2-дарс. Ритм

Download 22.23 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi22.23 Kb.
#1559782

2-дарс. РИТМ.

РИТМ (грекча тенг ўлчовлилик) борлиқдаги барча ҳодиса ва ҳолатлар товланишларини рўёбга чиқарувчи, уларни изчиллик билан бир меъёрда такрорланишини таъминловчи асосдир. Шунинг учун инсоннинг юрак уришида ҳам, қорнинг ёгишида ҳам, фасллар алмашинувида ҳам, раққосанинг ўйинида ҳам, таралаётган куйда ҳам ритм (зарб) бор. Бу — дунёнинг яратилиш қонунияти. У адабиётга ҳам дахлдордир, фақат шеъриятда айрича хусусият касб этади: мусиқийликни яратувчи асосий элементлардан бирига айланади ва «шеърий нутқнинг бош аломати» , унинг мафтункорлигини таъминловчи восита, нутқни «зийнатли нутқ»қа айлантирувчи саналади.

«Шеърий нутқ ритмга, ритм шеърий нутққа муайян шакл, яхлитлилик ҳадя қилади. Ритм шеърий нутқни, ҳар қандай оддий фикрни ҳам бир даража юқори кўтаради. Ритмдан сўзга сеҳр, таъкид, кўтаринкилик насиб бўлади; ритмлик фикр — ишонч, муҳимлик ато этгандай бўлади; шеърий ритмли сўз обрўли сўздир, ритмли фикрни ёдлаш осон ва эсдан узоқ вақтгача чиқмайди... Қолаверса, ритмдорлик кишига завқ-шавқ бағишлайди, нутқдаги ҳиссиёт, эмоционалликни орттиради; руҳий эҳтиёжни қондиради. Аристотель айтганидек, нутққа зеб-у зийнат тақдим қилади, гоянинг кишига сингишига кўмаклашади.»
Шеъриятимизда ритмни яратувчи доимий элементлар — бўғин, туроқ, ритмик пауза, туркум ва вазн саналади. Албатта, ритмни яратишда қофия ҳам, банд ҳам иштирок этади, лекин улар фақат ўлчов, метрикага алоқадор (жумладан, қофия мисралар охирини эслатади; эркин вазнда қатъий тартибли банд йўқ) бўлмагани учун уларни алоҳида ўрганиш ва айтилган ушбу мулоҳазани доимо эсда тутиш маъқулдир.
3-дарс. БЎҒИН.

Бўғин. Бир нафас билан айтиладиган сўз ёки сўзнинг бўлаги — бўғиндир. Сўзлар талаффуз қилинганда, чиқарилаётган ҳаво оқими турли-туман оҳанг касб этиб, бўгинларни ҳосил қилади. Бўғинни ҳосил қилувчи нарса — нутқ товушидир. Нутқ товушлари унли ва ундошга бўлинганидек, ундан ҳосил бўлувчи бўғинлар икки хил бўлади. Агар бўғинларнинг охири унли билан тугаса (бо-ла, ка-ри-ма каби) очиқ бўғин, ундош билан тугаган бўлса (мак-таб, нон каби)ёпиқ бўғин саналади.

Бўғин — ритмни ҳосил қилувчи энг кичик ўлчов бирлиги саналади. У ритм яратиш учун гуруҳланади, айни пайтда, ритм қайси мисрада бўғин сони кўп ёки кам эканлигини аниқлайди. У ритм яратиш вазифасини бунёди учун туроқларга (арузда рукнларга) уюшади.
#АДАБИЁТ САБОҚЛАРИ
4-дарс. ТУРОҚ.

Туроқ. Бўғинларнинг мисраларда қатъий тартибда гуруҳланиши — туроқдир.

Дарвоқе, агар шеърларнинг ритмига эътибор қилсак, бўғинларнинг сони жиҳатдан бир туркумга кирган шеьрларнинг ритмида бир-биридан фарқ борлигини сезамиз.

О- дам- зо- ти / дун- ё- да- ки бор 4+5=9

У- нинг би- лан / му- ҳаб- бат- дир ёр 4+5 =9
(Ҳ. Олимжон)

На кўк-нинг / фо-на-ри / ўч-мас-дан 3+3+3=9

На юл-дуз / сайр э-тиб / кўч-мас-дан 3+3+3=9
(Уйғун)

Бир туркумга мансуб икки парчанинг ритмик ҳолатидан икки хил оҳангни юзага келиши — бўгинларнинг икки хил тартибда (4+5=9; 3+3+3=9) гуруҳланиб келишидир. Ҳамид Олимжон шеърини Уйғун шеъридаги туроқланишга ёки Уйғун шеърини Ҳ. Олимжон шеъридаги туроқланиш тартибига солиб ўқисангиз, шеърдаги мазмун йўқолади, оҳангдорлик ясама ва бесўнақай шовқинга айланади.

Кўринадики, туроқланиш шеърдаги ҳис ва фикрнинг уйғунлигидан, мазмундан келиб чиқади, шеър бирданига (мазмун ва шакли билан) яхлит туғилади, вазни — ўзлиги билан дунёга келади. Ҳар бир туроқдан сўнг табиий равишда келиб чиқувчи изчил пауза (билинар даражадаги сукут) оҳангдорликни, шеърга мос ритмикани воқе қилади.
Мисрадаги туроқларнинг икки катта гуруҳга бўлувчи туроқ — Бош туроқ деб айтилади:
Дарё тўлқин / сувлар тошқин // ўтолмайман
Отим ориқ / манзилимга // етолмайман.
(Ғ. Ғулом)
Бу байтда туроқланиш тартиби 4+4+4=12 тарзидадир. Агар унинг туроқланиш тартиби 8+4=12 тарзида бўлганида ҳам «ўтолмайман», «етолмайман» туроқлари — Бош туроқ саналади, чунки у мисралардаги фикрнинг нисбий тугал бўлган хулосасини қайд этади.
Лекин иккинчи хил туроқланишда шеър ритми (оҳанги) биринчиси (сокин оҳанг)га нисбатан анча тезлашади, тўғрироғи янгича оҳангни (ритмикани) вужудга келтиради

5-дарс. ВАЗН.

Вазн. Мисралардаги бўғинларнинг, туроқланиш тартибининг муайян ўлчовга солиниши — вазндир. «Вазн нутқни ўлчайди, гуруҳлайди ва унга муайян тартиб киритади. В. Кожинов уни каркас (синч), шеър танасининг скелети деб атаган эди. Скелетсиз одам бўлмагани сингари вазнсиз поэзия йўқ. Вазн схема, у пассивдир; вазн ҳар йили яратилавермайди. Маҳмудали Юнусов «тез-тез ўзгариб турадиган ҳодиса ... эмас», деган эди. Хондамир: «Вазнли ва қофияли сўз тоза ва порлоқ гавҳардир» деган эди».

Демак, вазн ўз ҳолича, алоҳида яшамайди. У ҳам гоявий-эстетик мазмунни юзага чиқариш учун ишлаганда, яъни сўзларни, бўғин ва туроқларни ўлчовга солгандагина «тирилади», зарур воситага айланади, шеъриятнинг қонуниятини юзага чиқаради.
Новдаларни безаб / ғунчалар,
Тонгда айтди / ҳаёт отини.
Ва шаббода / қурғур илк саҳар,
Олиб кетди / гулнинг тотини.
(Ҳ. Олимжон)
Бу банднинг биринчи мисрасидаги 4+5 туроқ тартиби шеърнинг охиригача қонуният тарзида такрорланади. Шу сабаб бу шеърнинг вазни 4+5=9 бўғинли бармоқ вазнидир. Айни чогда шеър бир туркумга кирувчи бўғинлар (4+5) гуруҳидан иборат бўлгани учун содда вазн деб юритилади.
Агар вазн икки туркумга кирувчи бўғинлар сонини бир шеърда уюштириш асосида юзага келса, бундай вазн — қўшма вазн деб айтилади:

Баланд шохда қизил олма = 8

Пишган экан. = 4
Узиб олиб қарасам, қурт = 8
Тушган экан. = 4

Шеърнинг турли мисраларида мусиқийлик турлича товланиб, ўзгариб турса-да, лекин бирбутунлигини сақласа, якка ва бетакрор намуна эканлигини намойиш этса — ана шу қонуният бўй кўрсатса — Эркин вазн дунёга келади ва у ҳам ҳаяжонли ҳолат («хос ҳол» ва «хос маъно») ни бунёд этгани, сақлагани, таъсирдорликка эриштиргани учун (содда, қўшма вазн сингари) мўъжизадор бўлаверади:

Дунё омон бўлсин 6
Сиз омон бўлинг 6
Омадли бўлинг сиз 6
Бахтли бўлинг сиз 5
Лекин 2
Билиб қўйинг, 4
Билиб қўйинг, ҳамон 6
Сизни унутолмас Муҳаммадингиз!11
(Муҳаммад Юсуф)
6-дарс. РИТМИК ПАУЗА.

Ритмик пауза. «Пауза жаҳондаги ҳамма халқлар ва миллатларнинг шеър системалари учун хос бўлган умумий одатдир. Чунки ритмсиз шеър бўлиши мумкин эмас. Демак, паузасиз ҳам шеър йўқ. Бунинг сабаби шундаки, нутқ бўлакларининг муайян ўлчовда такрорланишигина ритмни юзага келтиради, такрорланиш тартибли тўхтамларсиз, яъни паузаси

з юз бермайди...

Ҳа

р бир тиниш белгисидан сўнг ҳам пауза бор. Бу — оддий паузадир. Аммо мисра, банд, туроқ, рукн охиридаги пауза ўзгачадир. Бу паузани ҳам мазмун, кечинма, синтаксис-интонацион тузилиши белгилайди. У прозада йўқ, чунки у ўлчанган, бир-бирига тенг ва паралел бўлган шеърий нутқ ҳодисадир. Шунинг учун уни ритмик пауза деб аташ лозим».

Нега менга / қарайди дебсан,
Ва қилибсан / боқишимга ғаш.
Билмасмидинг / қалбимга ўзинг,
Солиб қўйган / эдинг-ку оташ.
(Юсуф Ражаб)

Бу тўртлик 4+5=9 бўғинли бармоқда ёзилган бўлиб, ҳар бир туроқнинг охирида ритмик пауза бор. Биринчи туроқдан (4) кейинги пауза — кичик, иккинчи туроқдан (5) кейинги пауза — катта пауза (мисранинг охири бўлгани сабабли)дир.

Шуни унутмаслик лозимки, ритмик пауза — шакл бўлиши билан бир қаторда у ўзини мазмун билан алоқада воқе қилади. Ритмик паузани шеърдаги мазмун белгилайди. Чунки ҳар бир сўз, ҳар бир ҳолат муайян оханг орқали аниқланар экан, ана шу оҳангни юзага келтиришда ритмик пауза иш беради.
Асаблар, / асаблар, / асаблар,
Сабабсиз / сочилган / газаблар,
Гуноҳсиз / чекилган / азоблар,
Кўз ёшлар... / барига / сабаблар —
Асаблар, / асаблар, / асаблар.
(Э. Воҳидов)

Ушбу асардаги мисраларнинг ҳар бирида учта (2 та кичик ва битта катта) ритмик пауза бор. Шеърдаги «Асаблар» сўзининг уч бора пауза билан такрорланиши — асабга диққатни қаратади ва бу туйғунинг уйғониши сабабсиз газабларга, гуноҳсиз азобларга, кўз ёшларга олиб келиши мумкинлигини ва шу сабаб унга ўта эҳтиёткорлик, босиқлик билан ёндошиш лозимлигига чорлайди. Лирик қаҳрамон қалбидаги ана шу мазмун — ритмик пауза таркибини, ривожини (биринчи мисрадаги тушунчани 2,3,4 мисраларда бир поғона баландга кўтаради ва охирги мисрада сўнгги — хулосавий маънони таъкид этади), ечимини — шунга мос оҳангни рўёбга чиқаради.

7-дарс. ТУРКУМ.

Туркум. Муайян мисрага кирган ва бошқа мисраларда (шеър охиригача) ҳам такрорланиб, ритмни юзага келтирган бўғинлар сонига асосланган ўлчов — туркумдир.

Мен дунёга келган кунданоқ,
Ватаним деб сени уйгондим.
Одам бахти биргина сенда,
Бўлурига мукаммал қондим.
(Ҳ. Олимжон)

Бир тутам сочларинг менинг қўлимда,

Ғижимлаб ўпайми, ё тараб ечай.
Сир деб сақлаганинг менинг қўйнимда,
Сир деб сақлайинми ё елга сочай.
(Чўлпон)

Ҳамид Олимжон шеъри «тўққизлик», Чўлпоннинг шеъри «ўн бирлик» туркумга киради. И. Султонов таъкидлаганидек, ўзбек поэзиясида 13 хил туркум — бешлик туркумдан ўн еттилик туркумгача бор. Ҳар бир туркум доирасидан бир неча вазн рўёбга келиши мумкин. Масалан, «тўққизлик» туркумдан 4+5; 5+4; 3+3+3; 6+3; 3+6 каби вазнлар яралиши мумкин. Иккитасига мисол:

А) Содда вазн (4+5=9)
Ўхшаши йўқ / бу гўзал бўстон, 9
Достонларда / битган гулистон. 9
Ўзбекистон / дея аталур, 9
Уни севиб / эл тилга олур. 9
(Ҳ. Олимжон)

) Қўшша вазн (3+6 / 3+5)

Озмунча / жанглар қилмадим мен, 9
Озмунча / қонлар чекмадим. 8
Озмунча / тоғлар ошмадим мен, 9
Озмунча / сувлар ичмадим 8
(Шуҳрат)

8-дарс. ҚОФИЯ

Қофия. «Стилистика ва шеър тузилиши» китобининг муаллифи Б. Томашевскийнинг фикрича, қофиянинг ритмни ташкил қилиш ва оҳангдошлик яратишдек иккита белгиси бор. Айни пайтда «қофия қандайдир фикрни ўз ҳолича ифодалай олмайди. Бироқ турли тушунчаларни муносабатдор қилиб, уларни онгимизда товушлар оҳангдошлиги орқали алоқадор этиб, у ёки бу банддаги асосий фикрларни ифодалашга олиб келади» (Гончаров Б.). Демак, «Қофия мазмун билан боғлиқ, у керакли тушунчаларни, уларни мисралар охирига чиқариш орқали таъкидлаб кўрсатишни тақозо этади; иккинчидан, қофияга ажралган бу муҳим сўзлар фикр оқимидан келиб чиқади ва унинг зарур ҳалқаси бўлиб қолади». У.)».
Қофиянинг мазмун билан алоқадорлиги таъсирдорликни юзага чиқаради ва шеърдаги мазмунни осон эслаб қолишга (ёдлашга) ёрдам беради. Бу хусусиятларнинг мужассами мақолларда ифодасини топгани учун ҳам, уларни бир бора эшитган киши умрбод эсида сақлаб қолади:

«Меҳнат — роҳат», «Яхшидан боғ қолар, ёмондан — доғ» «Яхшининг ўзи ўлса ҳам, сўзи — ўлмас» каби.

Кўринадики, мисраларда сўзларнинг оҳангдош бўлиб тизилиб келиши — қофияни юзага келти
ради, қофия, пироварди

да, шеърдаги мусиқийликни яратиш ишига хизмат қилади.

Сўзлар (тўғрироғи бўғинлар) бир-бирлари билан турлича даражада оҳангдош бўлганлари сабабли, қофиялар ^ам турфа хилдир.
Ўзаги биринчи ҳарф (товушдан ташқари) бир бири билан тўла оҳангдош бўлган сўзлар (унли ва ундошлар) тўлиқ-тўқ қофия деб юритилади:

Ботирлари канал қозади а

Шоирлари ғазал йозади. а
Куйчилари ўқийди йалла б
Жувонлари айтади алла. б
(Ҳ. Олимжон)

Шеършунос Уммат Тўйчиевнинг уқгиришича, «Қофиядош сўзларда оҳангдошлик яратиш учун эшитилишда бир-бирига мос келган товушлар тиргак» дейилади. Тиргак қофияни товуш жиҳатидан ташкил этувчи асосий негиздир. Юқоридаги мисолимизда («қозади-йозади») «озади», («йалла-алла»), «алла» товушлари тиргаклардир.

Агар сўзларнинг фақат баъзи товушларигина оҳангдош бўлса оч (чала) қофия туғилади:

Шаҳарларда ишга чиқиб эл,

Одам билан тўлар Текстил.
(Ҳ. Олимжон)
Оҳангдошлик фақатгина мисралар охиридаги сўзлардагина бўлмай, баъзан мисра ичидаги сўзларда ҳам учрайди. Бундай ҳолат ички қофияни юзага келтиради:
Лабинг бағримни қон қилди, кўзимдин қон равон қилди,
Нега ҳолим ёмон қилди, мен андин бир сўрорим бор.
(Бобур)

Оҳангдошлик мисралардаги бир нечта сўзларда рўй берса, унда қўш қофия вужудга келади:

Қорли тоғлар турар бошида.
Гул водийлар яшнар қошида.
(Ҳ. Олимжон)
Download 22.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling