2
УДК: 621.18-77
КБК 65.050.2уа73
Ушбу монографияда қишлоқ хўжалик
машиналари ва
тракторларда, уларнинг агрегатларида носозликларнинг пайдо
бўлиш сабаблари ва агрегатлардан фойдаланиш даврида
тўхтовлар содир бўлишига
олиб келувчи эксплуатацион
омиллар, даврий техник хизматлар кўрсатишни ўтказиш,
жорий таъмирлаш ва машина узелларининг ростлаш
технологик жараёнлари батафсил баён этилган.
Монография олий таълимнинг 5610600 –
Хизмат
кўрсатиш техникаси ва технологияси (қишлоқ хўжалик
техникасига хизмат кўрсатиш) таълим йўналишида таҳсил
олаётган талабалар учун мўлжалланган бўлиб, ундан 5610100
– Хизматлар соҳаси (автомобил транспорти) “Техник хизмат
кўрсатиш технологияси”, 5310600 –
Транспорт воситалари
муҳандислиги (автомобил воситаларига хизмат кўрсатиш)
йўналиши
талабалари
“Техник
хизмат
кўрсатиш
технологияси” фанини ҳамда, 5310500 – Автомобилсозлик ва
тракторсозлик
йўналиши – талабаларига “Автомобил ва
тракторлар эксплуатацияси ва диагностикаси” фанини
ўрганишда тавсия этилади.
Шунингдек ушбу монографиядан ишлаб чиқариш ва
хизмат кўрсатишдаги муҳандис техник ходимлар ҳамда
техникавий ва иқтисодий
ОТМларнинг илмий изланувчи
ходимлари ва магистрантлари фойдаланишлари мумкин.