1. Yurak ritmiga taʼsir etuvchi omillar. Aritmiyaga qarshi dori vositalari


Download 57.36 Kb.
Sana29.03.2023
Hajmi57.36 Kb.
#1306343
Bog'liq
Farmakologiya MI. Dildora Halimova


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ФАРМАЦЕВТИКА ИНСТИТУТИ
Farmakologiya kafedrasi
Mavzu:Antiaritmik dori vositalari. Diuretiklar.
BAJARDI: DILDORA HALIMOVA. FI 406 b guruh talabasi.
REJA:
1.Yurak ritmiga taʼsir etuvchi omillar.
2. Aritmiyaga qarshi dori vositalari.
3. Diuretiklar.
Баъзи юрак хасталикларида юзага келадиган, юрак ритмининг ҳар хил
бузилишлари беморлар ҳолатини ёмонлашиши ва оғир асоратларнинг келиб
чиқишига сабаб бўлади.
Юрак ритми кардиал ва экстракардиал омилларга боғлиқ. Жумладан,
ритм бошқарувчисининг ҳолати, ўтказувчи система, миокарддаги биохимик
жараёнлар, қон айланиши билан бир қаторда нейронал ва гуморал
таъсиротларга боғлиқ. Юрак ритмини бузилишига олиб келувчи сабаблар
ҳар хил:

миокард ишемияси (гипоксия)

юрак нуқсонлари (пороклар)

электролитлар ҳамда кислота-ишқор мувозанатининг ўзгариши

кимёвий моддалар билан заҳарланиш

юқумли ва эндокрин хасталиклар
Юрак аритмиясининг келиб чиқиши заминида асосан автоматизм,
ўтказувчанлик, қўзғалувчанлик ва кардиомиоцитлар ҳолатининг ўзгариши
ётади. Бундан ташқари, адренергик ва холинэргик иннервациянинг
ўзгариши ҳам, салмоқли хисса қўшади. Бунда катехоламинларнинг
ортиғидан кўп миқдори ҳам аритмияларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади.
Умуман турли хил аритмияларнинг шаклланишида, кардиал ва
экстракардиал механизмлар қатнашади.
Аритмияга қарши воситалар, юракнинг қўзғалувчанлиги ёки
ўтказувчанлигига таъсир этиб, аритмияларнинг олдини олиш ёки
даволашда қўлланиши мумкин. Таъсир механизмига асосланиб,
антиаритмик воситалар қуйидаги гуруҳларга бўлинадилар:
Антиаритмик таъсирга эга бўлган воситалар, ҳар хил кимёвий
бирикмалар гуруҳига мансуб, фармакологик хоссалари жиҳатидан ҳам турли
хил гуруҳларга мансубдир. Фақат антиаритмик восита сифатида қуйидаги
препаратлар қўлланилади: хинидин, новокаинамид, этмозин, аймалин.
Асосан юракка бевосита таъсир кўрсатувчи воситалар тиббиёт
амалиётида кенг қўлланилади, чунки улар таъсирида юракнинг кўпгина
фаолияти ўзгаради. Жумладан, улар самарали рефрактер даврини
узайтирадилар, юрак мушакларининг автоматизмини пасайтирадилар,
ўтказувчанликни сусайтирадилар, миокард қўзғалувчанлигини ва унинг
қисқариши кучини пасайтирадилар.
ХИНИДИН СУЛЬФАТ (Chinidin sulfas). Хинидин хин дарахти
пўстлоғидан олинадиган алкалоид бўлиб, хининнинг ўнга айлантирувчи
изомеридир. Таъсири бўйича хининга ўхшаш, лекин кучли антиаритмик
таъсирга эга. Хинидин хужайра мембраналаридан Na+
ва К+ионларини ўтиш
тезлигини секинлаштиради, миокарднинг қўзғалувчалигини камайтиради,
рефрактер даврни узайтиради, Гис тутамидан импульсларни ўтишини
тормозлайди, кардиомиоцитларнинг деполяризацияланиш тезлигини
пасайтиради.
НОВОКАИНАМИД – тузилиши жиҳатидан новокаинга ўхшайди. Юрак
мушакларини қўзғалувчанлигини, ўтказувчанлигини пасайтиради,
автоматизимни эктопик ўчоқларда импульслар хосил қилишини даф этади.
ЛИДОКАИН – таъсири тез бошланади, лекин қисқа бўлади(10-20мин).
Вена ичига киритилади. Гемодинамикага таъсири суст. Асосан қоринчалар
аритмиясида (инфарктдан кейин, операциядан кейинги холат) қўлланилади
АЙМАЛИН – Раувольфия ўсимлиги алколоиди. Хинидинсимон таъсирга
эга. Қон босимини камроқ пасайтиради, тож томирларда қон айланишини
яхшилайди. Беморлар яхши қабул қиладилар. Парентерал қўлланилади.
Симпатолитик ва тинчлантирувчи таъсирга эга эмас. Аймалинни
экстрасистолиялар, бўлмачаларнинг пароксизмал титровчи аритмияларда
қўлланилади. Беморлар яхши қабул қиладилар. Камдан-кам диспепсия ва
умумий холсизлик чақиради.
АМИОДАРОН (кордарон) юксак самарали антиаритмик восита. α- ва β-
адренорецепторларнинг чала блокловчи таъсирига эга. Препарат тож
томирларни кенгайтиради ва уларда қон тезлигини оширади, брадикардия
чақиради, миокардни кислородга бўлган эҳтиёжни камайтиради,
миокарднинг энергетик заҳираларини (креатинин сульфат, аденозин,
гликоген) оширади, томирларнинг периферик қаршилигини камайтиради,
қон босимини пасайтиради.
E'TIBORINGGIZ UCHUN RAXMAT!
Download 57.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling