборат?
35. Ижро аппарати ходимлари қайси ҳужжатлар талабларига риоя қилган ҳолда ўз фаолиятларини амалга оширадилар?
36. Таркибий бўлинмангизнинг вазифа ва функциялари нималардан иборат?
37. Таркибий бўлинмангизнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?
38. Иш юритиш йўриқномаси нималарни тартибга солади?
39. Судга келган ҳужжатлар ва мурожаатлар кимлар томонидан ва қандай тартибда қабул қилинади?
40. Иш ва бошқа ҳужжатлар йуқолган ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган тақдирда амалга ошириладиган ишлар ҳақида нималарни биласиз?
41. Хизмат ҳужжатлари қандай ҳужжатлар ва улар қандай кўринишларда бўлади? (4.2.)
42. Хизмат ҳужжатларини расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар ҳақида гапириб беринг.
43. Хизмат ҳужжатларида бўлиши лозим бўлган реквизитлар ҳақида гапириб беринг.
44. Ҳужжатларни юбориш учун расмийлаштириш ҳақида нималарни биласиз? (манзилга юбориш қоидалари, нусхалар юбориш, иловаларни қайд этиш, саҳифаларни рақамлаш ва ҳакозо)
45. Ҳужжатлар матнини компьютерда тайёрлаш қоидалари ҳақида нималарни биласиз?
46. Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда бошқа судлар билан ёзишмалар бланкасига қўйиладиган талаблар
47. Йиғмажилдларнинг рўйхатини тузиш тартиби ҳақида гапириб беринг.
48. Ҳужжатлар йиғмажилдларини шакллантиришда эътибор қаратилиши лозим бўлган масалаларга нималардан иборат?
49. Иш юритиш устидан назоратни ташкил этишда текшириш объектлари бўлиб нималар ҳисобланади?
50. “Ижро интизомини назорат қилишнинг ягона электрон тизими” (doc.sud.uz) ҳақида нималарни биласиз?
51. Судда рўйхатга олинган қайси ҳужжатлар назорат қилиб борилади?
52. Ҳужжатларни сақлаш, уларни архивга топшириш ва амалий экспертизадан ўтказиш ҳақида гапириб беринг.
53. Шахсий масалалар бўйича хорижга чиқиш тартиби ҳақида гапириб беринг.
54. Шахсий масалалар бўйича хорижга чиқаётган судья ва суд ходимларининг мажбуриятлари ҳақида гапириб беринг.
55. Ҳар бир суд ходимининг мажбуриятлари ҳақида гапириб беринг.
56. Суд ходимига хизмат вақтидан ташқарида қўйиладиган талаблар ҳақида нималарни биласиз?
57. Ўзбекистон Республикаси судлари судьяларининг одил судловни амалга оширишдаги ва суд ходимларининг хизмат вазифаларини бажаришдаги фаолияти давомида муайян ҳаракатларни бажариш ёки бажармаслик учун ҳақ (пора) таклиф қилинганлиги тўғрисида хабар бериш ва уни кўриб чиқиш тартибининг мақсади нимадан иборат?
58. Ҳақ (пора) таклиф қилинганлиги тўғрисида хабар бериш ва уларни ҳал этиш тартиби ҳақида гапириб беринг.
59. Ҳақ (пора) таклиф қилинганлиги тўғрисида хабарнома қандай маълумотларни ўзида акс эттириши лозим?
60. Биринчи инстанция ва апелляция, кассация инстанцияларининг бир-биридан фарқи нимадан иборат?
61. Кассация шикояти ва протест бериш ҳуқуқига эга бўлган шахслар кимлар?
62. Кассация шикояти ва протестни кўрадиган суд ва унинг ваколатлари?
63. Кассация шикояти ва протестни бериш тартиби қандай ва муддатлари тўғрисида гапириб беринг?
64. Кассация шикояти вакил томонидан имзоланиши мумкинми ва бундай ҳолда нималарга эътибор бериш керак?
65. Кассация шикояти ва протест мазмунига қўйилган талаблар ҳамда унга илова қилинадиган ҳужжатлар тўғрисида тушунтириш беринг?
66. Кассация шикояти ва протест Олий судга келиб тушганда қандай ҳаракатлар амалга оширилади?
67. Кассация шикояти ёки протест асосида суд ҳужжатлари ижросини тўхтатиш қайси босқичда амалга оширилади?
68. Кассация шикояти ва протестни қабул қилишни рад этиш ва қайтариш асослари ва уларнинг фарқи?
69. Кассация шикояти ва протестни қабул қилишни рад этиш ва қайтариш ҳақидаги судьянинг ажрими устидан шикоят қилинади, қилинса унинг тартиби тўғрисида гапиринг?
70. Кассация шикояти ва протестни иш юритишга қабул қилиш тартиби қандай?
71. Кассация шикояти ва протестга қўшилиш тартиби ва шартлари ҳамда эътироз билан фарқи қандай?
72. Кассация шикоятидан воз кечиш ва протестни қайтариб олиш тартиби қандай?
73. Иш кассация инстанциясида кўрилаётганда келишув тузилишига йўл қўйиладими? Агар йўл қўйилса унинг ҳуқуқий оқибатлари қандай?
74. Кассация шикояти ва протестни кассация инстанциясида кўриш муддатлари белгиланганми?
75. Кассация инстанцияси судининг ишни кўриш доираси қандай?
76. Кассация инстанциясида қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари кўриб чиқилиши инобатга олинган ҳолда, бу инстанцияда иш юритишни тўхтатиш, тугатиш ёки кўрмасдан қолдиришга йўл қўйиладими? Йўл қўйилса қайси ҳолларда?
77. Такрорий кассация тартиби тўғрисида тушунтириш беринг
78. Олий судда назорат тартибида иш юритиш институти тугатилиши ва кассация институти жорий қилиниши қандай нималарни ўзгартирди, фарқи нимада?
79. Кассация шикояти кассация протестидан нима билан фарқ қилади?
80. Кассация тартибида суд ҳужжатига нисбатан қисман шикоят қилиниши мумкинми, мумкин бўлса, суд ҳужжати тўлиқ текшириладими ёки фақат шикоят қилинадиган қисмими?
81. Кассация инстанцияси қайси ҳолатларда ишни янгидан кўришга юборишга ҳақли?
ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИГА ОИД
82. Қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар?
83. Судланганлик ҳолати, унинг тугалланиши ва олиб ташланиши тартиби?
84. Анча миқдор, кўп бўлмаган, кўп миқдордаги ва жуда кўп миқдордаги зарарлар тўғрисида маълумот беринг?
85. Реабилитация учун асослар?
86. Эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноят деб нимага айтилади?
87. Жиноят иши қўзғатилгунга қадар ушлаб туриш тартиби?
88. Жиноят ишини юритишга масъул бўлган давлат органлари ва мансабдор шахсларни санаб беринг?
89. Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув бўйича суд ҳукмини чиқариш тартибини гапириб беринг?
90. Ҳимоячи иштирок этиши шарт бўлган ҳоллар ва ҳимоячидан воз кечиш?
91. Жазони ижро этиш муассасаларининг ва жазони ижро этиш колонияларининг турлари?
92. Ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазони ижро этиш тартиби?
93. Айб шакллари ҳақида гапириб беринг?
94. Жиноят қонунчилигига охирги марта киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида гапириб беринг?
95. Ҳукм устидан апелляция тартибида шикоят бериш ва протест билдириш ҳуқуқига эга бўлган шахсларни санаб беринг
96. Қонуний кучга кирмаган ҳукмлар устидан қайси судларда апелляция тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин?
97. Ҳукм устидан апелляция шикоятлари ва протестлари бериш муддати ҳамда апелляция шикояти ёки протести бериш муддатини тиклаш тартиби
98. Апелляция шикояти ва протестининг мазмунини гапириб беринг.
99. Биринчи инстанция судининг ажрими устидан шикоят ва протест бериш тартиби.
100. Апелляция инстанцияси суди муҳокамасининг предмети нимадан иборат.
101. Апелляция инстанцияси судида ишни кўриш муддатлари.
102. Апелляция инстанцияси суди мажлисини тайинлаш ва тайёрлаш.
103. Апелляция инстанцияси судида жиноят ишини кўриш тартиби.
104. Апелляция инстанциясида ҳукмни бекор қилиш ёки ўзгартириш асослари.
105. Апелляция инстанцияси суди томонидан суд терговининг тўлиқ эмас ва бир ёқлама бўлган деб топиш асослари.
106. Ҳукмда баён қилинган суд хулосаларининг ишнинг ҳақиқий ҳолатларига мувофиқ эмас дебэътироф этиш асослари .
107. Жиноят-процессуал қонун нормаларининг жиддий бузилишларини ҳолатларини санаб беринг .
108. Жиноят кодекси нормаларининг нотўғри қўлланилган деб эътироф этиш асослари.
109. Жазо қачон адолатсиз ҳисобланади?
110. Апелляция инстанцияси судида жиноят ишини кўриш чегараси
111. Апелляция инстанцияси судининг ваколатларини айтиб беринг
112. Қайси ҳолларда апелляция инстанцияси суди жиноят ишини кўриб, айблов ҳукмини бекор қилади ва жиноят ишини тугатади.
113. Қайси ҳолатларда айблов ҳукми бекор қилиниб ва ишни биринчи инстанция судига юборилади.
114. Апелляция инстанцияси судининг биринчи инстанция суди айблов ҳукмини ўзгартириш ваколатлари.
115. Апелляция инстанцияси судининг ажримида нималар кўрсатилиши керак.
116. Суд ажрими устидан берилган хусусий шикоятни, протестни кўриб чиқиш тартиби.
117. Суд ажрими устидан берилган хусусий шикоятни, протестни кўриб чиқиш.
118. Қайси ҳолларда апелляция инстанцияси судида иш қўшимча кўриб чиқилади.
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИГА ОИД
119. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига асосан Инвестициявий низолар бўйича ишлар жумласига қандай низолар киради?
120. Иқтисодий судларнинг суд ҳужжатларини қайта кўриш бўйича иш юритиш тартиби қандай?
121. Қандай ҳолларда судья рад қилинади, судьяни рад қилиш тўғрисидаги аризани ким кўриб чиқади?
122. Қандай холларда судьянинг судда такрор иштирок этишга йўл қўйилмайди?
123. Иқтисодий судга тақдим қилинган илтимосномалар қай тартибда ҳал этилади?
124. Иқтисодий суднинг иш юритишни тўхтатиб туриш ҳуқуқи ва мажбурияти ҳақида нималарни биласиз?
125. Судгача мажлис ўтказиш тартиби қандай?
126. Қандай ҳолларда ҳал қилув қарорини қабул қилган суд қўшимча ҳал қилув қарорини қабул қилади?
127. Апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш ажримининг апелляция шикоятини (протестини) қайтариш ажримидан фарқи?
128. Исботлашдан озод қилиш асослари?
129. Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш асослари?
130. Прокурор, эксперт, таржимон ва суд котибини рад қилиш асослари?
131. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил қайси низолар бўйича апелляция шикояти беришга ҳақли эмас?
132. Қайси шахслар биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти (протести) беришга ҳақли?
133. Апелляция шикоятини(протестини) кўриб чиқувчи судларни айтиб беринг
134. Апелляция шикоятини (протестини) судга беришнинг судга йўллашдан нима фарқи бор?
135. Қайси тоифадаги ишлар бўйича апелляция шикояти (протести) 10 кунлик муддатда берилади?
136. Апелляция шикояти (протести) беришнинг ўтказиб юборилган муддати қайси ҳолларда узрли деб топилиб тикланиши мумкин?
137. Апелляция шикояти(протести)нинг мазмуни ҳақида гапириб беринг?
138. Апелляция шикояти(протести)га илова қилинадиган ҳужжатларни санаб беринг
139. Апелляция шикояти(протести)ни иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш тартиби ва муддатини айтиб беринг.
140. Апелляция шикояти(протести)ни қайси ҳолларда иш юритишга қабул қилиш рад этилади?
141. Апелляция шикояти(протести)ни қайтариш асослари?
142. Апелляция шикоятини кўрмасдан қолдириш тартиби қандай?
143. Апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш асосларини гапириб беринг
144. Апелляция инстанцияси суди ишни қандай тартибда кўриб чиқади?
145. Апелляция инстанцияси судида ишни кўриш чегараларини айтиб беринг
146. Апелляция инстанцияси судининг ваколатларини биласизми?
147. Апелляция инстанцияси судининг қарорини таърифлаб беринг
148. Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асослари нимадан иборат
149. Моддий ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши нимадан иборат?
150. Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши нимадан иборат?
МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАРНИ КЎРИШ БИЛАН БОҒЛИҚ
151. Вояга етмаганларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлиги?
152. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ ҳақорат қилиш тушунчаси ҳақида гапириб беринг?
153. Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш асослари?
154. Маъмурий жазонинг турларини санаб беринг?
155. Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш деганда нимни тушунасиз?
156. Маъмурий жавобгарлик қонунчилигига охирги марта киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида гапириб беринг?
157. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан апелляция шикояти бериш тартиби қандай?
158. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор устидан апелляция шикояти бериш муддатлари
159. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор устидан берилган апелляция шикоятини кўриб чиқиш муддатлари
160. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор устидан берилган апелляция шикоятини кўриш тартиби
161. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриш бўйича апелляция инстанцияси судининг ваколатлари
162. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни апелляция тартибида қайта кўрувчи судлар
163. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор устидан апелляция шикояти бериши мумкин бўлган шахслар
164. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида шикоят бериш тартиби қандай?
165. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида берилган шикоят ёки билдирилган протестни кўриб чиқиш
166. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида протест билдириш тартиби
167. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида берилган шикоят ёки билдирилган протестни кўриб чиққан орган (мансабдор шахс) қандай қарор қабул қилади?
168. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўришни тугатиш билан қарорни бекор қилиш оқибатлари
МАЪМУРИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИГА ОИД
169. Қайси шахслар биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти (протести) беришга ҳақли ?
170. Апелляция шикоятини (протестини) кўрувчи судларни айтиб беринг.
171. Қайси ҳолатда апелляция шикояти (протести) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кўрилади ?
172. Апелляция шикоятини (протестини) судга беришнинг судга йўллашдан нима фарқи бор?
173. Апелляция шикояти (протести) беришнинг ўтказиб юборилган муддати қайси ҳолларда узрли деб топилиб тикланиши мумкин?
174. Апелляция шикояти(протести)нинг мазмуни ҳақида гапириб беринг?
175. Апелляция шикояти(протести)га илова қилинадиган ҳужжатларни санаб беринг
176. Апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш тартиби ва муддати
177. Апелляция шикоятини (протестини) қайси ҳолларда иш юритишга қабул қилиш рад этилади?
178. Апелляция шикоятини (протестини) қайтариш асослари?
179. Апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш тартиби
180. Апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш асосларини гапириб беринг?
181. Апелляция инстанцияси суди томонидан ишни кўриш тартибини айтиб беринг?
182. Апелляция инстанцияси судида ишни кўриш доираси
183. Апелляция инстанцияси судининг ваколатларини айтиб беринг?
184. Апелляция инстанцияси судининг қарорини таърифлаб беринг?
185. Ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асосларини гапириб беринг?
186. Моддий ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши нимадан иборат?
187. Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши нимадан иборат?
ФУҚАРОЛИК ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИГА ОИД
188. Қандай ҳолларда процессуал ҳуқуқий ворисликка йўл қўйилиши мумкин?
189. Никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги иш билан бирга кўриб чиқилиши мумкин бўлмаган низолар?
190. Оила кодексига киритилган охирги ўзгартиришлар ҳақида гапириб беринг?
191. Ҳал қилув қарорининг ижросини кечиктириш ёки унинг бўлиб-бўлиб ижро этилиши, уни ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш асослари нималардан иборат?
192. Никоҳдан суд тартибида ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида ажратиш ҳолатлари?
193. Фуқаролик қонунчилигига охирги марта киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида гапириб беринг?
194. Қайси шахслар ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти (протести) беришга ҳақли ?
195. Апелляция шикояти(протести)ни кўриб чиқувчи судларни айтиб беринг
196. Апелляция шикоятини (протести) судга беришнинг судга йўллашдан нима фарқи бор?
197. Апелляция шикояти (протести) беришнинг ўтказиб юборилган муддати қайси ҳолларда узрли деб топилиб тикланиши мумкин?
198. Қайси ҳолатда апелляция шикояти ҳаракатсиз қолдирилади ?
199. Биринчи инстанция судининг апелляция шикоятини (протестини) олганидан кейинги ҳаракатлари нимадан иборат?
200. Апелляция шикояти(протести)нинг мазмуни ҳақида гапириб беринг?
201. Апелляция шикояти(протести)га илова қилинадиган ҳужжатларни санаб беринг.
202. Апелляция инстанцияси судининг ишни шикоят (протест) билан бирга олганидан кейин қандай ҳаракатларни амалга ошириши лозим?
203. Апелляция шикоятини (протестини) тўлдириш, ўзгартириш, шикоятдан воз кечиш ва протестни қайтариб олиш тартиби қандай?
204. Апелляция инстанциясида даъвогар арз қилинган талабларидан воз кечганда, жавобгар даъвогар талабларини тан олганда ва тарафлар келишув битими тузганда қандай процессуал ҳаракатлар амалга оширилади?
205. Апелляция инстанцияси судида ишни кўриш доираси
206. Апелляция инстанцияси суди томонидан ишни кўриш тартибини айтиб беринг?
207. Апелляция инстанцияси судининг ваколатларини айтиб беринг?
208. Суд ҳужжатини ўзгартириш ёки бекор қилиш асосларини гапириб беринг ?
209. Моддий ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши нимадан иборат?
210. Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши нимадан иборат?
211. Апелляция инстанцияси судининг ажримида нималар кўрсатилиши керак?
212. Биринчи инстанция судининг ажрими устидан шикоят қилинганлиги (протест келтирилганлиги) муносабати билан ишни кўрадиган апелляция инстанцияси судининг ваколатларини айтиб беринг.
Изоҳ: Комиссия тарафидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Конституциявий қонунлари, “Судлар тўғрисида”ги қонуни бўйича, шунингдек номзоднинг сиёсий дунёқарашини, маданий-маънавий етуклигини баҳолаш мақсадида қўшимча саволлар ҳам берилиши мумкин.
Download 21.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling