9. Вирусларнинг тузилиши
Вируснинг асосий зарраси “вирион” деб аталади – яъни юқуш ҳусусиятига эга бўлган вирус зарраси. Вирусларнинг ўлчами 17 нм (Porcine circovirus) дан 1200 нм (Pithovirus sibericum) гача бўлиши мумкин.
•Вирусларнинг таркиби: нуклеин кислота (РНК ёки ДНК), оқсил қобиқ (капсид). Баъзи вируслар ташқи қобиққа ва мембранага ҳам эга бўлади.
Вируслар (лот. Вирус - заҳар) организм, ҳатто ўта кичик организм - микроорганизм ҳам бўлмаган, минимал организмлар бўлган микоплазмалар, риккетсийлар ва хламидийлар каби ўз оқсил синтезловчи системаларига ҳам эга бўлмаган, нуклеин кислотасининг синтези ҳар хил даражада ҳужайрага боғлиқ бўлган, ҳужайра оқсил синтези ва энергетик системасига эса тўла боғлиқ бўлган ва мустақил эволюцияга учрайдиган, автоном генетик структуралар бўлиб, табиатнинг микроскопик молекулаларга яқин қилиб яратган, ўзига хос паразитлик қилиб яшайдиган, хилма-хил, кўп сонли гуруҳларга эга ва Vira салтанатига бирлашган ҳаётнинг ҳужайрасиз формасидир”.
Барча вируслар ҳужайрадан ташқарида бўлса вирион ва ҳужайра ичида бўлса вирус дейилади.
Вирусларни вирусология фани ўрганади.
10. Вируслар капсидининг тузилиши
Капсид – вирус нуклеин кислотасини ўраб турувчи ва ҳимоя қилувчи оқсил қаватидир.
•Вирус массасининг катта қисмини ташкил қилади. Масалан, тамаки мозаикаси вирусининг 95 % ни капсиди ташкил қилади.
•Бир ёки бир неча хил оқсиллардан тузилган бўлиши мумкин;
•Ҳар бир суббирликлари капсомерлар дейилади;
•Бир ёки бир нечта суббирликларнинг зарарланиш натижасида маълум бир суббирликлар ўз функциясини йўқотиши мумкин.
•Вирусларни ўраб турган оқсил қавати жуда қаттиқ (мустаҳкам) бўлади.
•
Шунингдек улар эластик ва дефформацияланиш ҳусусиятига эга бўлади.
Эластиклик, пишиқлик ва ўлчамининг кичиклиги юқори босим натижасида вирусларнинг парчаланиб кетишини олдини оладии
•Шаклига кўра вируслар қуйидаги гуруҳларга бўинади:
•Икосаэдриал (Полиэдрал) симметрияли вируслар;
•Спирал симметрияли вируслар;
•Мураккаб вируслар;
•Тақи қават билан ўралганлигига қараб:
•Ташқи қават билан ўралмаган вируслар
•Ташқи қават билан ўралган вируслар
Do'stlaringiz bilan baham: |