1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Ишмуратов Х. К., Ҳамроев Р. К. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усулларининг технологик асослари (монография)


 Ғилдирак редуктори ва тормозининг носозликлари, уларни


Download 4.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/73
Sana03.12.2023
Hajmi4.6 Mb.
#1797205
TuriМонография
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   73
Bog'liq
65238b40c0ff1 Ишмуратов, Хамроев Монографя 31.05 2021 (2)

3.5. Ғилдирак редуктори ва тормозининг носозликлари, уларни 
таъмирлаш ва ростлаш. 
Агар тракторларнинг ҳаракатида охирги узатмада узуқ-юлуқ 
ғижиллаш эшитилса, бош узатмадан етакловчи ғилдиракка буровчи момент 
узатишнинг йўқлигидан дарак беради, ушбу ҳолат охирги узатма 


62 
шестерняларининг уваланганлигини ёки синиб тушганлигидан, сателлит 
ўқларини бузилганлигидан дарак беради. 
Бундай носозликларда К-700 тракторларининг етакловчи кўприклари 
осиб қўйилиб ғилдирак ва водилони қотириш болтлари бўшатилиб, у 
сателлитлар билан йиғилган ҳолда чиқариб олинади. 2234К роликли 
подшипникларни шестерняга ўтказилган жойидан ички ҳалқани чиқариб 
олиш учун узайтирилган М8 болтларидан фойдаланилади, бунда улар 
навбатма-навбат стопор планкаларини қотириб резбасига бураб 
киритилади. 
Тракторни ғилдирак тормозлари билан ёмон тормозланиши, 
пневматик тизимнинг носозлигини, тормоз камераларининг йўлининг 
катталашганлигини, фрикцион устқўймаларни чегаравий ҳолатгача 
ейилганлигини, тормоз барабанларига сув, мой ёки қор тушганлигини 
кўрсатади. 
Тормоз барабанларининг қизиб кетиши, кўтарилган ғилдиракни қийин 
айланиши ёки уни тишлашиб қолиши, ҳамда самарасиз тормозланиш 
кирувчи муштнинг кронштейни втулкаларини тишлашиб қолганлигидан, 
колодкаларни тортиб турувчи пружиналарни узилганлигидан дарак беради. 
Тормозларнинг 
асосий нуқсонлари тормоз барабанларининг, 
устқўймаларининг, колодкаларининг, ўқ втулкаларининг ёки колодка 
тешикларининг, муштларининг ишчи сиртларини ейилиши, ҳамда 
кронштейнларда, колодкаларда ва барабанларда дарзларни пайдо бўлиши. 
К-700 тракторларида колодка устқўймаларининг қалинлигини тормоз 
барабанини чиқариб олмасдан ўлчаш мумкин. Бунинг учун дастлаб ҳимоя 
козирёклари олинади ва штангенциркул билан устқўймаларнинг қалинлиги 
ўлчанади, унинг қалинлиги 1 мм. дан кам бўлмаслиги лозим. 
Тормоз механизми деталларининг техник ҳолатини аниқлаш учун 
гардишли шестернянинг думалоқ гайкаси бўшатилади ва тормоз барабани 
билан йиғилган ҳолда водило ступицаси ярим ўқ турбасидан чиқариб 
олинади. 
Колодка 
устқўймалари чегаравий ҳолатгача ейилганда ёки 
винтларнинг ботиши 2 мм.дан кам бўлса, тормозлар бўлакларга 
ажратилади, бунинг учун пружина олиниб, колодка ўқларини қотириш 
гайкалари бўшатилади ва ўқ чиқариб олинади. 
Тормоз ва охирги узатманинг деталларини техник ҳолати назоратдан 
ўтказилади. Тормоз колодкаларининг асосий нуқсони устқўйма ва 
втулкаларнинг ейилиши билан боғлиқ. 
Ейилган втулка ва устқўймалар янгисига алмаштирилади. Втулка 
колодкага пресслаб киритилади ва нормал ўлчам 
050
,
0
32

мм гача 
развёрткаланади. 


63 
Т-150К тракторида ғилдирак редуктори ва тормоз деталларининг 
техник ҳолатини текшириш учун етакловчи кўприк домкрат билан кўтариб 
қўйилади ва ғилдирак чиқариб олинади. 
Технологик болтлардан фойдаланиб, тормоз барабани чиқариб 
олинади, ундан сўнг водилонинг қопқоғи, сателлитлар билан йиғилган 
ҳолда чиқариб олинади. Махсус калит билан контргайка ва эпициклик 
шестерняни қотириш гайкаси чиқариб олинади. 
Қўзғалувчан ОР-16327 ажратгичдан фойдаланиб, редуктор корпусига 
конусли подшипниклари ва зичловчилари пресслаб қўйилади. Унинг 
ажратгич тутгичлари редуктор корпус гардишидан илаштирилади, куч 
узатувчи винт устқўйма орқали вал гардишга тақалади. 
Охирги узатманинг деталларини ҳолати назорат қилинади, шестерня 
тишлари синган, подшипникнинг сепараторлари бузилган, уларнинг 
роликларини сиртида қаватланиб кўчиш бўлса, носоз деталлар 
алмаштирилади.
Штангенциркул ёрдамида устқўймаларнинг қалинлиги ўлчанади. 
Тормоз колодкаларининг устқўймалари, уларнинг қалинликлари 10 мм. дан 
кам ёки устқўйма сиртидан қотириш винтларигача бўлган масофа 0,5 мм. 
дан кам бўлса алмаштирилади.
Тормозларни таъмирлашда доимо қуйидаги тартибга риоя қилиш 
талаб этилади, тормоз барабанини колодкага эмас, балки колодкани 
барабаннинг ички диаметрига мосланади. 
Устқўймалар билан йиғилган тормоз колодкалари ва тормоз 
барабанлари Р-114 дастгоҳида ишлов берилади. 
Янги устқўймалар билан йиғилган колодкалар дастгоҳнинг махсус 
кронштейнига қотирилади ва К-700 тракторлари учун ташқи ишчи 
сиртининг диаметри 
68
,
0
23
,
0
520


мм.гача, Т-150К тракторлари учун эса 
38
,
0
460

мм. гача йўнилади. 
Охирги 
узатма 
ва 
тормозлар 
йиғилганидан сўнг, тормоз 
колодкаларини барабанга тегиши ростланади. Бунинг учун колодка 
ўқларининг гайкаси бўшатилади ва четларидаги белгилари уларни бир-
бирларига яқинланиш ҳолатига қўйилади. 
Ростловчи ричагга босиб, томоз колодкаларининг мушти 100-150 Н·м 
момент билан бурилади. Колодка ўқларининг эксцентрикларини буриш 
билан колодка марказлаштирилади, натижада уларни барабанга тегиб 
туриши таъминланади. Т-150К тракторларида колодкаларни тегиб туриши 
тормоз барабанининг туйнуги орқали шчуп билан ўлчанади 0,1 мм. 
қалинликка эга бўлган шчуп устқўйма ва барабан орасидан ўтмаслиги 
лозим. 
К-700 тракторларида устқўймаларни тегиш даражасини ўлчаш, ҳимоя 
шитларидан олинган ҳолда шчуп билан текширилади. Қалинлиги 0,2 мм. 
бўлган шчуп барабан ва колодка ўртасидаги айрим участкаларидан 


64 
ўтмаслиги лозим. Агар колодкаларни зич ётиши таъминланса, ўқ гайкалари 
250-300 Н·м момент билан тортиб қўйилади, ундан сўнг ростловчи ричаг 
бўшатилади ва тормоз камераларининг штокларини йўли ростланади. 
Бунинг учун тормоз камераларга ҳаво бериш трубкалари ажратилади ва 
унга 0.10-0,13 МПа ҳаво босимли рукавалар уланади. 
Тормоз камералари линейка ёрдамида ўлчанади. Унинг қиймати К-700 
тракторларида 25-30 мм, Т-150К трактори учун эса 15-20 мм. бўлиши 
керак. Штокларнинг йўли тормоз ричагининг червяк ўқини айлантириб 
ростланади. Колодка ва тормоз барабани ўртасидаги тирқиш ростлангандан 
сўнг: керувчи муштда 0,4 мм.дан кам бўлмаслиги, колодка ўқларида 0,2-0,5 
мм бўлиши керак. Тормоз бўшатилганда барабан колодкаларга тегмасдан 
осон айланишлари лозим.

Download 4.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling