1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Ишмуратов Х. К., Ҳамроев Р. К. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усулларининг технологик асослари (монография)


 Машиналарга техник хизмат кўрсатишни


Download 4.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/73
Sana03.12.2023
Hajmi4.6 Mb.
#1797205
TuriМонография
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   73
Bog'liq
65238b40c0ff1 Ишмуратов, Хамроев Монографя 31.05 2021 (2)

2.6. Машиналарга техник хизмат кўрсатишни
ташкил қилиш ва унинг воситалари. 
Техник хизмат кўрсатишга тааллуқли барча ишлар ҳамда 
машиналарни жорий таъмирлаш ва сақлашга қуйиш ишлари тегишли 
қоидалар асосида ташкил қилиниши керак. Бу ишларнинг барчаси зарур 
бўлган қузғалмас ва ҳаракатланувчан воситалар билан таъминланиши 
лозим. 
Машиналарнинг моддий-техник базаси уларга техник хизмат 
кўрсатиш учун керак бўладиган техник воситаларнинг барчасини ўз ичига 
олади. Унинг таркибига марказий таъмирлаш комплекси, қузғалмас техник 
хизмат кўрсатиш пости, ҳаракатланувчан техник хизмат кўрсатиш 
устахонаси, ёнилғи ва мой билан таъминлаш пости, ҳаракатланувчан 
автомобил асосида тузилган ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъмин-
ловчи агрегатлар, трактор ва қишлоқ хўжалик машиналарини жорий 
таъмирлаш устахонаси, автомобил асосида тузилган ҳаракатланувчан 
таъмирлаш устахонаси ва тракторларни қўйиш (сақлаш) учун 
мўлжалланган жойлар киради. 
Марказий таъмирлаш комплексида техник хизмат кўрсатиш ва 
жорий таъмирлашга тааллуқли асосий ишлар бажарилади. У одатда, 
марказий таъмирлаш устахонаси, хўжаликнинг нефть маҳсулотлари 
омборхонаси, марказий машина ҳовлиси ва автомобиллар гаражидан 
иборат бўлади. Марказий комплексда техник хизмат кўрсатиш воситалари 
ҳам жойлашган бўлиши керак. Техник хизмат кўрсатиш базасининг қолган 
воситалари хўжаликларнинг алоҳида бўлимларида жойлаштирилиши ёки 
мазкур воситалар ҳаракатланувчан бўлса, дамба-дам шу бўлимларга бориб 
келиши мумкин. 
Техник хизмат кўрсатиш пунктлари керакли ускуналар, 
мосламалардан иборат бўлиб, улар ёрдамида машиналарни ёнилғи-мойлаш 
материаллари билан таъминлаш, техник хизмат кўрсатиш, машиналарда 
содир бўладиган носозликларни тузатиш, машиналарни сақлаш билан 
боғлиқ ишларни бажариш таъминланади. 
Техник хизмат кўрсатиш пункти қуйидагиларни ўз ичига олади: 
- техник хизмат кўрсатиш жойи ва унча мураккаб бўлмаган 
механизмларни таъмирлаш участкалари жойлашган оддий устахоналар; 
- ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш жойлари; 


38 
- машиналарнинг сиртини ювиш учун майдонча; 
- машиналарни йиғиш ва ростлаш майдончалари; 
- машиналар ва машинадан ечиб олинган узель ва деталларни сақлаш 
хоналари; 
- электр ва сув билан таъминлаш манбалари. 

Download 4.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling