1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Ишмуратов Х. К., Ҳамроев Р. К. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усулларининг технологик асослари (монография)


Download 4.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/73
Sana03.12.2023
Hajmi4.6 Mb.
#1797205
TuriМонография
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   73
Bog'liq
65238b40c0ff1 Ишмуратов, Хамроев Монографя 31.05 2021 (2)

Детал қисмини алмаштириш усули. Деталларни механиқ 
ишлов бериш йўли билан тиклашга юқорида кўрсатиб ўтилган 
усуллардан ташқари, деталларнинг қисмини алмаштириб, таъмирлаш 
усули ҳам киради. Бу усулнинг, маъноси шундан иборатки, деталнинг 
ейилган қисми кесиб ташланади ва унинг шу қисми қайтадан 
тайёрланади. Сўнгра тайёрланган қисм деталнинг асосий қисми билан 
бирлаштирилади ва зарур бўлганда унга термик ишлов берилади. Шундай 


17 
қилиб, деталларни мазкур усулда таъмирлаш технологияси қуйидагн 
операциялардан иборат: 
1. Деталнинг нуқсонли қисмини қирқиш ва юзани бирлаштиришга 
тайёрлаш. 
2. Асосий деталники каби материалдан деталнинг алмаштириладиган 
қисмини тайёрлаш. 
3. Алмаштириладиган қисмни асосий детал билан бирлаштириш. 
4. Бирикма сифатини назорат қилиш. 
5. Деталга якуний механиқ ишлов бериш. 
6. Деталнинг ейилган қисмини тўлиқ олиб ташлаш ва аввалдан 
тайёрланган қўшимча детални ўрнатиш усули деталнинг бир нечта иш 
юзалари бўлган ва унинг бир ёки иккита иш юзалари катта миқдорда 
ейилган ҳоллардагина қўлланилади. Бунда деталнинг алмаштириладиган 
қисми асосий қисм билан резьба ёрдамида ёки пресслангандан сўнг, 
туташиш чизиғи бўйича алоҳида нуқталарда ёки бутун периметри бўйича 
пайвандлаш орқали туташтирилади. Ушбу усулнинг камчилигига тиклаш 
технологиясининг нисбатан мураккаблиги ва асосий детал механиқ 
мустаҳкамлигининг пасайиши киради. 
Деталларни пластик деформациялаш усулида таъмирлаш. 
Деталларни пластик деформациялаш усулида (босим остида) таъмирлаш 
детал 
материалининг 
пластиклик 
хусусиятидан 
фойдаланишга 
асосланган. Металларнинг пластиклиги деганда, маълум шароитда ва куч 
таъсирида бутунлиги бузилмасдан қолдиқ деформацияни қабул қила 
олиш хусусияти тушунилади. 
Деталларни босим остида таъмирлашда деформацияланадиган 
деталнинг ҳажми ўзгармайди, аммо унинг шакли ҳам детал тайёрланган 
металлнинг структураси ва механиқ хоссаси ўзгаради. 
Деталларга босим остида ишлов беришнинг қуйидаги турлари 
мавжуд: чўктириш, ботириш, кенгайтириш, торайтириш, пракаткалаш ва 
тўғрилаш. 

Download 4.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling