1. Қуръон сўзининг маъноси нима? Қуръони Карим қандай китоб?


Қайси сурада "Қуръонни тартил билан ўқи" дейилган?


Download 428 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/7
Sana15.02.2023
Hajmi428 Kb.
#1201587
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 5377442789967537649

6. Қайси сурада "Қуръонни тартил билан ўқи" дейилган?
- Музаммил сурасининг 4-оятида Аллоҳ таоло: “Ва Қуръонни тартил билан 
(дона-дона қилиб) тиловат қил ” дейди.
 7. Қироат тезлик даражалари нечта ва қайсилар?
- 3 та даража бор. Улар: таҳқиқ, тадвир ва ҳадр. Таҳқиқ - секин, тадвир- 
ўртача, ҳадр- тез ўқиш дегани.
8. Таҳқиқ, тадвир ва хадр даражаларининг қай бири тўғри?
- Бу даражаларнинг ҳаммаси тўғри ва жоиз. Ҳар бир даражада тажвидга 
тўлиқ амал қилган ҳолатда ўқиш керак бўлади.
9. Тажвид илмини ўрганиш қандай самара беради?
- Қуръони Каримни тўғри ўқишга ёрдам беради.
10. Умматнинг энг яхшилари ҳақидаги ҳадисни айтинг.
- Усмон розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу 
алайҳи васаллам: Сизларнинг энг яхшиларингиз "Қуръони ўрганиб ва 
ўргатганларингиздир" деб марҳамат қилганлар.
11. Тажвид билан тартилнинг фарқи нима?
- Тартил - ҳарфларни махражидан чиқариб, сифатларини бериб, дона-дона 
қилиб ўқиш. Тажвид - шу тартилни ўргатадиган фан. Яъни, Тартил - 
Қуръон ўқиш услуби, тажвид эса – илмдир.
12. Тажвид неча қисмдан иборат ва қайсилар?
- Тажвид 3 қисмдан иборат бўлиб, улар қуйидагилар:
1. Ҳарфларнинг махражи
2. Ҳарфларнинг сифати
3. Тажвид қоидалари.
13. Товушлар неча турга бўлинади ва уларни айтинг.
- Товушлар 2 турга, яъни унли ва ундош товушларга бўлинади.


Унли товушлар – фатҳа, замма, касра ва чўзиқ унлилардир.
Фатҳа, касра, замма- қисқа унлилар бўлиб, ҳарф билан ёзилмайи, балки 
белгилар билан ифода қилинади. Чўзиқ эса унлилар ҳаракат ва ҳарфнинг 
қўшилишидан ҳосил бўлади.
Ундош товушлар – алифбодаги 28 ҳарф товушидир. Аслида араб 
алифбосида 29 ҳарф бўлиб, ундан алифни олиб ташласак 28 та қолади. Чу 
28 та ҳарф ундош товушлар бўлади.

Download 428 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling