1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Ишмуратов Х. К., Ҳамроев Р. К. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усулларининг технологик асослари (монография)
Download 4.6 Mb. Pdf ko'rish
|
65238b40c0ff1 Ишмуратов, Хамроев Монографя 31.05 2021 (2)
Деталларни кавшарлаш. Эриган оралиқ металл ёки қотишма
ёрдамида ажралмас металл бирикмасини ҳосил қилиш жараёни кавшарлаш деб аталади. Бунда оралиқ материал совиш жараёнида қотиб, бириктириладиган жисмлар орасида мустаҳкам боғланиш ҳосил килади. Оралиқ металл ёки қотишма кавшар дейилади, унинг эриш ҳарорати асосий металлникига нисбатан пастроқ бўлиши керак. Вазифасига кўра кавшарлар жуда осон эрийдиган (145°С), осон эрийдиган (145 - 450°С), ўртача температурада эрийдиган, (450 - 1100°С), юқори температурада эрийдиган (1100 - 1850 С) ва қийин эрнйдиган (1850°С дан юқори) турларга бўлинади. Таъмирлаш корхоналарида ишлатиладиган кавшарлар икки гуруҳга: юмшоқ (эриш температураси 450°С гача) ва қаттиқ (эриш температураси 450°С дан юқори) кавшарларга бўлинади. Биринчи гуруҳга таркибида қалай, висмут, кадмий, сурьма ва бошқа металлар бўлган кавшарлар киради. Улар аксарият металл юзаларини яхши ҳўллайди ва юқори пластиклик хусусиятига эга. Биринчи гуруҳга мансуб кавшарлар унча юқори бўлмаган температура ва кичик зарбали юкланиш остида ишлайдиган деталларни кавшарлашда кўлланилади. 20 Иккинчи гуруҳта қийин эрийдиган кавшарлар киради. Уларнинг эриш температураси асосий металлнинг эриш температурасидан кам (50 - 75°С) фарқ қилади. Пўлатларни кавшарлашда мис ва унинг қотишмалари, кумуш ва унинг қотишмалари, никель асосли қотишмалар каби юқори температурага чидамли ва мустаҳкам чок ҳосил қиладиган кавшарлар кенг қўлланилади. Мис ва мис-руҳли қаттиқ кавшарлар сим ёки чивиқ тарзида бўлиб, М1, М2 мислардан ва ЛК62-0,5, ПМЦ36, ПМЦ48 ва ПМЦ54 мис-руҳ қотишмаларидан иборат. Бу кавшарнинг чўзилишидаги мустаҳкамлик чегараси 210 - 250 МПа га тенг. Кумуш кавшарлар осон эрийдиган ва стандарт хилларга бўлинади. Осон эрийдиган кавшарларнинг эриш ҳарорати 183—342 С ни ташкил қилиб, уларга кумуш билан қалай ёки қўрғошин билан сурьма, ёки кадмийли қотишмалар киради. Бундай кавшарлар электр симлари ва бошқа электротехникавий бирикмаларни кавшарлашда ишлатилади. Асосий металлни ва эриган кавшар юзасини оксидланишдан сақлаш, оксид пардаларини эритиб юбориш ва бартараф этиш учун флюслар қўлланилади, уларнинг эриш температураси кавшарнинг эриш ҳароратидан сал пастроқ бўлиши керак. Мис симларни кавшарлашда флюс сифатида соф таиакордан фойдаланилади. Қаттиқ, асосан, кукунсимон кўринишдаги флюслар қийин эрийдиган кавшарлар билан кавшарлашда ишлатилади. Зангламайдиган пўлатларни кавшарлаш активлашган флюсда олиб борилади, бунда флюснинг таркиби қуйидагича бўлади: 30—70% бура, қолгани калий тера-фторборат ва калий фторидидан иборат. Алюминий ва унинг қотишмаларини пайвандлашда 34А, Ф5, Ф134 флюсларидан фойдаланилади, бундай флюсларда 25— 35% литий хлорид, 8—12% натрий фтор, 8—15% руҳ хлориди, қолгани эса калий хлоридидан иборат бўлади. Детал юзаси ифлослардан, зангдан, оксид ва ёғ пардаларидан механиқ усулда асбоблар (зубило, эгов, қум қоғоз ва бошқалар) ёрдамида ёки турли эритмаларда химиявий ишлов бериш билан яхшилаб тозаланиши керак. Пўлатдан ясалган деталларни химиявий ишлов бериш билан тозалашда сульфат ва хлорид кислоталари аралашмасидан ёки ишқорли эритма (10% ли ўювчи натрий, 25% ли натрий карбонат, 25% ли натрий уч фосфати ва 22% ли суюқ шиша) дан фойдаланилади. Рангли металлар механиқ усулда тозаланади. Кавшарлаш усули билан турли материаллардан ясалган деталларни бириктиришнинг ўзига хос хусусиятлари бор. Чунончи, пўлат деталларни кавшарлашда термик ишлов бериш натижасида ҳосил бўлган структура 21 бузилмаслигини таъминлаш учун кавшарлаш температураси термик ишловнинг охирги операцияси температурасидан ошмаслиги керак. Чўяндан (масалан, СЧ-18 дан) ясалган деталларни таъмирлашда уларни ликвидус чизиғидан юқорироқ ҳароратгача қизитиш талаб қилинганда: Л-63, ЛОМНА, ЛОК-59-1-0,3, ЛК-62-05 маркали кавшарлардан фойдаланилади. Чўянда кавшарланган бирикма ҳосил қилишнинг энг паст температураси (940—900°С) флюс сифатида АН- ШТ2 синтетик шлак ишлатилганда кузатилади. Бунинг натижасида етарли мустаҳкамликка эга бўлган кулранг чўян бирикмалари ҳосил бўлади [20]. Download 4.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling