1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Ишмуратов Х. К., Ҳамроев Р. К. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усулларининг технологик асослари (монография)
Download 4.6 Mb. Pdf ko'rish
|
65238b40c0ff1 Ишмуратов, Хамроев Монографя 31.05 2021 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-сектор; 4-таянч; 5-рейка; 6-поршен; 7-куч цилиндири; 8-клапан; 9- тўкиш филтри 10-бак; 11-насос;12-тақсимлагич; 13-сақлагич
4.3-расм. Беларус-80 қишлоқ хўжалик тракторининг бурилишини бошқариш гидравлик тизимининг схемаси: 1-сошка; 2-вертикал вал; 3-сектор; 4-таянч; 5-рейка; 6-поршен; 7-куч цилиндири; 8-клапан; 9- тўкиш филтри 10-бак; 11-насос;12-тақсимлагич; 13-сақлагич клапанининг қутиси;14-червяк; 15-буриш мушти; 16-рул тортқиси; 17- рул ғилдираги 72 МТЗ-80 ва ЮМЗ-6 тракторлари рул механизмининг золотникли тақсимлагичи конструкцияси ва ишлаш принципи юқорида ифодалангангидек. У рул гидравлик кучайтиргич шаклидаги кўп блокдан йиғилган, унда рул механизми (червяк, сектор, рейка), ҳамда куч цилиндрларининг деталлари жойлашади. Золотникнинг нейтрал ҳолатида таянч шайбалари тақсимлагич корпуси орасида 1,25 мм. лик тиқиш, киритиш ёки тўкиш тешикларини беркитиш учун золотникни ўқ бўйича силжишини таъминлаш учун мўлжалланган. Куч цилиндрлари тақсимлагич трубопроводлар орқали боғланган. Т-40 тракторидаги рул гидрокучайтиргичнинг констукцияси кўп блокли бўлиб, МТЗ тракторининг гидрокучайтиргичидан шуниси билан фарқ қиладики, унда гидросистеманинг тақсимлагичи вазифасини прошеннинг ўзи бажаради, у бундан ташқари рейка вазифасини ҳам бажаради. Поршен-рейка ичи бўш цилиндр кўринишида ясалган бўлиб, сошка вертикал валининг сектори билан илашмага кириши учун, унинг цилиндрик сиртини бир томонида тишлари мавжуд. Поршеннинг ичида винт жойлашган, унга гайкалар ўрнатилган. Пружинали шайбалар ёрдамида гайкаларнинг йўнилмаси поршен четига тақалади, гайкаларнинг ўзи эса поршендан 0,5 мм. масофада жойлашган. Гайкалар орасига пружинали золотник ўрнатилган. Агар трактор тўғри чизиқли ҳаракатланса, унда поршеннинг чеккаси ва гайкаларнинг сирти оралиғида тирқиш мавжуд бўлиб, золотник эса нейтрал ҳолатда пружиналар билан ушлаб турилади ва ишчи суюқлик гидросистеманинг бакига эркин тўкилади. Рул бурилганда винт ўқ йўналишида ҳаракатланади, пружинали шайба деформацияланади ва гайка ўзининг чети билан поршендаги ишчи суюқликни ўтиш тешигини беркитади. Бир пайтнинг ўзида босимлар фарқи ҳисобига золотник ҳам ўқ бўйича силжиб, суюқликни тўкиш тешигини беркитади. Босим остидаги барча суюқлик куч цилиндрига келади, бунда поршенда ортиқча босим ҳосил бўлиб, у тишли илашма орқали вертикал валга ва сошкага куч узатади, унинг натижасида ғилдирак бурилишни бошлайди. Т-40 тракторининг бурилишини бошқариш гидросистемаси умумий гидросистемадёқ фаолият кўрсатади. Ишчи суюқликни рул гидрокучайтиргичига узатиш учун оқимни бўлиш клапани хизмат қилади. Клапан корпусдан иборат, унда плунжер 2 ҳаракатланади. Плунжернинг дросселовчи тешиги 8-12 л/мин ишчи суюқлик ўтказа олади. Гидрокучайтиргичдаги босим пасайганда, золотник пастга ҳаракатланади ва осгичнинг гидросистемаси клапанидан суюқлик чиқишини дросселлайди. Осиш системасидаги қарама-қарши босим ортганда плунжер юқорига кўтарилади ва суюқликни гидрокучайтиргичга чиқишини дросселлайди. Шу тарзда клапан гидрокучайтиргичдаги ишчи суюқликнинг оқимини ўзгармаслиги таъминлайди. 73 МТЗ-80, ЮМЗ-6, Т-40 тракторларининг гидрокучайтиргичларини ишлаш хусусиятларига рул ва йўналтирувчи ғилдираклари ўртасидаги боғланишни таъминлаш ҳисобланади, бунда гидросистемада носозлик содир бўлганда тракторни бошқариш имкони мавжудлиги сақланиб қолади. Бундан ташқари МТЗ-80 тракторининг бурилишини бошқариш гидросистемасида дифференциални гидравлик блокировкалаш ҳам назарда тутилган, унинг датчиги рул гидрокучайтиргичига ўрнатилган ва у дифференциални гидравлик блокировкалашга мўлжалланган. Рулнинг гидравлик кучайтиргичига ўрнатилган датчик муфтани блокировкалаш босимини ростлайди. Редукцион клапан томонидан ушлаб туриладиган суюқликнинг босими 0,8 МПа га тенг. Т-150К трактори бурилишини бошқариш гидросистемасининг сарф клапани ишчи суюқликни цилиндрига узатиш гидронасоснинг айланишлар частотасидан қатъи назар, 27-32 л/мин бўлишини таъминлайди. Узатишнинг доимийлиги калибрланган тешикка эга бўлган плунжер билан таъминланади. Корпусга системадаги босимни доимий ушлаб туриш учун сақлагич клапани ҳам ўрнатилган. «Кировец» тракторининг сарф регулятори гидросистемага келувчи гидронасоснинг иш унумини ўзгаришидан қатъи назар, дизел тирсакли валининг айланишлар частотасида ишчи суюқликни 120 л/мин гача узатишни таъминлайди. Т-150К трактори рул бошқармаси гидросистемасининг ташқи узели бўлиб, ёпиш клапани ҳисобланади. У куч цилиндрлардаги ишчи суюқликни тракторнинг тўғри чизиқли ҳаракатида ёпилиши натижасида, тракторни ўз- ўзидан бурилишини бартараф этади. Ушбу конструкцияга ўхшаш гидравлик қулф «Кировец» тракторининг тақсимлагичига ҳам ўрнатилади. Download 4.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling