1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Ишмуратов Х. К., Ҳамроев Р. К. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усулларининг технологик асослари (монография)


-расм. Т-150К қишлоқ хўжалик тракторининг бурилишини


Download 4.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/73
Sana03.12.2023
Hajmi4.6 Mb.
#1797205
TuriМонография
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   73
Bog'liq
65238b40c0ff1 Ишмуратов, Хамроев Монографя 31.05 2021 (2)

4.2-расм. Т-150К қишлоқ хўжалик тракторининг бурилишини 
бошқариш гидравлик тизимининг схемаси: 1, 14-тракторнинг ярим 
рамалари; 2, 3-куч цилиндрлари; 4-тескари боғланиш тортқиси; 5-
сошка; 6-рул механизми; 7-ёпиш клапани; 8-тақсимлагич; 9-рул 
ғилдираги; 10-бак; 11-тўкиш филтри; 12-сарф клапани; 13-насос. 
Буриш гидросистемасининг асосий ростланадиган органи бўлиб, рул 
механизмининг 
тақсимлагичи 
ҳисобланади. 
Т-150К, 
«Кировец» 
тракторларининг рул механизмлари золотник хилида бўлиб, уларнинг 
конструкцияси бир-бирига ўхшаш. Тақсимлагич золотнигини ҳолати ва 
шунга мос ҳолда куч цилиндрларига ишчи суюқликнинг оқиш йўналиши 
рул ғилдираги айлантирилганда ўзгаради. Рамани бурилиш бурчагини рул 
ғилдирагини буриш бурчагига пропорционаллигини таъминлаш учун куч 
цилиндриларидан тақсимлагичга тескари боғланиш ҳосил қилинади. Уни 
амалга ошириш учун раманинг бурувчи ричаги, тескари боғланиш 


71 
тортқиси, рул механизмининг сошка ва червяк жуфтлиги орқали амалга 
оширади. Золотник нейтрал ҳолатда бўлганда унинг бўйинлари куч 
цилиндрларига ишчи суюқликни ўтиш тешигини бекитади ва суюқликни 
бакка тўкиш учун мўлжалланган тешик очиқ қолади. Таянч шайбалари ва 
тақсимлагич корпуси ўртасида 2,5 мм. лик тирқиш қўйилади. Бу тирқиш 
корпус четидаги йўнилма ҳисобига ҳосил бўлади. Ушбу тирқиш ҳисобига 
золотник ўқ йўналишида ҳаракатланади. Рул ғилдираги бирор томонга 
бурилганда, червяк секторнинг тишларига таяниб, золотник билан 
биргаликда ўқ бўйича силжийди. Золотник сурилиши ҳисобига 
тешикларнинг ўтиш майдонини ўзгариши силлиқ содир бўлади, бу куч 
цилиндрларига келаётган ишчи суюқликнинг узатилиши ва босимини 
силлиқ ўзгаришига олиб келади. Золотникни нейтрал ҳолатда ушлаб туриш 
учун корпуснинг ёнаки тешигига плунжер ва пружиналар ўрнатилган. 

Download 4.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling