23
Ўқитиш натижалари:
Модулни якунлаганда талаба билади:
-
Клиник анатомия модули якунланганда талаба жарроҳлик
асбобларини
гуруҳларга бўлинишини, тўқималарни
кесиш ва тикиш усулларини,
чок ва
тугун турларини, аъзоларнинг синтопияси, голотопияси ва скелетотопиясини,
аъзоларнинг қон билан таъминланиши, иннервацияси, лимфа йўлларини, аъзо
ва тўқималарда ўтказиладиган
асосий операция усулларини,
беморда
оғриқсизлантириш усуллари, беморнинг ҳолати, операцияга кўрсатма ва қарши
кўрсатмаларни ва операциядан кейин кузатиладиган асоратларни олдини олиш
йўлларини, ҳаётий мисолларда тузилган вазиятли масалаларни тўғри
ечишни;
-
илмий адабиёт билан мустақил ишлашни.
Модулни якунлаганда талаба бажара олади:
- ҳаёт учун муҳим қон томирларни (умумий уйқу артериясини, сон артериясини,
қўл юзаки веналари ва бошқалар) муляжда кўрсатишни;
- ҳаёт учун муҳим нервларни соясини муляж ва скелетда (ўтирғич нерви, юз нерви
ва бошқалар) ўтказишни;
- ҳаёт учун муҳим
аъзоларни муляжда топиш,
скелетга нисбатан чегара ва
сояларини
мулжаллай билиш, теридаги (муляжда) пункция нуқталарини
топишни;
- клиник анатомия модулига доир масалаларни аниқлаш, тахлил этиш, баҳолаш
ва умумлаштириш малакаларини эгаллайди.
Do'stlaringiz bilan baham: