1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Ишмуратов Х. К., Ҳамроев Р. К. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усулларининг технологик асослари (монография)


Download 4.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/73
Sana03.12.2023
Hajmi4.6 Mb.
#1797205
TuriМонография
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   73
Bog'liq
65238b40c0ff1 Ишмуратов, Хамроев Монографя 31.05 2021 (2)

Машиналарни хўрдалаш. Ҳар бир янги таъмирланган трактор 
ишлатилишдан олдин албатта, хўрда қилиниши керак. Бу жараёнда ўзаро 
ишқаланиб ишлайдиган бирикмалар бир-бирига мослашади. Хўрдалаш 
жараёнининг зарурлиги илмий жиҳатдан асосланган. Гап шундаки, 
ишланадиган деталларнинг сиртларида маълум турдаги механиқ ишлов 
бериш иатижасида ҳосил бўлган муайян даражадаги микро-ноте-
кисликлар бўлади. Ишқаланувчи юзаларни ўзаро мослаш (приработка) 
махсус шароитга риоя қилинган ҳолда ўтказилади. Бунда сифатли 
мойланган юзаларга қуйиладиган юкланиш аста-секин ошириб борилади 
ва бу жараён доимий кузатиш остида бўлади. Хўрдалаш даврида сифатсиз 
йиғиш натижасида ҳосил бўлган нуқсонлар аниқланиши мумкин, бу эса 
ишлатиш шароитида синиш ёки авария ҳолати юзага келишининг олди 
олинади. 
Техник шартларга мувофиқ, ишлаб чиқарувчи корхоналар ишлаб 
чиқариш жараёнида узел ва агрегатларни ҳамда йиғилган машинани 
хўрда қилишлари лозим, аммо заводдаги хўрдалашнинг сифати паст 
бўлганлиги учун ишлатиш шароитида уни ҳисобга олмаслик мумкин. 
Машиналарни ишлатиш шарт-шароитлари ишлаб чиқарувчи заводлар 
томонидан белгиланган бўлиб, унда тракторнинг конструкцияси, 
лаборатория ва дала синов натижалари ҳисобга олинади. Фақат мана шу 
йўсинда хўрдалаш учун зарур ва етарли кўрсатмаларни бериш мумкин. 
Шуни таъкидлаш жоизки, хўрдалаш жараёнини тўғри ўтказиш 
машинанинг хизмат муддатини оширади, ишқаланувчи сиртларни юқори 
иш юкланишларида ишлашга тайёрлайди. 
Тракторни хўрда қилиш қуйидагича амалга оширилади: трактор 
двигателини салт ишлатиб хўрда қилиш; трактор ва унинг 
гидросистемасини салт юришда ва юкланиш билан хўрда қилиш. 
Турли русумдаги тракторлар учун умумий хўрдалаш вақти 50–60 
соат атрофида бўлади. Двигателни салт ишлатиб хўрдалаш вақти 15–30 
минутни ташкил қилади. Бу вақт 3 қисмга бўлинади. Биринчи қисмда 
тирсакли валнинг айланиш частотаси номинал частотанинг 1/3 қисмига, 
иккинчи қисмда номинал частотанинг 2/3 қисмига, учинчи қисм вақтида 
эса номинал частотага яқин бўлиши керак. Ишлаётган двигател эшитиб 
кўрилади, кабинага ўрнатилган асбобларнинг кўрсатишлари назорат 
қилиб турилади, ёнилғи ва мой найларининг уланган жойлари, илашиш 
муфтасининг ва узатмаларни улаш механизмининг ишлаши текширилади. 
Гидросистема 20 – 30 минут давомида қишлоқ хўжалик қyроллари 
осилгаи ҳолда (ёки 100...300 кг юк билан) хўрда қилинади. Биринчи 10 – 
15 минут ичида тирсакли валнинг айланиш частотаси ўртача бўлади, 
кейин номинал частотага ўтилади. Бунда гидросистема найлари уланган 


25 
жойларининг маҳкамлиги ва гидросистема асосий узелларининг ишлаши 
текширилади. 
Тракторни салт юришда хўрдалаш барча узатмаларда уларнинг ҳар 
бирида 
30—60 
минут 
давомида 
ўтказилади. 
Двигателнинг, 
трансмиссиянинг, юриш қисмининг, руль бошқармасининг, электр 
жиҳозларининг ишлаши кузатиб турилади. Ҳар иш соатида 
подшипникларнинг қизиш даражаси текширилади (ушлаб кўриб). 
Тракторларни юкланиш билан хўрдалаш 50...54 соат давомида 
амалга оширилади. Бу вақтни ҳам 3 қисмга бўлиш мақсадга мувофиқ 
бўлади. Биринчи қисмда юкланиш тўлиқ юкланишнинг 1/3 қисмини, 
иккинчи қисмида 2/3, учинчи қисмида эса тўлиқ тортиш юкланишини 
ташкил қилади. Машинанинг юкланишини юки ошиб борадиган тиркама 
ускуна ёрдамида мослаб туриш мумкин, бунда юкланишнинг ўзгариш 
жадаллиги аста-секин ортиб борадиган иш бажарилиши лозим. 
Хўрдалашдан сўнг биринчи техник хизмат кўрсатиш (ТХК-1) 
ишларини ўтказиш ва унга қўшимча равишда двигателдаги, трансмиссия 
механизмлари картери ва корпусидаги ҳамда гидросистемадаги мойни 
алмаштириш, двигателдаги цилиндрлар блоки устёпмасининг қотириш 
шпилкалари 
маҳкамлигини 
текшириб 
кўриш, 
газ 
тақсимлаш 
механизмидаги тирқишларни созлаш, илашиш муфтасини, тормоз 
системаси ва юриш қисмларини ростлаш керак. 
Хўрдалаш ва техник хизмат кўрсатишдан сўнг трактор нормал 
ишлатишга топширилганлиги ҳақида далолатнома тузилади. Машинанинг 
техник паспортига хўрдалаш тўғрисидаги маълумотлар ҳам ёзиб 
қўйилади. Илмий текшириш ташкилотлари хўрдалаш вақтини 
қисқартириш ва уни жадаллаштириш билан боғлиқ омилларни ўрганиб 
чиқмоқда. Механиқ ишлов беришда детал, сиртидаги ғадир-
будурликларнинг меъёридан ортиб кетиши хўрдалаш жараёнини 
секинлаштиради, бирикмалардаги тирқишларни нотўғри ростлаш 
хўрдалаш вақтини оширади. Деталларга ейилишга қаршиликни оширувчи 
ишлов бериш (азотлаш, цементациялаш, хромлаш, тоблаш ва б.) уларнинг 
ўзаро мослашиш хусусиятларини пасайтиради, оқартириш (лужение), 
сульфидлаш, анодлаш ва хоказолар эса ейилишга қаршиликни оширади 
ва мослашиш хусусиятларини яхшилайди. Хўрдалашда махсус мойлардан 
фойдаланиш двигатель деталларнинг мослашиш хусусиятларини 
яхшилайди ва мазкур жараённи тезлаштиради. 

Download 4.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling