1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Ишмуратов Х. К., Ҳамроев Р. К. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усулларининг технологик асослари (монография)
Машиналарга техник хизмат кўрсатиш турлари
Download 4.6 Mb. Pdf ko'rish
|
65238b40c0ff1 Ишмуратов, Хамроев Монографя 31.05 2021 (2)
2.2. Машиналарга техник хизмат кўрсатиш турлари .
Кундалик техник хизмат кўрсатиш. Тракторга кундалик техник хизмат кўрсатиш (КТХК) трактор 10 соат ишлагандан сўнг, яъни улар ҳар куни бажарилади. Бунда қуйидаги ишларни амалга ошириш керак: 26 1) тракторни чанг ва лойдан тозалаш. Ташқи қотириш деталларининг маҳкамлигини текшириш; 2) двигателни эшитиб кўриш, двигателда, трансмиссия агрегатларида ва юриш қисмида бегона шовқинлар ва тақиллашлар йўқлигига ишонч ҳосил қилиш; 3) назорат асбобларининг ишлаши, ёритишини ва сигнал системаларини текшириш; 4) гидросистеманинг ишлашини текшириш; 5) ёнилғи, мой ва совитиш суюқлигининг оқмаётганлигига ишонч ҳосил қилиш; 6) шиналарнинг (гусеницаларнинг) ҳолатини текшириш; 7) ёнилғи сатҳини текшириш, агар зарур бўлса, қўшимча ёнилғи қуйиш; 8) мой сатҳини текшириш, агар зарур бўлса, қўшимча мой қуйиш; 9) совитиш суюқлигининг сатҳини текшириш, агар зарур бўлса, қўшимча суюқлик қўйиш; 10) уч сменада бир марта ҳаво тозалагичнинг чанг тутиб қолувчи қисмини тозалаш ва унинг таглигидаги мойни алмаштириш. Кундалик техник хизмат кўрсатиш ишлари оддий бўлганлиги учун уларни иш бажариш пайтида ўтказиш мумкин. Бу трактор бажарадиган иш ҳажмига таъсир қилмайди. Мазкур ишлар тракторда носозликлар содир бўлишининг олдини олиш мақсадида ўтказилади. Кундалик техник хизмат кўрсатиш ишларининг бир қисмини иш бошлашдан олдин, иккинчи қисмини эса иш тамом бўлгандан сўнг ўтказиш керак. Машиналарга техник хизмат кўрсатишнинг ТХК-1, ТХК-2 ва ТХК-3 турлари бор. Техник хизмат кўрсатишнинг бу турлари маълум миқдордаги иш бажарилгандан сўнг ўтказилади. ТХК-1 ни ўтказишда қуйидаги операциялар бажарилиши керак: - машинани чанг ва лойдан тозалаш, ювиш; - эксплуатацион суюқликларнинг сизишини текшириш, агар сизаётган бўлса, уни бартараф этиш; - двигател, рул механизми, ёритиш ва сигнализация системасининг ишлашини, ойна тозалагичлар, тормозлар, дизелни ишга тушириш механизмининг блокировкасини текшириш: - тасмаларнинг таранглигини, шиналардаги босимни, асосий мой магистралидаги мойнинг босимини текшириш ва зарур бўлса, уларни созлаш; - ҳаво тозалаш системасига техник хизмат кўрсатиш билан бирга унинг герметиклигини текшириш; - аккумулятор батареясига техник хизмат кўрсатиш (клеммаларни, тиқин тешикларини тозалаш, электролит сатҳини текшириш) 27 - буриш механизмлари бўлмаларида йиғилиб қолган мойларни тўкиш; - мойланадиган бирикмаларни мойлаш картасига биноан мойлаш ва барча корпус ва картерлардаги мой сатҳини текшириш. ТХК-2 да бажариладиган операциялар қуйидагилардан иборат: - ТХК-1 нинг барча операцияларини бажариш; - аккумулятор батареясидаги; электролитнинг зичлигини текшириш ва қисман зарядлаш билан биргаликда унга техник хизмат кўрсатиш; - газ тақсимлаш механизмидаги, илашиш муфтасидаги буровчи моментни кучайтиргичдаги тирқишларни, бошқарилувчи ғилдираклариииг яқинлашувини, уларнинг подшипникларидаги ўқ бўйича тирқишни, гусеницалар таранглигини ва уларнинг бармоқлари шплитланганлиги, ричагларнинг ва бошқариш педалларининг тўлиқ йўлини текшириш ва зарур бўлса, улардаги тирқишларни созлаш; - генераторнинг ҳаво тешикларини тозалаш; - марказдан қочирма мой фильтрини тозалаш; - двигателнинг мойлаш системасини ювиш ва унга тоза мой қуйиш; - двигателнинг қувватини текшириш; - ҳаво тозалаш системасининг герметиклигини, дизелни ишга тушириш давомийлигини, асосий мой магистралидаги босимни, дизель тўхтагандан сўнг марказдан қочирма мой фильтри роторининг айланиш вақтини, двигателни ишга тушириш механизмининг блокировкасини текшириш. ТХК-3 да бажариладиган операциялар қуйидагилардан иборат. - ТХК-1 ва ТХК-2 ларнинг барча операцияларини бажариш; - форсункадаги пуркаш бошланишидаги босимни ва ёнилғининг тўзитилиш сифатини текшириш, лозим бўлса, уни созлаш; - ёнилғи насосининг ишлаши нормал кўрсаткичларга мувофиқлигини стендда текшириш; - мойлаш системаси, гидросистема агрегатлари ва электр жиҳозларни стендда созлаш; - назорат асбобларининг ишлашини текшириш; - ёнилғи баклари, филътрлар ва тиндиргичларни ювиш; - ишга тушириш двигателининг ишлашини ва унинг улаш муфтасини, орқа ва олдинги кўприк бош узатмаларидаги подшипникларнинг, охирги узатмадаги подшипникларнинг, таянч ғилдиракларнинг, етакловчи ва етакланувчи ғилдиракларнинг, осма кареткаларининг ўқ бўйича силжишини, олдинги ғилдиракларнинг яқинлашишини текшириш; - олдинги ва орқа ғилдирак шиналарини ҳамда гусеница ва етакловчи юлдузчаларнинг ўрнини алмаштириш; 28 - ёнилғи насосининг, ростлагичнинг, вентилятор шкивининг, тарангловчи роликнинг, ишга тушириш двигатели редукторининг, узатмалар қутисининг, бош узатманинг, олдинги кўприкнинг, буровчи моментни кучайтиргичнинг, кардан вали оралиқ таянчининг, руль механизмининг ва айлантирувчи шкивнинг мойини тўкиш, уларнинг корпусларини ювиш ва янги мой қуйиш; - агрегатларни салт ишлатиб ва юкланиш билан текшириш. Кўрсатиб ўтилган техник хизмат кўрсатишларга таълуқли умумий қоидалар маълум хилдаги трактор учун унинг тузилишини ҳисобга олган ҳолда аниқлаштирилади. Техник хизмат кўрсатишдаги меҳнат сарфи тракторнинг русумига ва унинг тузилишига боғлик, масалан МТЗ-80Х тракторига ТХК-1 ўтказиш учун 30, ТХК-2 учун 128,4 ва ТХК-3 учун эса 387,4 одам-минут меҳнат сарф бўлади [19,20,21]. Download 4.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling