1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Ишмуратов Х. К., Ҳамроев Р. К. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усулларининг технологик асослари (монография)


 Машина деталларининг эҳтиёт қисмларга бўлган талабни


Download 4.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/73
Sana03.12.2023
Hajmi4.6 Mb.
#1797205
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   73
Bog'liq
65238b40c0ff1 Ишмуратов, Хамроев Монографя 31.05 2021 (2)

1.3. Машина деталларининг эҳтиёт қисмларга бўлган талабни 
аниқлаш усуллари.
Эҳтиёт қисмларга бўлган талабни аниқлашнинг анъанавий усулларида 
деталларнинг ҳақиқий сарфи унинг ресурси бўйича аниқланади. Ушбу 
ҳисоблаш усулларини қўллаш учун дастлабки маълумотлар сифатида 
таъмирлашда 
фойдаланиладиган 
деталларни 
алмаштириш 
коэффициентидан, деталларни ишлатиш шароитидаги, таъмирлаш 
корхоналаридаги ҳақиқий сарфидан, машинанинг йил давомидаги ишлаш 
меъёрлари, назоратга олинган машиналарнинг амортизацион ва умумий иш 
ҳажми ва машинанинг йилларда ҳисобланган хизмат муддати асос қилиб 
олинади. Кўрсатиб ўтилган услублар билан эҳтиёт қисмга бўлган талабни 
аниқлашда деталларнинг ейилиш бардошлиги бевосита ҳисобга олинмаган. 
Транспорт машиналари учун эҳтиёт қисмларга бўлган талабни 
қондириш муаммоси доим долзарб масала бўлиб келган. Бу масала шу 
билан боғланганки, асосий ишлаб чиқаришда эҳтиёт қисмнинг йўқлиги 
натижасида бир соат иш вақтининг йўқотилиши, кўп ҳолларда эҳтиёт 
қисмнинг нархидан бир неча баравар юқори бўлиши мумкин. Бироқ, 
автотранспорт корхонасининг материал-техник таъминоти хизматининг 
якуний мақсади, заҳирани шакллантириш эмас, ундан якуний мақсад, барча 
турдаги эҳтиёт қисмлар учун сарфланадиган умумий харажатларни 
минималлаштириш, содир бўлиши мумкин бўлган камёблик натижасини 
ҳисобга олиб, эҳтиёт қисм билан таъминот жараёнини ташкил қилишдан 
иборат. 
Эҳтиёт қисмларга бўлган талаб ишлатиш жараёнида содир бўлиб, у 
буюмнинг пухталиги; техник ишлатиш даражаси; ишлатиш шароити билан 
аниқланади. 


10 
Эҳтиёт қисмларнинг сарфи, одатда, қуйидаги асосий омилларга таъсир 
кўрсатади: биринчи ва кейинги алмаштиришга қадар пухталигининг 
(ресурсини) қисқаришига; тиклаш сифатини ёмонлашувига; детал 
ресурсини 
вариациялаш 
вариантларининг 
кўпайишига; 
ишлатиш 
жадаллигини (кундалик ва йил бўйича босиб ўтилган йўлни); 
автомобилнинг умумий хизмат муддатини ортишига. Ҳозирги пайтда 
амалиётда эҳтиёт қисмларга бўлган талабни аниқлашнинг қуйидаги 
усуллари кенг тарқалган. 
1. Тур меъёрлари бўйича, белгиланган йил учун детални 100 
автомобил учун белгиланган ўртача сарфи. Турлар бўйича меъёрларни 
аниқлашнинг асоси бўлиб, деталларнинг пухталик ва уларнинг талабини 
қайта ҳисоблаш услубларининг меъёрий маълумотларини олиш учун 
хизмат қилади. Бунда турлар бўйича меъёрлар муайян эталон шароит учун 
ҳисобланади. Меъёрларни аниқлаш учун қуйидаги усуллардан фойдалани-
лади: 
– тўхтовлар ёки алмаштиришлар оқимини етакловчи функцияси 
бўйича фойдаланишни кўзда тутувчи аналитик усул; 
– детални биринчи марта алмаштиришгача ўтган давр ичида амалдаги 
сарфи бўйича ресурсини тахминий баҳолаш. 
2. Бозорнинг эҳтиёт қисмларга амалдаги талаби (талаблар оқими), 
ишлаб 
чиқарувчи 
корхоналар 
томонидан 
етарли 
даражада 
режалаштирилади, уларни ишлаб чиқарилиши умумлаштирилади, 
тизимлаштирилади ва трансформациялаш-тирилади. Бугунги кунда кичик 
ҳаракат таркиби 50 тагача бўлган автомобил транспорт корхоналари ва 
техник хизмат кўрсатиш станциялари асосан ушбу усулдан фойдаланади. 
Бу усулни қўллашнинг бош талаби, дастлабки маълумотларнинг 
ишонарлилиги ва моддий-техник таъминот тизимида тескари оператив 
боғланишнинг мавжудлиги. Маълумотнинг аниқ эмаслиги ва талабни 
турлар бўйича тебраниб туриши, эҳтиёт қисмларни алоҳида ҳолатлари 
бўйича камёбликка ёки асосланмаган юқори заҳирани пайдо бўлишига 
олиб келади. Бундай ҳолат амалда барча авторанспорт корхоналарида 
кузатилади. Шунга қарамасдан ҳақиқий талаб ва заҳира қисмларнинг 
ҳажми кўп ҳолларда сезиларли бўлиб, айрим ҳолларда 57–60% етади. 
3. Автотранспорт корхоналарининг эҳтиёт қисмларга бўлган талаби 
таъмирлаш – ишлатиш жараёнларидаги эҳтиёжлар уларнинг сарф 
меъёрлари транспорт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади. Бироқ, 
бизнингча, эҳтиёт қисмларга талабни аниқлашнинг мавжуд усуллари, 
тўлиқлигича транспорт машиналарига мос келади, уларнинг натижалари 
меъёрларнинг ўртачаси бўлиб, кенг миқёсда қабул қилинган қарорни 
ҳозиржавоблилик билан қабул қилиш имконини бермайди. 
Бошқа хилдаги техникаларга тегишли бўлган эҳтиёт қисмларга 
бўлган талаб бўйича бажарилган ишларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, 


11 
уларда келтирилган маълумотлар транспорт машиналари ишлайдиган 
(меъёр даражасидан катта юкламалар, занглаш даражаси, йўлсизлик ва б.) 
иқлим зонасига ва ишлатиш шароитига хос бўлган хусусиятларни ҳисобга 
олиш имкониятларини бермайди. Ушбу мавзуда олиб борилган 
тадқиқотлар тор кўринишга эга бўлиб, унда кўрилган масалаларни 
транспорт машиналарига қўллаш хусусиятларини ва эҳтиёт қисмга талабни 
асослаб бериш билан боғлиқ бўлган масалаларни очиб бермайди. 
Фаолияти бошқа турдаги ишларни бажариш билан боғлиқ бўлган 
корхоналарда, транспорт машиналари учун эҳтиёт қисмларга бўлган 
талабни аниқлашда ҳозирги пайтда муаммолар мавжуд. Бунинг тасдиғи 
сифатида эҳтиёт қисмларни марказлашмаган усулда сотиб олиш 
натижасида корхоналарнинг сезиларли даражада моддий зарар кўриши, 
меъёридан ортиқ заҳираларни сақлашни, транспорт машиналарига эҳтиёт 
қисмларнинг йўқлиги натижасида асосий таъмирлаш – хизмат кўрсатиш 
бригадаларининг ишсиз туриб қолишини кўрсатиш мумкин. Ҳосил бўлган 
муаммонинг асосий сабаби, илмий асосланган эҳтиёт қисм заҳираларини 
шакллантириш тизимининг йўқлиги ҳисобланади. 
Шундай қилиб, эҳтиёт қисмларнинг сонини аниқлаш масаласини 
мукаммаллаштириш асосида транспорт машиналарини таъмирлаш учун 
айланма эҳтиёт қисмлар сонини шакллантириш масаласи ётади.Таъмирлаш 
- хизмат кўрсатиш корхонасида деталларнинг алмашинувчанлигидан келиб 
чиққан ҳолда корхонанинг бетўхтов ишлашини таъминлаш мақсадида 
зарур бўлган деталларнинг айланма фондини янги, яроқли ва 
таъмирланадиган деталлар билан тўлдириб бориш муҳим аҳамиятга эга. 
Эҳтиёт қисмларга бўлган талаб сарф меъёрлари кўринишида 
расмийлаштирилади ва эҳтиёт қисмлар сарфининг қуйидаги турлари 
белгиланади: 
1) Эҳтиёт қисмлар сарфининг молиявий меъёри – ишлатишга 
жумладан, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш турлари (ТХК-1, ТХК-2, 
ЖТ) да сарфланган эҳтиёт қисмларга бўлган ўртача солиштирма харажат 
бўлиб, у сўм/1000 км. босиб ўтилган йўлга нисбати билан ўлчанади. Сарф 
меъёрининг ушбу кўриниши автомобиллар парки учун эҳтиёт қисмлар 
сарфини режалаштиришда ва тажриба маълумотларини умумлаштириш 
билан эҳтиёт қисмларни амалий ва аналитик ҳисоблаш маълумотлари 
бўйича аниқлаш имконини беради
2) Эҳтиёт қисмларнинг турлари бўйича сарф меъёрлари муайян детал 
бўйича ўртача сарфи йил давомида ишлатишда бўлган 100 автомобилга 
доналарда белгиланади. У ишлаб чиқарувчи корхоналарининг каталогига, 
тур бўйича дистрибьютор дафтарига киритилган бўлиб, 400 дан 800 тагача 
бўлган детал номларини ўз ичига олади; 


12 
3) Эҳтиёт қисм сарфининг индивидуал меъёри – муайян корхона, 
фирма, йўналиш учун ишлаб чиқилган бўлиб, у машиналардан фойдаланиш 
хусусиятини ҳисобга олади 

Download 4.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling