1-variant Auditning paydo bo‘lishi va rivojlanishi


Auditorlik faoliyatini litsenziyalash


Download 348.77 Kb.
bet2/89
Sana26.03.2023
Hajmi348.77 Kb.
#1297467
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   89
Bog'liq
hammasi faqat 35-45 gacha yuq

2. Auditorlik faoliyatini litsenziyalash.
Nizom, litsenziya, ariza – hujjatlar, litsenziya talabi---, to‘xtatish, reestr.
аҳамиятини ошириш тўғрисида»ги қарорида белгиланган.
Аудиторлик малака сертификатига эга бўлиш учун даъвогарлар Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан буйруқ билан тасдиқланган «Аудиторларни тайёрлаш ва сертификациялаш дастури» ва «Аудитор малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги Низом»га мувофиқ 240 соатлик курсни ўқиши ва имтиҳон топширишлари керак.
Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш – бу аудит соҳаси-даги қонунчиликка риоя қилиниши устидан давлат назорати ўрнатиш услубидир. Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш, лицензия беришни рад этиш, лицензиянинг амал қилиш муддатини тўхтатиш, бекор қилиш, тўхтатиб туриш ёки амал қилишини тиклаш тўғрисидаги қарор Молия Вазирлигининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
лицензия олиш учун Молия Вазирлигига тақдим қиладиган аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қиладилар:

  1. Таъсис ҳужжатларининг (устав, таъсис шартномаси) нотариал идора томонидан тасдиқланган нусхалари ва Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома;

  2. Камида икки аудитор малака сертификатларининг тасдиқ-ланган нусхалари;

  3. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (

  4. Аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқ-ловчи банкнинг тўлов ҳужжати.

Ушбу ҳужжатлар бир нусхада тақдим этилади ва булардан бошқа ҳужжатларни талаб этилишига йўл қўйилмайди.
ариза ва бошқа зарур ҳужжатлар лицензияловчи орган томонидан 15 кун ичида кўриб чиқи-либ, лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиниши лозим. Ҳужжатлар лицензияловчи органлар томонидан кўриб чиқилганлиги учун аудиторлик ташкилоти энг кам иш ҳақининг (тўлов кунидаги) икки баравари миқдорида йигим тўланади.
Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензиянинг амал қилиш муддати берилган санадан бошлаб 5 йил. Лицензия 5 йилдан кам муддатга фақат аудиторлик ташкилотининг аризасига кўра берилиши мумкин.
Лицензияловчи орган лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг уч кун мобайнида бу ҳақда аудиторлик ташкилотига билдириш хати юбориши керак.
Лицензия бериш тўғрисидаги билдириш хати лицензия битими лойиҳаси илова қилинган ҳолда ёзма шаклда аудиторлик ташкилотига юборилиб (топширилиб), унда давлат божи тўланадиган банк реквизитлари ва тўлаш муддати кўрсатилади. Лицензия учун давлат божи энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида ундирилади ва республика бюджетига ўтказилади.
Лицензия бериш аудиторлик ташкилоти томонидан давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган тақдирда ва лицензия битими имзоланганидан сўнг амалга оширилади. Лицензиянинг асли аудиторлик ташкилотига берилади, нусхаси белгиланган тартибда лицензияловчи органда сақланади.
Аудиторлик ташкилотига лицензия бериш лицензияловчи орган томонидан қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:
- аудиторлик ташкилоти томонидан зарур даражада расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим этилганда;
- тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки чалкаш маълумотлар бўлганда;
- аудиторлик ташкилотининг лицензия талаблари ва шартларига номувофиқлиги.
Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф қилиш учун аудиторлик ташкилотига кўпи билан 15 кун муд-дат берилади.
Камчиликлар бартараф қилинганидан сўнг ҳужжатлар қайта кўриб чиқилиши мумкин. Ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш лицензияловчи орган томонидан аудиторлик ташкилотининг аризаси ва унга илова қилган барча зарур ҳужжатлари олинган кундан бошлаб 10 кун мобайнида амалга оширилади. Ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.
Аудиторлик ташкилоти лицензиянинг амал қилиш муддати тугашидан икки ой олдин лицензияловчи органга лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида ариза тақдим этади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим. Амал қилиш муддати тугамаган йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган лицензия ўрнига, аудиторлик ташкилотининг аризасига кўра, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда дубликат берилиши мумкин.
Бундай ҳолларда аудиторлик ташкилоти йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган лицензиянинг ҳақиқий эмаслиги тўғ-рисида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиши, шунингдек, эълонни лицензияловчи органга тақдим этиши лозим.
Лицензия қайта расмийлаштирилганлиги ёки дубликат берилганлиги учун бир энг кам иш ҳақи миқдорида йигим лицензияловчи органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади. Ушбу тўловни ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси лицензияни қайта рас-мийлаштириш учун берилган аризага илова қилинади.
Лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар аудиторлик ташкилотига аудиторлик текширувини ўтказиш таъқиқланади.
Аудиторлик ташкилоти томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилган ҳолларда лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга ёки бутунлай тўхтатишга ҳақлидир.
Аудиторлик ташкилоти томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилган, шунингдек аудиторлик ташкилоти томонидан лицензияловчи органнинг аниқланган бузилишларни бартараф этиш тўғрисидаги қарори бажарилмаган ҳолларда лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб қўйиши мумкин.
Лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида қарор қабул қилинганидан сўнг уч кун мобайнида аудиторлик ташкилотига билдириш хати юбориш шарт. Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда ҳам тўхтатилади:

  • аудиторлик ташкилоти лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида ариза билан мурожат қилганда;

  • аудиторлик ташкилотини қайта ташкил этиш натижасида унинг фаолияти тўхтатилган тақдирда, қайта ўзгартириш бундан мустасно;

  • аудиторлик ташкилоти томонидан лицензия талаблари ва шартлари мунтазам равишда бузиб келинганда ёки бир марта қўпол равишда бузилганда.

Лицензияловчи орган аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган аудиторлик ташкилотларининг реестрини юритади, унда auditorlik tashkilotlar haqida barcha malumotlar bo’ladi. Реестрдаги ахборот манфаатдор шахсларнинг у билан танишиб чиқишлари учун очиқ ҳисобланади ва ёзма ҳолдаги сўровга кўра реестрдан кўчирма тариқасида берилади.
Бир аудиторлик ташкилотига нисбатан реестрдан олинган ахборотни берганлик учун энг кам иш ҳақининг (ахборот тақдим этиш тўғрисида ариза берилган санадаги) ярми миқдорида ҳақ ундирилади.
Давлат ҳоқимияти ва бошқаруви органларига реестрдан олинган ахборот бепул тақдим этилади.
Реестрдан олинган ахборотни тақдим этганлик учун тўлов суммаси лицензияловчи органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.
Реестрдан олинган ахборотни тақдим этиш муддати тегишли ариза берилган санадан бошлаб (уни тақдим этганлик учун ҳақ тўланганлиги тўғрисида ҳужжат тақдим этилган тақдирда) уч кундан ошиб кетиши мумкин эмас.
Лицензияловчи орган чиқарган қарор устидан аудиторлик ташкилоти белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.

Download 348.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling