Хемис тизимида аккаунт паролини тиклаш тартиби


Download 105.34 Kb.
Sana21.11.2023
Hajmi105.34 Kb.
#1791903
Bog'liq
Platformada qayta aloqani tiklash


Хемис тизимида аккаунт паролини тиклаш тартиби (Талабанинг паролини тиклаш)



  1. Тизимга кириш ойнасининг юқори ўнг бурчагида уч нуқтали кнопкага босилади ва пайдо бўлган менюдан Паролни бекор қилиш буйруғи танланади




  1. Шундан сўнг қуйидаги паролни тиклаш ойнаси пайдо бўлади. Бунда: 1-Қадам: Фойдаланувчининг ID коди ѐки логини киритилади. Давом этиш кнопкаси босилади. Агар талабанинг профилида электрон почта манзили ѐки телефон рақамининг ҳеч бири киритилмаган бўлса тиклаш функциясидан фойдаланиб бўлмайди.





  1. Шунда тизим талабанинг профилидаги олдиндан киритиб қўйилган электрон почта манзилига ѐки телефон рақамига талабанинг хақиқийлигини текшириш учун ПИН код юборади. Агар талаба профилида ҳам электрон почта манзили ҳам телефон рақами киритилган бўлса у ҳолда ПИН код ҳар иккаласига ҳам юборилади.

Телефон рақамига СМС юбориш пуллик (40 сўм) яъни талабанинг ҳисобидан амалга оширилади. Агар телефон балансида етарли маблағ бўлмаса СМС хабар келмайди.
2-Қадам. Электрон почта манзили ѐки телефон рақамига юборилган ПИН кодни киритинг ва Текшириш кнопкасини босинг. Агар ПИН код тўғри киритилган бўлса кейинги қадамга ўтилади.



  1. 3-қадам: Тизимга кириш учун янги парол ва унинг тасдиғини киритинг. Паролни ўзгартириш кнопкасини босинг. Шундан сўнг талаба автоматик равишда янги парол билан тизимга киради.

Янги паролни киритишда паролни шакллантириш қоидаларига риоя этинг, яъни паролнинг узунлиги камида 8 та лотинча харфлар ва сонлардан иборат бўлиши керак.

Download 105.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling