1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Ишмуратов Х. К., Ҳамроев Р. К. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усулларининг технологик асослари (монография)


-расм Машина деталларини тиклаш усуллари


Download 4.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/73
Sana03.12.2023
Hajmi4.6 Mb.
#1797205
TuriМонография
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   73
Bog'liq
65238b40c0ff1 Ишмуратов, Хамроев Монографя 31.05 2021 (2)

 
1.1-расм Машина деталларини тиклаш усуллари. 
Ўзаро туташган деталларнинг ўтказиш ўлчамларини икки хил йўл 
билан тиклаш мумкин: 
1) Деталларнинг дастлабки ўлчамларини олдиндан белгилаб 
қўйилган янги, яъни таъмирлаш ўлчамларига мослаб ўзгартириш; 
2) Деталларнинг ўлчамларини дастлабки ҳолатга тўла келтириш. 
Деталларни механиқ ишлов бериш йўли билан таъмирлаш. 
Деталларни механиқ ишлов бериш билан тиклашга таъмирлаш 


15 
ўлчамлари,қўшимча таъмирлаш элементлари, детал қисмларини 
алмаштириш усуллари киради. 
Таъмирлаш ўлчамлари (ТЎ) усули. Деталларни ТЎ бўйича 
тиклашнинг маъноси шуки, бирикувчи деталларнинг бирортасига 
таъмирлаш ўлчами бўйича механиқ ишлов беришдан, бирикувчи иккинчи 
детални эса янгисига ёки маълум таъмирлаш ўлчами бўйича тиклангани 
билан алмаштиришдан иборат. Таъмирлаш ўлчамларининг сони ва 
қиймати аввалдан белгиланишини хисобга олинса, ўзаро бирикувчи икки 
детални бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда ясаш мумкин. Вал бўйинлари 
ва деталларнинг тешиклари учун таъмирлаш ўлчамлари қиймати ва сони 
қандай аниқланишини кўриб чиқамиз. 
Вал бўйинлари учун таъмирлаш ўлчамларининг қийматлари ва 
сонини аниқлаш. Ишлатилгунга кадар валнинг номинал диаметри dH, га 
тенг бўлсин, ейилиш натижасида валнинг бўйинлари кичиклашиб, dе га 
тенг бўлиб қолсин. Валнинг нотекис ейилиши туфайли ейилишнинг 
максимал қиймати бmах, минимал қиймати эса бmin бўлсин. Вал бўйнини 
ТЎ бўйича тиклаш учун унга диаметргача х қўйим билан механиқ ишлов 
берилиши лозим. Таъмир ўлчамининг қиймати: 
Dt=dH - 2 (бmах + х)
Ушбу ифодадаги максимал ейилиш қиймати (бmах) ни вални 
марказларга ўрнатиб, унинг радиал уришини индикатор билан ўлчаш 
орқали аниқлаш мумкин. Аммо бу усулни амалга ошириш учун маълум 
қийинчиликлар мавжуд бўлиб, унга кўп вақт сарф қилинади. Амалий 
мақсадлар учун бмах нинг қиймати вал бўйнининг минимал ва максимал 
қийматлари бўйича аналитик усулда аниқланади [11]. 
Таъмирлаш ўлчамлари усули билан, асосан, тузилиши мураккаб, 
баҳоси нисбатан юқори бўлган машина деталлари (цилиндрлар блокининг 
гильзалари, двигателнинг тирсакли ва тақсимлаш валлари) тикланади. 
Тирсакли валнинг барча бўғинлари ва цилиндр гильзаларини фақат бир 
хил таъмирлаш ўлчамида тиклаш ушбу усулнинг асосий шарти 
ҳисобланади. Таъмирлаш ўлчамларининг сони ва қиймати аввалдан 
белгиланганлиги ҳисобга олинса, ўзаро туташадиган икки деталнинг 
бирини иккинчисига боғлиқ бўлмаган ҳолда ясаш мумкин. Деталларнинг 
таъмирлаш ўлчами бўйича таъмирлашнинг бундай хусусиятлари 
таъмирлашда саноат ишлаб чиқариши технологиясидан фойдаланиш 
имкониятини беради, таъмирлаш харажатлари арзонлашади ва унинг 
сифати яхшиланади. Таъмирлаш ўлчамлари усулининг камчиликларига 
деталларнинг ўзаро алмашинувчанлик хусусиятининг торайиши (ўзаро 
алмашинувчанлик фақат таъмирлаш ўлчамлари чегарасидагина содир 
бўлади) киради. 

Download 4.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling