1. Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин
-боб. Умумий ўрта таълимни бошқариш
Download 30.09 Kb.
|
qaror 140 ....15.03.2021.doc
8-боб. Умумий ўрта таълимни бошқариш
60. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги умумий ўрта таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган орган ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимини Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, халқ таълими бошқарув органлари ҳамда бошқа ташкилотлар ташкил этади. Олдинги таҳрирга қаранг. Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, вилоятлар халқ таълими бошқармаси бошлиқлари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари бир вақтнинг ўзида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимларининг таълим ва тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари ҳисобланади. (60-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон) 61. Вазирлик ва идоралар тизимидаги умумтаълим муассасалари бевосита тегишли вазирлик ва идорага бўйсунади. 62. Вазирлик ва идоралар тизимидаги умумтаълим муассасалари уларни жойлаштириш учун тегишли бино, моддий-техник база (мебель, ўқув-лаборатория жиҳозлари, ахборот-коммуникация технологиялари, спорт анжомлари ва бошқалар) ҳамда малакали раҳбар ходимлар ва педагоглар мавжуд бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ ташкил этилади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тизимидаги умумтаълим муассасалари минтақаларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш эҳтиёжларига мувофиқлиги таъминланган ҳолда, уларни жойлаштириш учун тегишли бино, моддий-техник база (мебель, ўқув-лаборатория жиҳозлари, ахборот-коммуникация технологиялари, спорт анжомлари ва бошқалар) ҳамда малакали раҳбар ходимлар ва педагоглар мавжуд бўлганда, тегишлича вилоят ёки туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарорига мувофиқ ташкил этилади. Олдинги таҳрирга қаранг. Нодавлат таълим ташкилотлари муассис (таъсисчи) томонидан ташкил этилади ва қонунчиликка мувофиқ бериладиган лицензия асосида фаолият юритади. (62-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 63. Умумтаълим муассасасига бевосита раҳбарлик тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари билан келишилган ҳолда ҳудудий халқ таълими бошқармалари томонидан тайинланган директор томонидан амалга оширилади. (63-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон) Умумтаълим муассасаси директори муассасанинг ташкилий-ҳуқуқий, ўқув-тарбиявий, маънавий-маърифий ва молиявий-хўжалик фаолиятининг ташкил этилишига бевосита масъул ҳисобланади. Олдинги таҳрирга қаранг. Умумтаълим муассасаси директори йил якуни бўйича халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари ва жамоатчилик вакилларига 3 йиллик дастурнинг ижроси юзасидан ҳисобот беради ва ҳисобот натижасига кўра унинг фаолиятига халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан баҳо бериб борилади. (63-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 64. Нодавлат таълим ташкилотларидаги ҳамда идоравий бўйсунувидан қатъи назар, барча давлат умумтаълим муассасаларидаги ўқув-тарбия жараёнига услубий раҳбарлик Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва халқ таълими бошқарув органлари томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги таълим муассасалари бундан мустасно. (64-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 65. Умумтаълим муассасаларида педагогик кенгашлар тузилади. Умумтаълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнини такомиллаштириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш, таълим жараёни иштирокчиларининг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш мақсадида кузатув кенгашлари тузилиши мумкин. Педагогик ва кузатув кенгашларининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тартибга солинади. (65-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон) 66. Педагогик кенгаш умумтаълим муассасасида ўқув-тарбия жараёнининг ташкил этилишида олий бошқарув органи ҳисобланади. Олдинги таҳрирга қаранг. 67. Умумтаълим муассасасида қонунчиликка мувофиқ ўқувчиларнинг жамоат бирлашмалари фаолият кўрсатади. (67-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон) 68. Умумтаълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва аккредитация қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. 69. Умумтаълим муассасасининг раҳбар ва педагог ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Download 30.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling