1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Ишмуратов Х. К., Ҳамроев Р. К. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усулларининг технологик асослари (монография)


Download 4.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/73
Sana03.12.2023
Hajmi4.6 Mb.
#1797205
TuriМонография
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   73
Bog'liq
65238b40c0ff1 Ишмуратов, Хамроев Монографя 31.05 2021 (2)

Физик-кимёвий усулда деталларни тозалаш сув оқими ёрдамида ва 
ванналарда олиб борилади. Детал сиртидаги ифлосликлар муайян шароитда 
турли хилдаги препаратларнинг сувдаги эритмаси ёки махсус эритувчилар 
билан тозаланади. Буларга кимёвий эритманинг юқори (75-95 °С) 
температураси, сезиларли даражадаги босимга эга бўлган тебранувчи 


41 
оқимнинг мавжудлиги, самарали ювувчи воситаларнинг қўлланилиши 
киради. Ушбу усул техник сервисда таъмирлаш корхоналарида кўпроқ 
қўлланилади. 
Электрокимёвий 
усулда 
ток 
ўтказувчи 
электролитдан 
фойдаланилади. Тозалаш ишлари ўзгрмас ва ўзгарувчан токда олиб 
борилади. Ушбу жараёнда кўп ҳолларда зичлиги 3-10 А/дм2 га эга бўлган 
токдан фойдаланилади. Ёғсизлантириш жараёнининг муддати ортиб 
бориши билан тозаланган деталнинг фаоллиги ортиб боради. 
Электрокимёвий тозалаш деталларни галваниқ, полимер ва лок-бўёқ 
материаллари билан қоплашда кенг қўлланилади. 
Ултратовуш усули тозаланадиган сиртга суюқ муҳит орқали 
энергияни узатишга асосланган. 20-25 кГст тебраниш частотасида ката 
тезланиш ҳосил бўлади, бу суюқ муҳитда майда кўпиклар ҳосил бўлишига 
олиб келади, уларнинг ёрилиши натижасида микроҳажимда катта кучга эга 
бўлган гидравлик зарблар пайдо бўлади. Улар углеродли ёпишмаларни 2-3 
минут, мойли пардаларни 30-40 соат давомида бузилишига олиб келади. 
Ултратовуш усули мураккаб шаклга эга бўлган (карбюратор, ёнилғи 
насослари ва электр жиҳозлари) деталларни тозалашда қўлланилади. 
Термик усулдан энг барқарор бўлган углеродли ёпишмалар (қурум, 
асфалтен ва б) тозалашда фойдаланилади. Бунинг учун детал термик печга 
жойлаштирилади, унда 600-700 ºС да 2-3 соат давомида ушлаб турилади
ундан сўнг печ билан биргаликда совитилади. Букилмаган деталлардаги 
қурум газ алангасида куйдириш билан бартараф этилади. 
Механиқ усулда детал қўлда тирнагичлар, шчёткалар ва бошқа 
воситалар билан тозаланади. Бу мақсадда майдаланган мева пўчоқларини, 
абразив заррачаларни ва бошқа материалларни ифлосланган сиртга ҳаво, 
сув ёки ювувчи эритмани узатувчи ускуналардан фойдаланилади.

Download 4.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling