1-вариант Корхонага туман ҳокими қарори асосида 28 февраль
Download 16.81 Kb.
|
Юридик ер вазият 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2,3 гектар
- 2-вариант 1. Корхонага туман ҳокими қарори асосида 20 май
- 3,2 гектар
1-вариант 1. Корхонага туман ҳокими қарори асосида 28 февраль куни ер участкаси ажратилди. Ердан фойдаланиш ҳуқуқи 02 март куни давлат рўйхатидан ўтказилди ва ерга гувоҳнома берилди. Ушбу ер бўйича ер солиғини тўлаш мажбурияти қачондан эътиборан юзага келади? 2. Юридик шахс туман ҳокими билан тузилган ижара шартномаси асосида ер участкасидан фойдаланиб келмоқда. Юридик шахс ушбу ер участкаси бўйича солиқ оқибатлари келиб чиқиши мумкинми? Агар мумкин бўлса қанадай солиқ оқибатлари келиб чиқади? 3. Корхона 2022 йил 3 апрель куни ер участкасини сотиб олиб унга эгалик ҳуқуқини расмийлаштирди. Шу йил 25 июнь куни ходимлари учун спорт мажмуасини қуриб фойдаланишга топширди. Ушбу ҳолатда корхона учун ер солиғи бўйича солиқ мажбурияти қачондан бошлаб вужудга келади? 4. Корхона 16-қаватли турар жойнинг 1-қаватидаги умумий майдони 420 кв.м. бўлган нотурар жойнинг ер учуасткасига эгалик қилади. Ушбу нотурар жой бўйича ер солиғи тўланадими? Агар ер солиғи тўланса солиқ базаси қандай аниқланади? 5. Корхона 2022 йил 3 апрель куни ер участкасини сотиб олиб унга эгалик ҳуқуқини расмийлаштирди. Шу йил 25 май куни ходимлари учун спорт мажмуасини қуриб фойдаланишга топширди. Шунингдек жорий йилнинг 2 ноябрь куни корхонага тегишли бўлган ер участкасининг солиқ имтиёзи бекор қилинди. Ушбу ҳолатда корхона учун ер солиғи бўйича солиқ мажбурияти қачондан бошлаб вужудга келади? 6. ҚҚС тўловчи корхона Фарғона шаҳридан рўйхатдан ўтган бўлиб, қийидаги ҳудудларда жойлашган ер майдонига эга: 1) Фарғона шаҳри «А. Темур» МФЙ ҳудудида 3,5 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер майдонида маъмурий ва ишлаб чиқариш бинолари жойлашган. 1 га учун солиқ ставкаси 29 000 000 сўм. 2) Фарғона вилояти Фарғона туманида 2,3 гектар майдонга эга болалар соғломлаштириш оромгоҳи мавжуд. 1 га учун солиқ ставкаси 29 000 000 сўм. 3) Андижон вилояти Бўстон тумани «Ёшлик» МФЙда 1,5 гектар бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасига эга. 1 га учун норматив қиймат 27 000 000 сўм. 4) 2022 йил 20 сентябрда Тошкент вилояти Ангрен тумани «Ёшлик» МФЙда 3,5 га бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасига эгалик ҳуқуқини расмийлаштирган. 1 га учун норматив қиймат 27 000 000 сўм. Топшириқ: 4.1. Ҳар бир солиқ объекти бўйича солиқ суммасини ҳисобланг. 4.2. Солиқ ҳисоботларини қачон, қайси муддатларда қайси солиқ органига топширади? 2-вариант 1. Корхонага туман ҳокими қарори асосида 20 май куни ер участкаси ажратилди. Ердан фойдаланиш ҳуқуқи 10 июнь куни давлат рўйхатидан ўтказилди ва ерга гувоҳнома берилди. Ушбу ер бўйича ер солиғини тўлаш мажбурияти қачондан эътиборан юзага келади? 2. Юридик шахс туман ҳокими билан тузилган ижара шартномаси асосида ер участкасидан фойдаланиб келмоқда. Юридик шахс ушбу ер участкаси бўйича солиқ оқибатлари келиб чиқиши мумкинми? Агар мумкин бўлса қанадай солиқ оқибатлари келиб чиқади? 3. Корхона 2022 йил 4 январь куни ер участкасини сотиб олиб унга эгалик ҳуқуқини расмийлаштирди. Шу йил 25 февраль куни ходимлари учун спорт мажмуасини қуриб фойдаланишга топширди. Ушбу ҳолатда корхона учун ер солиғи бўйича солиқ мажбурияти қачондан бошлаб вужудга келади? 4. Корхона 9-қаватли турар жойнинг 1-қаватидаги умумий майдони 325 кв.м. бўлган нотурар жойнинг ер учуасткасига эгалик қилади. Ушбу нотурар жой бўйича ер солиғи тўланадими? Агар ер солиғи тўланса солиқ базаси қандай аниқланади? 5. Корхона 2022 йил 4 январь куни ер участкасини сотиб олиб унга эгалик ҳуқуқини расмийлаштирди. Шу йил 25 февраль куни ходимлари учун спорт мажмуасини қуриб фойдаланишга топширди. Шунингдек жорий йилнинг 2 декабрь куни корхонага тегишли бўлган ер участкасининг солиқ имтиёзи бекор қилинди. Ушбу ҳолатда корхона учун ер солиғи бўйича солиқ мажбурияти қачондан бошлаб вужудга келади? 6. ҚҚС тўловчи корхона Самаарқанд шаҳридан рўйхатдан ўтган бўлиб, қийидаги ҳудудларда жойлашган ер майдонига эга: 1) Самарқанд шаҳри «А. Темур» МФЙ ҳудудида 4,3 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер майдонида маъмурий ва ишлаб чиқариш бинолари жойлашган. 1 га учун солиқ ставкаси 28 000 000 сўм. 2) Жиззах вилояти Фориш туманида 3,2 гектар майдонга эга болалар соғломлаштириш оромгоҳи мавжуд. 1 га учун солиқ ставкаси 28 000 000 сўм. ); 3) Сирдарё вилояти Ховос тумани «Ёшлик» МФЙда 3,8 га бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасига эга. 1 га учун норматив қиймат 26 000 000 сўм. 4) 2022 йил 20 сентябрда Тошкент вилояти Ангрен тумани «Ёшлик» МФЙда 2,7 га бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасига эгалик ҳуқуқини расмийлаштирган. 1 га учун норматив қиймат 26 000 000 сўм. Топшириқ: 6.1. Ҳар бир солиқ объекти бўйича солиқ суммасини ҳисобланг. 6.2. Солиқ ҳисоботларини қачон қайси муддатларда қайси солиқ органига топширади? Download 16.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling