Иш №1-1907-2301/ Апелляция инстанция судида
Download 219.19 Kb. Pdf ko'rish
|
Иш № 1-1907-2301/ Апелляция инстанция судида маърузачи судья Т.Бекпулатов Биринчи инстанция судида раислик қилган судья О.Каримов СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ А Ж Р И М И 2023 йил апрель ойининг 11 куни Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисини ўтказиб, раислик қилувчи вилоят суди раисининг ўринбосари О.Нормаҳматов, ҳайъат судьялари С.Сувонқулов ва Т.Бекпулатовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Саъдуллоевнинг котиблигида, тарафлардан вилоят прокуратурасининг бўлим прокурори С.Қурбонов, судланувчи Ф.И.Ш ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Бердиевнинг иштирокида, Қизириқ туман прокурори томонидан келтирилган протест ҳамда судланувчи Ф.И.Штомонидан келтирилган апелляция шикоятини жиноят иши ҳужжатлари билан текшириб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и : Жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман судининг 2023 йил 16 февралдаги ҳукмига кўра, Ф.И.Ш, 1970 йил йил 7 сентябрь куни Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида туғилган, Ўзбекистон фуқароси, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, оилали, 4 нафар фарзанди бор, муқаддам: 1)жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг 2012 йил 30 апрелдаги ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми ва 168-моддаси 2-қисми “б” банди билан юритилган жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2010 йил 28 авгусдаги “Амнистия тўғрисида”ги Қарорига асосан тугатилган; 2) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яшнобод (собиқ Ҳамза) туман судининг 2013 йил 28 февралдаги ажримига кўра, ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б” банди ва 211-моддаси 2-қисми билан юритилган жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2012 йил 5 декабрдаги “Амнистия тўғрисида”ги Қарорига асосан тугатилган; 3) жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг 2013 йил 16 майдаги ажримига кўра, ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б” банди билан юритилган жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ҳужжат имзоланган: Бекпулатов Тохир Салимович, 15.04.2023 1-1907-2301/6 2 Сенатининг 2012 йил 5 декабрдаги “Амнистия тўғрисида”ги Қарорига асосан тугатилган; 4) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туман судининг 2017 йил 16 августдаги ҳукмига кўра, ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а,б,в” бандлари ва 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди билан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган; 5) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яшнобод туман судининг 2017 йил 13 ноябрдаги ҳукмига кўра, ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ЖКнинг 59-моддаси 8-қисмига асосан узил-кесил 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган; 6) жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар судининг 2018 йил 23 январдаги ҳукмига кўра, 168-моддаси 2-қисми “б” банди (эски таҳрирдаги) ва 227-моддаси 2-қисми “а” банди билан 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 59-моддаси 8-қисмига асосан 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Шеробод туман судининг 2019 йил 18 декабрдаги ажримига кўра ЖКнинг 74-моддаси 3-қисми “б” бандига асосан ўталмай қолган 5 йил 3 ой 25 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси шу муддатга иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда шу муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган; 7) жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судининг 2022 йил 20 апрелдаги ҳукмига кўра, ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари яъни 73.500.000 сўм жарима жазоси тайинланган, мазкур жарима жазоси жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар судининг ҳукми билан тайинланган 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмаган 5 йил 3 ой 25 куни ЖКнинг 74-моддаси 3-қисми “б” бандига асосан шу муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган, жазонинг ўталмаган 3 йил 2 ой 6 куни ЖКнинг 61-моддаси тартибида алоҳида ижрога қаратиш белгиланган, жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судининг 2022 йил 20 сентябрдаги ажримига Ҳужжат имзоланган: Бекпулатов Тохир Салимович, 15.04.2023 1-1907-2301/6 3 кўра, ЖКнинг 46-моддасига асосан ўталмай қолган 3 йил 1 ой 28 кун аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилиб, қидирув эълон қилинган, Шўрчи тумани, “Ялти” маҳалласида яшайди, жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман судининг 2022 йил 27 сентябрдаги ажримига асосан сиртдан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган, 2022 йил 11 декабрда ушланган, айблов хулосаси нусхасини олганга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, тайинланган жазога жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судининг 2022 йил 20 апрелдаги ҳукмига кўра тайинланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари, яъни 73.500.000 сўм жарима жазоси ва жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судининг 2022 йил 20 сентябрдаги ЖКнинг 46-моддасига асосан ўталмай қолган 3 йил 1 ой 28 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосини шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштириш ҳақидаги ажримига кўра тайинланган жазони ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми ва 60,61-моддаларига асосан қисман қўшиб узил-кесил 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари, яъни 73.500.000 сўм жарима жазоси тайинланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 61-моддаси тартибида тайинланган ҳар қайси жазолар алоҳида-алоҳида ижро қилиш белгиланган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 34-моддаси 3-қисми “б” бандига асосан Ф.И.Ш ўта хавфли рецидивист деб топилиб, жазони махсус тартибли колонияларда ўташ белгиланган. Суднинг ҳукмига кўра, Ф.И.Шхавфли рецидивист бўлган ҳолда, Қизириқ тумани, “Қишлоқозон” маҳалласида яшовчи таниши Ф.И.Шнинг ишончига кириб, уни Германия Федератив Республикасига ишга юборишни ваъда қилиб, уни алдаб, 2020 йининг ноябрь ойидан 2022 йилнинг июнь ойига қадар бўлган вақт оралиғида жами 70.000.000 сўм пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Бундан ташқари, Ф.И.Шхавфли рецидивист бўлган ҳолда ўзининг содир этган жинояти учун жиноий жавобгарликка тортилмай қолганлигидан фойдаланиб, фирибгарлик жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, жиноий йўллар билан бойлик орттириш мақсадида, Шўрчи тумани, “Ялти” маҳалласида яшовчи қариндоши Шерқобилов Бахтиёрнинг ишончига кириб, унга Шўрчи тумани, “Ялти” маҳалласи ҳудудидан аукцион савдоси орқали ер олиб беришни ваъда Ҳужжат имзоланган: Бекпулатов Тохир Салимович, 15.04.2023 1-1907-2301/6 4 бериб, уни алдаб, 50.000.000 сўм пулини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, шахсий эҳтиёжига ишлатиб юборган. Шунингдек, Ф.И.Ш хавфли рецидивист бўлган ҳолда ўзининг содир этган жинояти учун жиноий жавобгарликка тортилмай қолганлигидан фойдаланиб, фирибгарлик жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, жиноий йўллар билан бойлик орттириш мақсадида, маҳалладоши ва қариндоши Донаев Алишернинг ишончига кириб, 2021 йил июль ойида Тошкент шаҳрида яшовчи танишидан “KIA” русумли автомашина олиб беришни айтиб, уни алдаб, 7000 АҚШ долларини қўлга киритиб, автомашинани олиб келиб бермасдан, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжига ишлатиб юборган. Бундан ташқари, Ф.И.Ш хавфли рецидивист бўлган ҳолда ўзининг содир этган жинояти учун жиноий жавобгарликка тортилмай қолганлигидан фойдаланиб, жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, жиноий йўллар билан бойлик орттириш мақсадида, 2022 йил февраль ойида Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани, “Кўкбулоқ” маҳалласида яшовчи таниши Абдуллаев Шухратнинг ишончига кириб, уни алдаб, унинг Наманган вилояти, Поп тумани, Уйғурсой қўрғонида жойлашган 6-сон ЖИЭКда озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган укаси Абдуллаев Фурқатнинг жазо муддатини қисқартиришга ёрдам беришга ваъда бериб, ундан 10.800.000 сўмни олиб, ушбу пулни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, шахсий эҳтиёжига ишлатиб юборган. Бундан ташқари, Ф.И.Ш хавфли рецидивист бўлган ҳолда ўзининг содир этган жинояти учун жиноий жавобгарликка тортилмай қолганлигидан фойдаланиб, жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, жиноий йўллар билан бойлик орттириш мақсадида, 2022 йилнинг май ойида Денов тумани, “Чағаниён” маҳалласида яшовчи таниши Ф.И.Шнинг ишончига кириб, унинг ўғли Тожиев Махтумқулини 40.000.000 сўм эвазига Англия давлатига ишга юборишни ваъда қилиб, уни алдаб, 40.000.000 сўм пулини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ушбу пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжига ишлатиб юборган. Шунингдек, Ф.И.Ш хавфли рецидивист бўлган ҳолда ўзининг содир этган жинояти учун жиноий жавобгарликка тортилмай қолганлигидан фойдаланиб, фирибгарлик жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, жиноий йўллар билан бойлик орттириш мақсадида, 2022 йилнинг июль ойида маҳалладоши Ф.И.Ш нинг ишончига кириб, унга Жиззах вилоятида яшовчи танишидан буғдой ва арпа олиб келиб беришни ваъда қилиб, уни алдаб, 3100 АҚШ доллари ва 6.250.000 сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ваъда қилинган буғдой ва арпа маҳсулотини олиб келиб бермасдан, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжига ишлатиб юборган. Ҳужжат имзоланган: Бекпулатов Тохир Салимович, 15.04.2023 1-1907-2301/6 5 Бундан ташқари, Ф.И.Шхавфли рецидивист бўлган ҳолда ўзининг содир этган жинояти учун жиноий жавобгарликка тортилмай қолганлигидан фойдаланиб, фирибгарлик жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, жиноий йўллар билан бойлик орттириш мақсадида, 2022 йилнинг сентябрь ойида Сариосиё тумани, “Шохжахон” маҳалласида яшовчи таниши Бобоназаров Акмалжоннинг ишончига кириб, унга Тошкент шаҳридан 200 халта “Мўътабар” номли ун маҳсулотини олиб келиб беришга ваъда бериб, уни алдаб, жами 64.000.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ун маҳсулоти олиб келиб бермасдан, пулини ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Бундан ташқари, Ф.И.Ш хавфли рецидивист бўлган ҳолда, ўзининг содир этган жинояти учун жиноий жавобгарликка тортилмай қолганлигидан фойдаланиб, фирибгарлик жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, жиноий йўллар билан бойлик орттириш мақсадида, 2019 йилнинг декабрь ойидан 2022 йилнинг сентябрь ойи бошига қадар Шўрчи тумани, “Тамаддун” маҳалласида яшовчи таниши Махманов Шавкатнинг ишончига кириб, унинг ўғли Донаев Деҳқонбекни Жанубий Корея Республикасидаги “Кемпо” университетига ўқишга киритиб қўйишни айтиб, уни алдаб, унинг жуда кўп миқдордаги жами 153.000.000 сўм пулини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Протестда, судланувчи Ф.И.Шасоссиз ўта хавфли рецидивист деб топилгани сабабли ЖКнинг 34-моддасини чиқариш сўралган. Судланувчи Ф.И.Шшикоятида, оилавий аҳволини инобатга олиб, ишни одилона кўриб чиқишни сўраган. Судланувчи Ф.И.Шсудда, айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, биринчи босқич судида берган кўрсатувларини тасдиқлаши, жабрланувчи Махманов Шавкатга етказилган зарар қопланганлиги, қолган жабрланувчиларга озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб чиққанидан сўнг зарарни қоплаши, ҳозирги вақтда зарарни қоплаш имкониятига эга эмаслиги, ўзига енгиллик беришни сўраб кўрсатув берди. Апелляция инстанцияси суди иш бўйича судья Т.Бекпулатовнинг маърузасини, прокурор С.Қурбоновнинг протестни қаноатлантириш, судланувчи Ф.И.Шва унинг ҳимоячиси А.Бердиевнинг ишни одилона кўриб чиқиш ҳақидаги фикрларини тинглаб, протест ва шикоятдаги важларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ҳукмини ўзгартиришни лозим топади. Судлов ҳайъати, судланувчи Ф.И.Шнинг айби ўзининг айбига тўлиқ иқрорлик билдириб берган кўрсатувидан ташқари, жабрланувчиларнинг кўрсатувлари, СМС хабарномалар, жиноят иши материалларидаги аризалар, илова ҳужжатлари, ҳолат юзасидан Ҳужжат имзоланган: Бекпулатов Тохир Салимович, 15.04.2023 1-1907-2301/6 6 олинган тушунтириш хатлари, сўроқ баённомалари ҳамда тўпланган бошқа ишончга сазовор далиллар мажмуи билан тўлиқ ўз исботини топган деб ҳисоблайди. Биринчи босқич суди, судланувчи Ф.И.Шнинг айблилиги ҳақида асосли хулосага келган бўлса-да, уни ЖКнинг 34-моддаси тартибида ўта хавфли рецидивист деб топиб, хатоликка йўл қўйган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 34-моддаси 3-қисми “а” бандида, беш йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин бўлган қасддан янги жиноят содир этиши, яъни илгари ўта оғир жинояти учун ёки икки марта оғир жиноят учун ҳукм қилиниб, уларнинг ҳар бири учун беш йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган шахс томонидан ўта оғир жиноят содир этиши ўта хавфли рецидивист деб топишга асос бўлиши назарда тутилган. Иш ҳужжатларига кўра Ф.И.Шга жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туман судининг 2017 йил 16 августдаги ҳукмига кўра, ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а,б,в” бандлари билан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси ва 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди билан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 59-моддасига асосан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яшнобод туман судининг 2017 йил 13 ноябрдаги ҳукмига кўра, ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ЖКнинг 59-моддаси 8-қисмига асосан узил-кесил 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар судининг 2018 йил 23 январдаги ҳукмига кўра, 168-моддаси 2-қисми “б” банди (эски таҳрирдаги) билан 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси ва 227-моддаси 2-қисми “а” банди билан 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 59-моддасига асосан 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 59-моддаси 8-қисмига билан, мазкур ҳукм билан тайинланган жазога жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2017 йил 13 ноябрдаги ҳукмига кўра тайинланган жазони қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жиноят ишлари бўйича Шеробод туман судининг 2019 йил 18 декабрдаги ажримига кўра ЖКнинг 74-моддаси 3-қисми “б” бандига асосан ўталмай қолган 5 йил 3 ой 25 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси шу муддатга иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда шу муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган. Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судининг 2022 йил 20 апрелдаги ҳукмига кўра, ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари, яъни 73.500.000 сўм жарима жазоси тайинланган, мазкур жарима жазоси Ф.И.Шга Ҳужжат имзоланган: Бекпулатов Тохир Салимович, 15.04.2023 1-1907-2301/6 7 нисбатан жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар судининг ҳукми билан тайинланган 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмаган 5 йил 3 ой 25 куни ЖКнинг 74-моддаси 3-қисми “б” бандига асосан шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган жазонинг ўталмаган 3 йил 2 ой 6 куни ЖКнинг 61-моддаси тартибида алоҳида ижрога қаратиш белгиланган. Шунингдек, биринчи босқич суди Ф.И.Шга охирги суд ҳукми юзасидан жазони ўташ жараёнида жиноят содир этгани сабабли ЖКнинг 60-моддаси тартибида жазоларни қўшиб тўғри хулосага келган бўлса-да, бироқ ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида ҳам жазоларни қўшгани ҳолда тайинлаб хатоликка йўл қўйган. Шу сабабли судлов ҳайъати, Ф.И.Шга нисбатан чиқарилган суд ҳукмини ўзгартириб, ЖКнинг 34-моддаси билан уни ўта хавфли рецидивист деб топилган қисмини бекор қилишни ҳамда жазоларни ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида қўшиш қисмини чиқаришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 497 13 , 497 17 , 497 18 , 497 26 , 497 31 -моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати а ж р и м қ и л а д и : Жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман судининг 2023 йил 16 февралдаги Ф.И.Шга нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгартирилсин. Ф.И.Шни ЖКнинг 34-моддаси билан “ўта хавфли рецидивист” деб топилган қисми бекор қилинсин ҳамда жазоларни ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида қўшиш қисми чиқарилсин. Тайинланган жазо қаттиқ тартибли колонияларда ўтаттирилсин. Суд ҳукмининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Протест қаноатлантирилсин, апелляция шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин. Раислик қилувчи (имзо) О.Нормаҳматов Ҳайъат судьялари: (имзо) С.Сувонқулов (имзо) Т.Бекпулатов Аслига тўғри: Т.Бекпулатов Ҳужжат имзоланган: Бекпулатов Тохир Салимович, 15.04.2023 1-1907-2301/6 Download 219.19 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling