1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Ишмуратов Х. К., Ҳамроев Р. К. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усулларининг технологик асослари (монография)


Download 4.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/73
Sana03.12.2023
Hajmi4.6 Mb.
#1797205
TuriМонография
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   73
Bog'liq
65238b40c0ff1 Ишмуратов, Хамроев Монографя 31.05 2021 (2)

 
 
 


22 
II БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ТЕХНИКАЛАРИГА ТЕХНИК 
ХИЗМАТ КЎРСАТИШ 
2.1. Тракторларнинг техник ҳолатига таъсир этувчи омиллар. 
Қишлоқ хўжалигидаги трактор агрегатлари турли шароитларда 
ишлайди. Уларнинг двигатели, агрегат ва механизмлари катта ораликда 
ўзгарувчан юкланишларда, мураккаб табиий шароит (ҳаводаги чанг 
миқдорининг юқорилиги, турли об-ҳаво шароитлари) да ишлатилиши 
билан характерланади. 
Трактор агрегатини ишлатиш давомида унинг техник ҳолати 
деталларнинг ейилиши, эзилиши, механизмлар, ростланишининг 
бузилиши, занглаш ва ҳоказолар натижасида ёмонлаша боради, Бундай 
ўзгаришлар натижасида тракторнииг асосий кўрсаткичлари бўлмиш 
тортиш қувват, ёнилғи тежамкорлиги, мустаҳкамлиги пасая боради. 
Деталлар, узеллар, агрегатлар ва системаларнинг бузилиши билан боғлиқ 
бўлган тўсатдан содир бўладиган бузилишлар машинанинг ишга 
лаёқатлигини батамом йуқотиши мумкин. 
Тракторни 
ташкил 
қилувчи 
қисмлар 
конструкциясининг 
такомиллашганлиги тракторнинг асосий кўрсаткичлари ва ишлаш 
муддатига, лойиҳалашдаги технологик ечимларга, трактор лойиҳасини 
яратиш ва уни ишлаб чиқариш масалаларига боғлиқ. 
Тракторларни ишлатиш жараёнида уларни техник тайёр ҳолда 
сақлаш ва техник-иқтисодий кўрсаткичларидан тўлиқ фойдаланиш керак. 
Машина-трактор паркини техник жиҳатдан ишлатиш ташкилий, 
техник, технологик тадбирлар йиғиндисидан иборат бўлиб, машина-
трактор парклари учун янги машиналарни қабул қилишни, уларни 
хўрдалашни (обкатка қилишни), турли техник хизмат кўрсатиш 
ишларини, техник кўриклар ва диагностикани, ишлатиш шароитида 
таъмирлаш ва сақлаш ишларини ўз ичига олади. 
Машиналарни қабул қилиш ва хўрдалаш. Трактор ва қишлоқ 
хўжалик машиналари машинасозлик заводларидан уларни ишлатувчи 
хўжаликларга, асосан, темир йўл транспорти орқали етказиб берилади. 
Машиналарнинг бутлиги ва уларнинг созлиги заводнинг техник назорат 
бўлими томонидан текширилган бўлиши шарт. Машина билан бирга 
унинг эҳтиёт қисмлари, асбоблар тўплами, машинанинг ҳужжатлари ҳам 
юборилади, буларнинг барчаси махсус қутиларга жойлаштирилган ва 
тамғаланган бўлади. Қутиларга машинанинг ўрнатилмаган айрим 
узеллари, агрегатлари ёки уларнинг қисмлари ҳам жойлаштирилиши 
мумкин. Темир йўл орқали ташиладиган юкларнинг ташқи ўлчамлари, 
темир йўл вагонларининг жоиз ташқи ўлчамларидан катта бўлмаслиги 
керак. Айрим ҳолларда эса, темир йўл платформаларидан тўлиқроқ 
фойдаланиш мақсадида, ташиладиган машиналар қисман бўлакланиши 


23 
мумкин. 
Техникаларни машина-трактор паркларига ташиш харажатлари 
машинанинг баланс қийматига киритилади, шунинг учун ҳам темир йўл 
транспорти ташкилоти платформаларга ортилган машиналарнинг беками-
кўстлигига жавоб беради. 
Машина ва қутиларга жойлаштирилган қисмлар билан бирга 
уларнинг ведомостлари ҳам юборилади. Бу ведомостларда комплектдаги 
деталлар сони кўрсатилган бўлади. 
Машинани ишлатувчи машина-трактор паркининг вакили қабул 
пайтида юкнинг бус-бутунлигини, жой сони тўғри келишини ва тамғалар 
шикастланмаганлигини ҳамда машинанинг ҳужжатлари (паспорти, 
техник кўрсатмаси ва ишлатиш бўйича қўлланмаси) мавжудлигини 
текшириши керак. Машинани қабул қилувчи ташкилот томонидан 
машинанинг қабул қилинганлиги хақида далолатнома тузилиши ва унда 
қабул 
пайтида 
аниқланган 
камчиликлар 
кўрсатилиши 
лозим. 
Камчиликлар қайд қилинган далолатнома машинани ишлаб чиқарган 
корхонага юборилиши керак. Шундай тартибга капитал таъмирлашдан 
чиққан техникаларни темир йўл транспорти орқали ташилганда ҳам риоя 
қилиниши 
лозим. 
Қабул 
қилиш-топшириш 
далолатномасида 
таъмирланган машина техник ҳолатининг асосий кўрсаткичлари 
(цилиндрнинг ва тирсакли вал бўйинларинииг диаметрлари, двигателнинг 
номинал қуввати ва тирсакли валнинг айланиш частотаси, солиштирма 
ёнилғи сарфи ва бошқалар) ҳам кўрсатилиши лозим. 
Қабул 
қилиш-топшириш 
далолатномасидаги 
маълумотлар 
машинанинг паспортига ёзилади ва у қатъий ҳисоб ҳужжати бўлиб 
хизмат қилади. Унга машинани бутун ишлатиш даври давомида 
бажарилгаи иш миқдори, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш 
ишларининг тури ва миқдори тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ ёзиб 
борилади. 
Машина-трактор паркининг техникага масъул шахслари темир йўл 
станциясидаги машиналарни олиб келишни режалаштириши лозим. 
Бунда машинага иш суюқликлари қуйишни, олиб келадиган шахсларни
олиб келиш усуллари (машинанинг ўзини юргизиб, шатакка олиб, 
платформада ва б.) ни ҳисобга олиш керак. 
Тракторларни техник ишлатиш жараёни улар машина-тарктор 
паркига олиб келингандан кейингина бошланади. Ишлатишни 
(фойдаланишни) бошлашдан олдин улар хўрда (обкатка) қилиниши керак. 
Ҳақиқий ишлатиш даври хўрдалашдан сўнг бошланади. 
1988 йил 1 январдан кучга киритилган ГОСТ 20793-86 га биноан 
барча техник хизмат кўрсатиш ишлари хўрдалаш давридаги, кундалик, 
биринчи, иккинчи, учинчи, мавсумий ва сақлашдаги (асрашдаги) техник 
хизмат кўрсатиш турларига бўлинган. Агар тракторлар махсус шароит 


24 
(саҳро, ботқоқлик, жуда паст температура ва б)да ишласа, у ҳолда 
хусусий хизмат ишлари кўзда тутилган бўлиши керак[12]. 

Download 4.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling