40
III БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ТЕХНИКАСИГА ХИЗМАТ
КЎРСАТИШ ВА ТАЪМИРЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
3.1 Қишлоқ хўжалик техникаларини ювиш ва тозалаш.
Машиналарни ювиш ва тозалаш, ифлослантирувчиларнинг турлари
ва уларнинг тавсифи. Маълумки детал
сиртлари талаб даражасида
тозаланмаса уларнинг ресурси 20-50 % га пасаяди.
Тозалаш усули ифлослантирувчиларнинг турига боғлиқ. Улар шартли
равишда қуйидаги турларга бўлинади: углеродли ёпишмалар (қурум, лакли
пардалар ва асфалт смолали моддалар); машина ва агрегатларнинг ташқи
сиртига ёғсиз табиатга эга бўлган ёпишмалар; мойловчи материаллар (чанг,
сув, қасмоқ) қолдиқлари.
Ёнилғи ва мой ёнганда қурум ҳосил бўлиб, улар ёниш камераси
деворларига, клапанларга, учқунли ёндириш свечаларига, форсункаларга ва
чиқариш коллекторларига ўтириб қолади.
Шатунларда, поршенларнинг ички сиртларида,
тирсакли валларда ва
бошқа юқори температура таъсирида локли пардалар ҳосил бўлади.
Асфалт смолали моддалар асфалтенлардан, карбонлардан ва
карбоидлардан иборат.
Қасмоқ двигателларнинг совитиш системасига
калций ва магний
тузлари кўринишида ёпишиб қолади. Қасмоқнинг иссиқлик ўтказувчанлиги
металникидан 60-100 марта кичик бўлади. Қасмоқ таркибига калций ва
магний карбонатлари, гипслар, силикатлар киради.
Технологик ифлослантирувчилар (металл қириндиси, сайқалловчи
пасталарнинг, шлифовкалаш тошининг қолдиқлари ва б.) таъмирлашда,
йиғишда, мослаштиришда ҳосил бўлиб,
детал сиртларини жадал
ейилишига сабаб бўлади.
Ифлосланишни олдини олиш усулларига:
нефть маҳсулотларининг коррозион фаоллигини камайтирувчи
қўшимчалардан фойдаланиш;
чўкмаларни детал сиртини ёпишиб қолишини камайтиришга олиб
келувчи қопламалар билан қоплаш;
тоза сув, ёнилғи, сифатли мойловчи
материаллардан фойдаланиш
билан машиналардан техник фойдаланиш даражасини ошириш.
Тозалаш турлари. Тозалашнинг физик-кимёвий, электр-кимёвий,
ултратовуш, термик ва механиқ усуллари мавжуд [17].
Do'stlaringiz bilan baham: