1. Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин
Download 30.09 Kb.
|
qaror 140 ....15.03.2021.doc
- Bu sahifa navigatsiya:
- Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
- Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
- Умумий ўрта таълим тўғрисида НИЗОМ 1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ: 1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.09.00 Ўрта таълим] [ТСЗ: 1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим] Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида Умумий ўрта таълимга қўйилаётган замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, умумий ўрта таълимнинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими билан узвий алоқадорлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 1. Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. 3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар. 4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таълим ва илм-фан масалалари ахборот-таҳлил департаменти зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ Тошкент ш., 2017 йил 15 март, 140-сон Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарорига 1-ИЛОВА Умумий ўрта таълим тўғрисида НИЗОМ 1-боб. Умумий қоидалар 1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш ва умумий ўрта таълим муассасаларининг (кейинги ўринларда — умумтаълим муассасаси) фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди. Мазкур Низом талаблари барча умумтаълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилади. Олдинги таҳрирга қаранг. 2. Умумий ўрта таълимнинг муддати 11 йил бўлиб, узлуксиз таълим тизимининг мажбурий мустақил тури ҳисобланади ҳамда «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади. (2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон) 3. Умумтаълим муассасалари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, ушбу Низомга, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек ўз уставларига амал қилади. 4. Умумтаълим муассасаси юридик шахс ҳисобланади ва ўз уставига, мустақил балансига, шахсий ғазна ҳисобварақларига (давлат таълим муассасалари учун), банк ҳисоб рақамларига, ўз номи кўрсатилган муҳрга (давлат умумтаълим муассасаларининг муҳрида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилади), штампга ва бланкаларга эга бўлади. Олдинги таҳрирга қаранг. 5. Умумий ўрта таълим ташкилотининг устави таълим ташкилотининг муассислари томонидан тасдиқланади ва ҳудудий тегишли туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази томонидан рўйхатга олинади. Умумий ўрта таълим ташкилотининг намунавий устави: умумий ўрта таълим ташкилотлари ва ихтисослаштирилган мактаблар учун — Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан; Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар учун — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги томонидан ишлаб чиқилади. (5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон) 6. Давлат умумтаълим муассасаларида умумий ўрта таълим олиш бепул амалга оширилади. 7. Умумтаълим муассасасида таълим олиш тилини танлаш Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади. Download 30.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling