1-вариант рақобатлашган бозорда, қисқа муддатли оралиқда корхона фойдаси ва тармоқнинг мувозанат ҳолати
Download 165.65 Kb.
|
Mikroiqtisodiyot yakuniy 14.11
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўқитувчи Ж.С. Файзуллаев 5-ВАРИАНТ 1. Узоқ муддатли оралиқда рақобатлашувчи фирма фойдасини максималлаштириш ва тармоқ таклифи.
- Ўқитувчи Ж.С. Файзуллаев 6-ВАРИАНТ
- Ўқитувчи Ж.С. Файзуллаев 7-ВАРИАН Т 1. Изокоста ва фирманинг бюджет чизиғи. 2. Фирманинг даромадлари ва фойдаси
- Ўқитувчи Ж.С. Файзуллаев 8-ВАРИАНТ 1. Фирманинг қисқа муддатли оралиқдаги фойдаси ва таклиф чизиғи
- Ўқитувчи Ж.С. Файзуллаев 9-ВАРИАНТ 1. Ишлаб чиқариш ресурслари ва ишлаб чиқариш функцияси.
- Ўқитувчи Ж.С. Файзуллаев 10-ВАРИАНТ 1. Фирманинг узок муддатли оралиқдаги самарали ҳажми.
5. Масала: Фирма бухгалтери харажатлар хисоботини йўқотиб қўйди, аммо унинг ёдида айрим харажатлар миқдори эсда қолган. Бухгалтерга бўш катакларни тўлдиришга ёрдам беринг.
Ўқитувчи Ж.С. Файзуллаев 5-ВАРИАНТ 1. Узоқ муддатли оралиқда рақобатлашувчи фирма фойдасини максималлаштириш ва тармоқ таклифи. 2. Рақобатлашувчи фирма ва тармоқнинг узоқ муддатли оралиқдаги мувозанати ва тармоқнинг таклифи. 3. Корхонанинг давр харажатлари таркиби. 4. Масала: Рақобатлашувчи фирма дафтар ишлаб чиқаради. Фирманинг умумий харажатлар функцияси ТС= 1000+0,04Q2. Ўртача даромад АR= 500 сўм. Максимал фойдани таъминловчи ишлаб чиқариш ҳажми топилсин. Фойдани максималлаштирадиган маҳсулот ҳажмида ялпи даромад, ялпи харажат ва фойда қийматини аниқланг. 5. Масала: Шаҳар автобуси чиптаси нархи 600 сўм. Бир кундаги пассажирлар сони 450 000 кишини ташкил қилади. Қисқа муддатли оралиқда чипталарга талаб эластиклиги – 0,3 га тенг. Таклиф эластиклиги 1,4 га тенг. а) қисқа муддатли оралиқда чипталарга бўлган талаб ва таклиф функциялари аниқлансин; б) Фараз қилайлик, бензин нархи ортиши муносабати билан аҳолининг шахсий автомобилдан фойдаланиши камаяди. Натижада автобус чипталарига талаб 15 фоизга ортди. Чиптанинг янги мувозанат нархи аниқлансин; в) Шаҳар маъмурияти чипталар нархини оширишни ман қилди. Ушбу қарор натижасида талаб ва таклиф ҳажми нечага тенг бўлади, қондирилмаган талаб ҳажми нимага тенг? Ўқитувчи Ж.С. Файзуллаев 6-ВАРИАНТ 1. Мукаммал рақобатлашган бозорда, қисқа муддатли оралиқда фирма зарарларини қандай минималлаштириштиради? 2. Изокванталар. 3. Талаб таҳлили асослари. 4. Масала: Қуйидаги жадвалда фирманинг баъзи бир харажатлари берилган. Бўш катакларни тўлдиринг.
5. Масала: Ручкага бўлган таклиф функцияси қуйидагича берилган: Qs= 3200+30Р Талаб эластиклиги Еd= -0,5. Ручканинг мувозанат нархи 100 сўм бўлса, Талаб функциясини ҳосил қилинг; Давлат хар бирлик ручка учун 50 сўм солиқ белгилади натижада истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчилар зиммасига тушадиган солиқ миқдорини хисобланг ҳамда жамиятнинг соф йўқотишини аниқланг. Ўқитувчи Ж.С. Файзуллаев 7-ВАРИАНТ 1. Изокоста ва фирманинг бюджет чизиғи. 2. Фирманинг даромадлари ва фойдаси. 3. Иқтисодий базис тушунчалар. 4. Масала: Товарнинг нархи 400 сўмдан 450 сўмга кўтарилди. Товарнинг нархи 400 сўм бўлганда, нархга нисбатан ёйсимон талаб эластиклиги -0,8 га тенг эди. Товарнинг нархи кўтарилганда унга бўлган талаб хажми 1200 донани ташкил қиладиган бўлса, бошланғич талаб хажми қанча бўлганлигини аниқланг? 5. Масала: Рақобатлашувчи фирма макарон ишлаб чиқаради. Бир кг макароннинг бозор нархи 1200 сўмни ташкил этади. Фирманинг ўртача харажати функцияси га тенг. а) Максимал фойдани таъминлайдиган макарон хажмини аниқланг. б) Фойдани максималлаштирадиган маҳсулот ҳажмида ялпи даромад, ялпи харажат ва фойда қийматини аниқланг. Ўқитувчи Ж.С. Файзуллаев 8-ВАРИАНТ 1. Фирманинг қисқа муддатли оралиқдаги фойдаси ва таклиф чизиғи. 2. Ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш функцияси. 3. Бозор иқтисодиёти шароитида истеъмолчи танлови ва ҳатти-харакати. 4. Масала: Француз учун сариёғ ва батоннинг чекли нафлиги уларнинг ҳажмига боғлиқ. MUx=60-5X Бу ерда Х – сариёғ ҳажми, кг да; MUx - сариёғнинг чекли нафлилиги MUy=30-3Y, Y – батон ҳажми, донада; MUy – батоннинг чекли нафлилиги 1 кг сариёғ нархи 5 франк, битта батон нархи 2 франк. Истеъмолчининг бир хафталик даромади 20 франкни ташкил килади. Аниқлансин: Француз бир хафта канча микдорда нон ва ёг ичида истеъмол килади. 5. Масала: Бир дона маҳсулотни ишлаб чиқариш учун сарфланадиган ўзгармас ресурснинг нархи 10 доллар, ўзгарувчан ресурснинг нархи эса 20 долларни ташкил этади. Ушбу маълумотлардан фойдаланиб жадвалнинг бўш катакларини тўлдиринг.
Ўқитувчи Ж.С. Файзуллаев 9-ВАРИАНТ 1. Ишлаб чиқариш ресурслари ва ишлаб чиқариш функцияси. 2. Мукаммал рақобатлашган бозорда, қисқа муддатли оралиқда фирма қандай ҳолатда ёпилади 3. Эластиклик назариясини амалиётда қўллаш. 4. Масала: Фирманинг берилган ишлаб чиқариш харажатларидан фойдаланиб жадвални тўлдиринг ва харажат турларини графикда акс эттиринг.
5. Масала: Таклиф эластиклиги 4 га тенг. Маҳсулот бирлигининг нархи 12 доллар. Маҳсулот таклифи ҳажми 15000 бирлик. а) Таклиф функциясини аниқланг. б) Агар талаб функцияси формула билан берилган бўлса, таклиф ҳажми 15 % га ўсган ҳолатдаги мувозанатли нарх ва маҳсулот миқдорини ҳисобланг. Ўқитувчи Ж.С. Файзуллаев 10-ВАРИАНТ 1. Фирманинг узок муддатли оралиқдаги самарали ҳажми. 2. Рақобатлашувчи фирманинг фойдаси ва даромадлари. 3. Монополистик бозорда корхона фойдасини максималлаштириш ва монополист маҳсулотига талаб. 4. Масала: Рақобатлашувчи фирма макарон ишлаб чиқаради. Бир кг макароннинг бозор нархи 1800 сўмни ташкил этади. Фирманинг ўртача харажатлар функцияси АТC=390 000/Q+Q га тенг. а) Максимал фойдани таъминлайдиган макарон хажмини аниқланг. б) Фойдани максималлаштирадиган маҳсулот ҳажмида ялпи даромад, ялпи харажат ва фойда қийматини аниқланг. 5. Масала: Ишлаб чиқариш функцияси қуйидаги кўринишга эга: Q = 4 LK Бир бирлик меҳнат нархи 100 доллар, бир бирлик капитал нархи 1000 доллар. а) Фирма 1000 бирлик махсулот ишлаб чиқариш учун қанча миқдорда капиталдан ва меҳнатдан фойдаланиб харажатларни минималлаштиради. б) Агар бир бирлик маҳсулот нархи 150 доллар, ўртача умумий харажатлар (AVC) 135 доллар бўлса, фирманинг ялпи даромади, умумий харажати ва фойдасини ҳисобланг. Download 165.65 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling