1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Ишмуратов Х. К., Ҳамроев Р. К. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усулларининг технологик асослари (монография)


Баҳорги-ёзги ишлатиш олдидан ўтказиладиган тадбирлар


Download 4.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/73
Sana03.12.2023
Hajmi4.6 Mb.
#1797205
TuriМонография
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   73
Bog'liq
65238b40c0ff1 Ишмуратов, Хамроев Монографя 31.05 2021 (2)

Баҳорги-ёзги ишлатиш олдидан ўтказиладиган тадбирлар. 
Баҳорги-ёзги ишлатиш даврига ўтишда навбатдаги техник хизмат 
кўрсатиш ишларини ва унга қўшимча қилиб қуйидагиларни бажариш 
керак. 
Двигателнинг, 
мойлаш 
ва 
ҳаво 
тозалаш 
системаларининг 
герметиклигини текшириш. 
Совитиш суюқлигини тўкиш, системани ювиш, қуйқа тошлардан 
тозалаш ва янги сув билан тўлғазиш. 
Иситиш ғилофларини, якка илитиш воситаларини, ботишга қарши 
воситаларни трактордан ечиб олиш ва уларни омборхонага топшириш. 
Реле-ростлагич таъминлаб турадиган иш кучланишини 13,5 В қилиб 
ўзгартириш. 
Аккумулятор батареясидаги электролитнннг зичлигини ёзги меъёрга 
(1,23 г/см3) келтириш. 
Ёнилғи билан таъминлаш системасига ёзги навли ёнилғи қуйиш. 
Двигателнинг, гидравлик системанинг, трансмиссия агрегат ва 
узелларининг ва юриш қисмининг мойларини ёзги навли мойларга 
алмаштириш. 
Мойлаш системасининг радиаторини ишга тушириш. 
Кабина ва тракторнинг ташқи қисмини зангдан тозалаш ва бўёғи 
кўчган жойларни қайтадан бўяш [19,20]. 


32 
2.4. Тракторларнинг техник ҳолатини ташҳислаш 
Машиналарни техник ишлатишдан асосий мақсад машина трактор 
паркининг техник жиҳатдан соз ҳолда иш бажаришга лаёқатлилигини 
таъминлашдан иборатдир. Техник диагностикани амалга оширишда 
нисбатан кам меҳнат ва маблағ сарфланишини назарда тутиш керак. 
Техниканинг такомиллашуви ва уларнинг самарадорлилигига қўйилган 
талаблар техник хизмат кўрсатиш воситаларини такомиллаштириш ва 
янгиларини ишлаб чиқаришни тақозо қилади. Бу йўналишда техник 
диагностиканинг аҳамияти катта. Унинг асосий вазифаси машина ва 
унинг элементлари (узеллар, агрегатлар, системалар ва б.) нинг техник 
ҳолатини диагностик кўрсаткичлар бўйича аниқлашдан иборат. 

Download 4.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling