1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Ишмуратов Х. К., Ҳамроев Р. К. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усулларининг технологик асослари (монография)


Download 4.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/73
Sana03.12.2023
Hajmi4.6 Mb.
#1797205
TuriМонография
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   73
Bog'liq
65238b40c0ff1 Ишмуратов, Хамроев Монографя 31.05 2021 (2)

Қўшимча 
таъмирлаш 
элементлари 
усули. 
Таъмирлаш 
корхоналари амалиётида кўп миқдорда ейилган деталлар тез-тез учраб 


16 
туради ва уларни номинал ўлчам бўйича тиклашга тўғри келади. Бундай 
ҳолларда мазкур деталларга қўшимча элемент қўйиш усули билан тиклаш 
мумкин. Деталларни қўшимча элементлар усулида таъмирлашда ейилган 
вал бўйнига (ёки детал тешигига) тегишли ўлчам бўйича механиқ ишлов 
берилиб, сўнгра аввалдан тайёрлаб қўйилган втулка прессланади, уига 
вал бўйнининг (ёки тешикнинг) номинал ўлчами бўйича ишлов берилади. 
Қўшимча элементлар усули, асосан, тешик ёки валларни ёки 
втулкалар қўйиш йўли билан тиклашда бу усул оддий ва кўп тарқалган 
усуллардан ҳисобланади. 
Қўшимча элементлар усулида таъмирлашда қуйидаги шартларга 
риоя қилиш керак: 
- детални 
қўшимча элементлар ёрдамида шундай таъмир- 
лаш керакки, бунда таъмирланган деталнинг кўрсаткичлари янги 
деталникига нисбатан ёмонлашмасин; 
- қўшимча 
элемент валга ёки тешикка пресслаб (таранг- 
лик билан) ўрнатилиши керак; 
- қўшимча элементнинг материали асосий детал материалига мос 
келиши лозим (чўян деталлар бундан мустасно,уларда втулка чўяндан ёки 
пўлатдан бўлиши мумкин); 
- қўшимча элемент иш юзасининг қаттиқлиги асосий де- 
таль юзасининг қаттиқлиги билан бир хил бўлиши керак; 
- қўшимча элементнинг асосий детал билан бирикиш мустаҳкамлиги 
шундай бўлиши керакки, иш пайтида у қўзғалмасин; 
- втулкани 
пресслашда 
деталларнинг 
қийшайиши 
ва 
де- 
формацияланишига йўл қўймаслик талаб этилади. 
Агар деталлар катта юкланиш ва юқори температурада 
ишлатиладиган бўлса, қўшимча элементни ўрнатиш таранглиги кўпроқ 
бўлиши лозим. Шунинг учун бундай ҳолларда втулкани қопловчи 
детални қизитиб ёки қопланадиган детални совитиб, пресслаш лозим. 
Мазкур 
усулнинг 
камчиликларига: 
таъмирлашнинг 
детал 
конструкциясига 
боғлиқлиги, 
асосий 
деталнинг 
мустаҳкамлиги 
пасайиши, қўшимча элементни ўрнатиш мустаҳкамлигининг яна бир бор 
текширилиши, қўшимча элементни ясаш ва номинал ўлчамгача 
якунловчи ишлов беришнинг талаб қилиниши киради. 

Download 4.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling