1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Ишмуратов Х. К., Ҳамроев Р. К. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усулларининг технологик асослари (монография)


 Илашиш муфтасига хизмат кўрсатиш, уларнинг носозликлари


Download 4.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/73
Sana03.12.2023
Hajmi4.6 Mb.
#1797205
TuriМонография
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   73
Bog'liq
65238b40c0ff1 Ишмуратов, Хамроев Монографя 31.05 2021 (2)

3.3 Илашиш муфтасига хизмат кўрсатиш, уларнинг носозликлари, 
уларни таъмирлаш ва ростлаш. 
Илашиш муфтаси дизелни трансмиссия билан вақтинчалик ажратиш 
ёки равон қўшилиши учун хизмат қилади ва у қуйидаги схемада 
бажарилган: маховик-етакчи диск, қисувчи ва таянч дисклар, қисувчи 
пружиналар, сиқувчи ричаглар, сиқувчи подшипник, илашмани бошқариш 
механизми. 
Илашиш муфтаси, унинг юритмасининг носозлиги сезиларли даражада 
трактор агрегатининг иш унумдорлигига, бутун трансмиссиянинг техник 
ҳолатига таъсир кўрсатади. 
Илашиш муфтасининг шатаксираши ёки илашиш муфтасини тўлиқ 
ажратмаслиги, узатмалар қутиси ва етакчи кўприк деталларининг синиши 
ва жадал ейилишига олиб келади.
Илашиш муфтасининг носозлигини бартараф қилишда бўлакларга 
ажратиш-йиғиш операцияларини ўтказишда кўп вақт ва меҳнат 
сарфланади, айрим ҳолларда дизелни ечиб олишга ҳам тўғри келади, 
бўлакларга ажратиш жараёнига махсус технологик жиҳозлардан таглик, 
тутгич ва бошқалар ишлатилади. 
Дизелларнинг илашиш муфтасининг техник ҳолатини, ундаги 
носозликларнинг қатор аломатларига асосланиб ҳам аниқлаш мумкин. 
Айниқса юклама ошганда илашиш муфтасида одатдан ташқари 
шовқин 
ва тақиллашлар пайдо 
бўлиши, 
узатмаларни 
улашда 


51 
қийинчиликларни содир бўлиши, илашиш муфтасини шатаксираши, унинг 
деталларини ейилганлигини ва бузилганлигини кўрсатади. 
Муфта тепкиси босилганда, унда вужудга келадиган кучли шовқин ва 
чийиллаш, сиқувчи подшипникнинг ишдан чиққанлигини ёки унда 
мойнинг йўқлиги оқибатидир. 
3.1-расм. Илашиш муфтасининг қобиғи ва етакланувчи диск: 
1-илашиш 
муфтаси 
қобиғи; 
2-сиқувчи 
пружина;
3-сиқувчи 
етакчи 
диск; 

Download 4.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling