1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Ишмуратов Х. К., Ҳамроев Р. К. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усулларининг технологик асослари (монография)
-расм. Поршенни бўлакларга ажратиш: 1-орқа қопқоқ; 2-винт
Download 4.6 Mb. Pdf ko'rish
|
65238b40c0ff1 Ишмуратов, Хамроев Монографя 31.05 2021 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.11-расм. Вертикал вал секторини ўнатиш баландлигини белгилаш:1-штанген-чуқурўлчагич; 2-сектор; 3-рулнинг гидравлик кучайтиргичи.
4.10-расм. Поршенни бўлакларга ажратиш: 1-орқа қопқоқ; 2-винт;
3, 7- гайкалар; 4, 6- поршеннинг зичловчилари; 5-поршен; 8-бородок. Вертикал валнинг эгилганлиги текширилади, унинг қиймати 0,1 мм. дан катта бўлмаслиги керак. Талаб этилган ҳолларда у призмаларда тўғриланади. Поршенни йиғишда винтнинг ҳалқасимон ариқчасига зичловчи ҳалқалар ўрнатилади, бундай ҳалқалар поршен тешигига ҳам қўйилади. Орқа гайкани кийгизишдан аввал, унга пружинали шайба кийгизилади ва шифт ўрнатилади. Йиғилган поршен гидравлик кучайтиргич корпусига ўрнатилади ва олдинги қопқоқ болтлар билан қотирилади. Бунда шунга аҳамият бериш керакки поршенни ўрнатиш пайтида резинали зичловчи ҳалқалар кесилиб кетмасин, улар гидрокучайтиргич корпусининг юқори тешигидан йўналтирилади. Корпусга вертикал вал ўрнатилаётганда поршеннинг ўрта тиши секторнинг ўрта чўкмасига кирсин. Поршен-сектор илашмасидаги тишларнинг ёнаки тирқишини текшириш учун вертикал валнинг штангенчуқур ўлчагич бўйича ўрнатиш баландлиги 37–38 мм.ни ташкил қилиши керак (4.9-расм). Ёнаки тирқиш эса 0,08–0,12 мм. бўлиши лозим. Гидравлик кучайтиргични таъмирлашнинг якуний операцияси бўлиб корпус қопқоғини ва вертикал валнинг йўли чегараловчи ростловчи винтнинг ҳолатини ўрнатиш ҳисобланади. Ростловчи винт дастлаб валга 86 теккунга қадар қотирилади, сўнг эса 1/8 айланишга бўшатилади ва контргайка қотирилиб қўйилади. 4.11-расм. Вертикал вал секторини ўнатиш баландлигини белгилаш:1-штанген-чуқурўлчагич; 2-сектор; 3-рулнинг гидравлик кучайтиргичи. Т-150К тракторининг рул бошқармаси механизмини бўлакларга ажратишда, дастлаб рул валидан шлицалик втулка олиниб, сошка пресслаб чиқарилади. Ундан сўнг ёнаки қопқоқнинг таянч ҳалқаси ва ростловчи шайба чиқариб олинади ва сектор валининг четига бироз уриб, у корпусдан чиқариб олинади. Вал зичловчиларини ва унинг игнасимон подшипникларини алмаштириш учун стопор ҳалқаси ва таянч шайбаси чиқариб олинади. Корпуснинг пастки ва юқориги қопқоқлари бўшатилади ва рул механизми вали тақсимлагич билан йиғилган ҳолда чиқариб олинади. Червякни чиқариб олиш учун валнинг олдинги учидан думалоқ гайка чиқариб олинади, подшипник обоймаси, таянч втулкаси ва червяк сиқиб чиқарилади. Тақсимлагични бўлакларга ажратиш учун шлицали вал томонидан гайка очилади ва роликли, шарикли подшипниклар сиқиб чиқарилади ва золотник корпуси йиғилган ҳолда чиқариб олинади. Дизел ёнилғиси билан мойланган золотникнинг корпуси 45º га қийшайтирилганда, корпусда ўзининг хусусий массаси таъсирида силжиши лозим. Тақсимлагич ўрнатилганда золотник биринчи гайка билан тақалгунга қадар қотирилади, ундан сўнг у 1/16 айланишга бўшатилади ва иккинчи гайка билан контрлаб қўйилади. Таянучи подшипниклар шундай 87 ўрнатилиши керакки, унинг ҳалқалари ташқарисидан зич ўтқазиш билан золотникка нисбатан жойлашсин. Юқориги қопқоқ ва вал-сектор эҳтиёт бўлиб ўрнатилади, унда резинали манжетлар ва ҳалқалар шикастланмасин. Йиғиш пайтида белгили червякнинг тиши (тиш белгиси унинг ён томонида) сектордаги белгиланган чўкмага тушсин. Бунда вал-секторнинг ўқ бўйича силжиши унинг ўрта ҳолатида 0,01-0,06 мм. дан катта бўлмасин. Рул механизми тракторга ўрнатилганда вал-сектордаги сошка ва корпус четидаги белгилар мос келсин, бунда трактор ярим рамаларининг ҳолати, унинг тўғри чизиқли ҳаракатига мос келсин. «Кировец» тракторининг редукторли тақсимлагичини бўлакларга ажратиш сошкани сиқиб чиқаришдан картер қопқоғини олишдан ва секторнинг роликли подшипникларини олишдан бошланади, Ундан сўнг золотникнинг олдинги қопқоғи олинади, тожли гайка шплинтсизлантирилади ва бўшатилади ва таянчли шарикли подшипник ва золотник шайбаси олинади. Корпус золотникдан, картердан ажратилади, золотник, плунжерлар ва уларнинг пружиналари чиқариб олинади. Сўнг червяк валининг шлицалик учи томонидан картер қопқоғи олинади, таянчли шарикли подшипник олиб ташланади ва червякнинг узун учига қуйилган мисли устқўйма орқали болға билан оҳиста урилади, уни картердан игнасимон подшипник билан йиғилган ҳолда чиқариб олинади. Ейилган деталларни алмаштириш учун техник назорат ўтказилади. Йиғишдан аввал тақсимлагич деталлари тоза дизел ёнилғисида ювилади, сиқилган ҳаво билан пуркалади ва ишқаланиш сиртлари, ўтказиш жойлари ва зичловчилар мойланади. Йиғишда ишқаланиш сиртларида, ҳамда зичловчи ҳалқаларнинг ўрнатиш ариқчаларида, чизиқлар, урилишлар, ўткир қирралар рухсат этилмайди. Прицизион деталларнинг сиртида коррозия изларини бўлиши рухсат этилмайди. Гилзани плунжерга ўрнатишда плунжер фаскаси корпус ичига қаратилиши, золотник фаскаси эса червяк йўналиши бўйича корпус четки сиртига қаратилиши лозим. Золотникнинг тож гайкаси тақалгунга қадар қотирилади, ундан сўнг эса 1/3 айланага бўшатилади ва шплинтланади. Редукторни йиғишда қопқоқ ва картердаги белги бир хил бўлиши лозим. Роликли подшипниклар ростлангандан сўнг секторнинг ўқи бўйича силжиши иккала қопқоқ тагидаги ростловчи остқўймалар пакети бир хил сонда ва ўлчамда 0,05-0,1 мм. атрофида бўлиши керак. Червяк эркин айланиши лозим, қотирилган сошкада унинг ўқ бўйича силжиши, қотирилган сошкада ҳар бир томонга 2,7-3,3 мм.га тенг бўлиши керак. Сектор валидаги ва сошкадаги белгилар бир-бирларига тўғри келиши керак. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling