1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Ишмуратов Х. К., Ҳамроев Р. К. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усулларининг технологик асослари (монография)


Двигател механизмлари ва тизимларининг техник ҳолатини


Download 4.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/73
Sana03.12.2023
Hajmi4.6 Mb.
#1797205
TuriМонография
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   73
Bog'liq
65238b40c0ff1 Ишмуратов, Хамроев Монографя 31.05 2021 (2)

Двигател механизмлари ва тизимларининг техник ҳолатини
ташҳислаш. Дизелнинг алоҳида механизмлари ва системаларининг техник 
ҳолати ташқи ҳолати бўйича ҳамда диагностика воситалари ва асбоблари 
орқали аниқланади. 
Дизель қувватининг пасайиши, картердаги мойнинг сарфини ҳаддан 
ташқари ошиб кетиши, сапундан чиқадиган газлар миқдорининг ошиши, 
цилиндр поршен гуруҳининг ейилганлигидан, поршен ҳалқаларини 
кокосланиб қолганлигидан ва катта миқдорда ейилганлигидан дарак 
беради. 
Дизелнинг узоқ муддатли ишлаш даврида мой куйишининг миқдори 
ўзгариб боради ва унинг кескин ортиши, фақат поршен ҳалқасининг катта 
миқдорда ейилиши билан боғлиқ. 
Дизелни қийинчилик билан юргизиб юборилиши, тирсакли валнинг 
минимал айланиш частотасида ишлаганда тўхтовлар ҳосил бўлиши, 
чиқариш трубаси орқали қора тутуннинг чиқариши ёнилғи агрегатининг 
носозлигидан, клапанларнинг ишчи юзалари жипс ўрнашмаслиги нати-
жасида, 
ўриндиқларнинг 
ва 
клапанларнинг 
ишчи 
сиртларини 
куйганлигидан дарак беради.
Дизелнинг 
қувватини пасайиб кетишига, тирсакли валнинг 
айланишлар частотасини пасайишига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади:
- уларда ҳаво тозалагичнинг ифлосланиши;
- турбо компрессорнинг носозлиги;
- ёнилғини узатиш ричагининг ростланганлик даражасинининг 
бузилганлиги сабаб бўлади. 
Ҳаво тозалагич элементларининг ифлосланганлик даражаси чиқариш 
қувури тешигага ўрнатиладиган ОР-9928 сигнализатори билан аниқланади. 


48 
Дизелнинг ишлаши пайтида асбоб ойнасида қизил йўлакчани пайдо 
бўлиши, ҳаво тозалагични тозалаш лозимлигини кўрсатади. 
Турбонаддувли дизелларда турбо компрессор ҳолатини текшириш 
пайтида, биринчи навбатда ҳавони сўриш трактининг герметиклик 
даражаси аниқланади, зичловчи қистирмалар ва коллекторларнинг уловчи 
манжетларининг 
ҳолати 
текширилади. 
Ундан 
сўнг, 
чиқарувчи 
коллектордан турбо компрессоргача бўлган оралиқда газларнинг сизиб 
чиқиши текширилади, чунки чиқарилаётган газларнинг босими пасайиши 
трубинани, 
шунингдек, 
компрессор 
ғилдирагининг 
айланишлар 
частотасини камайишига олиб келади. 
Агар тахоспидометр бўйича тирсакли валнинг айланишлар частотаси 
номинал қийматларга мос келмаса, ёнилғини узатиш тортқиси охиригача 
босилиб ёки ёнилғи узатишни бошқариш дастаси охирги ҳолатга ўрнатиб 
ростланади. Бунда регуляторнинг ташқи ричаги максимал тезлик режимини 
чегараловчи болтга тегиб туриши керак.
Ишлатиш пайтида цилиндрларнинг айримлари ишдан чиқиши 
мумкин. Бу поршен ҳалқасининг коксланиши ёки синиши туфайли содир 
бўлиши мумкин. Ушбу ҳолатда ҳар бир цилиндрнинг техник ҳолати 
таққосланиб баҳоланади. Бунда КИ-5315 вакуум-анализатори ёрдамида 
сўриш тактидаги тирсакли валнинг юргизиб юбориш, айланишларидаги 
сўришлик қиймати ўлчаниб, солиштирилади. Дизелнинг тирсакли валини 
айлантирилиши, юргизиб юбориш қурилмаси (стартер ёки юргизиб 
юбориш двигатели) ёрдамида амалга оширилади. Янги дизел учун нормал 
сўришлик 0,075 МПа дан катта бўлмаслиги, чегаравий ҳолатгача ейилган 
дизель учун эса 0,078 Мпа. дан ошмаслиги керак. Агар алоҳида 
стилиндрдаги сўришлик ва қолган цилиндрлар сўришликнинг ўртача 
қийматидан 0,01 МПа дан ортиқ фарқи қилса, бу ушбу цилиндрнинг 
шикастланганлигидан дарак беради. 
Алоҳида цилиндрларда сўриш пайтидаги сўришликни пасайиши 
клапанларнинг ўриндиқ билан туташиш герметиклигининг бузилганлигини 
кўрсатади. Бу эса клапанлардаги иссиқлик тирқишининг ростланишининг 
бузилганлигини ёки клапан тарелкаларининг қийшайганлиги ва 
ўриндиқларнинг коксланиши натижаси ҳисобланади.
Клапан механизмларидаги иссиқлик тирқиши пластинкали шуп 
билан текширилади. Текшириш сиқиш тактининг охирида тўлиқ ёпилган 
клапанларда, «совуқ» дизелда амалга оширилади. Лекин иссиқлик 
тирқишини ҳамма вақт ҳам пластинкали шуп билан аниқлаб бўлмайди, 
чунки коромисло тумшуғининг ишқаланиши натижасида ейилиш ҳисобига 
унинг ўлчами ўзгариши содир бўлади. 
КИ-9918 қурилмасида иссиқлик тирқишининг ҳақиқий ўлчамини 
аниқлаш мумкин. Дизель юкламасининг ортиши натижасида радиатордан 
совитувчи суюқликнинг чиқиб кетиши, блок каллаги қистирмасининг 


49 
бузилиши, форсунка стакани таранглигининг пасайиши, блок каллагида 
дарзлар пайдо бўлганлигидан дарак беради. 
Агар блок каллагининг гайкаларини, форсунка стакан гайкаларни 
қотириш билан клапан тирқишларини ростлашдаги нуқсонларини бартараф 
этиб бўлмаса, каллак ечиб олинади, текширилади ва таъмирланади ёки 
янгисига ёки таъмирланганига алмаштирилади. 
Дизель картеридаги мой сатҳини ошиб кетиши, совитиш тизимидан 
сувнинг тушиши туфайли содир бўлиши, блок ва гилза зичламасидаги 
герметикликда дарзлар пайдо бўлиши ҳисобига бузилиши, цилиндрлар 
блоки металининг коррозияга учраши натижасида содир бўлади. 
Деталлардаги туташув тирқишининг ошиши натижасида дизелнинг 
маълум бир иш режимида бегона товуш ва таққиллаш содир бўлади, бунда 
дизелни эшитиб кўриш ва уни махсус асбоблар ёрдамида, масалан қулоқ 
телефони «Экранас» электрон стетоскопи билан амалга оширилиши 
мумкин. 
Аввал минимал, сўнг максимал айланиш частотасида поршеннинг 
ҳаракатланиш зонасида ўртача тондаги товушларнинг пайдо бўлиши 
поршен ва гилза ўртасидаги тирқишнинг ошиб кетганлигидан дарак 
беради. 
Текширишнинг шу режимида металл тонига эга бўлган жарангдор 
кучли товушни чиқиши шатун подшипниги вкладишини чегаравий 
ҳолатигача ейилганлигини ёки эриганлигини кўрсатади 
Тирсакли вал айланиш частотасининг номинал қийматидан то 
максимал қийматигача ошишида унинг ўзак таянчларида эшитиладиган 
паст тондаги узлуксиз товуш ўзак подшипниклари вкладишларининг 
ейилганлигини кўрсатади. 
Шатуннинг пастки ва юқориги каллакларидаги туташиш ҳолатининг 
миқдорий баҳолаш КИ-11140 қурилмаси ёрдамида, поршеннинг шатун 
билан биргаликда силжишиган вақтида амалга оширилади. 
Двигателни тирсакли валнинг исталган айланиш частоталарида 
эшитиладиган ва қизитиш пайтида кучаядиган металл тонига эга бўлган 
жарангдор, кучли товушлар, клапан механизмидаги иссиқлик тирқишини 
ортиб кетганлигини кўрсатади. 
Тирсакли вал подшипнигининг дастлабки ҳолати бош магистралдаги 
мойнинг босими бўйича аниқланади. Тирсакли валнинг номинал айланиш 
частотасида дизель нормал иссиқлик ҳолатигача қизитилганда мойнинг 
босими Д-241Л дизели учун 0,1 МПа; СМД-14НГ учун -0,3; СМД-18Н учун 
-0,25; Олтой мотор заводи дизеллари учун -0,3; СМД-60 учун -0,12; СМД-
66 ва СМД-86 учун 0,3 МПа дан ортиқ бўлмаслиги керак. 
Дизелнинг техник ҳолати қисмларга ажратмасдан баҳоланиб, 
диагностика қилингандан сўнг, уни алоҳида қисмларга ажратилиб 
таъмирланади. 


50 
Қуйидаги нуқсонлардан бирортаси содир бўлса дизел алмаштирилади: 
блокдаги дарзлар, тирсакли вал подшипникларидаги тақиллашлар ва 
картердаги мойнинг даражаси ошишида. Қолган ҳолатларда диагностика 
натижаларига мос ҳолда техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашнинг 
алоҳида операциялар амалга оширилади, масалан, клапанлардаги тирқиш 
ва форсунканинг ёнилғини узатиш моменти ростланади, ёнилғи 
аппаратурасининг қолган узелларига (турбонаддувли дизеллар учун) ҳаво 
тозалагич ва турбо компрессорни ҳисобга олган ҳолда бутун таъминлаш 
тизимига техник хизмат кўрсатилади. Цилиндрлар каллаги, каллак 
қистирмаси ва таъминлаш тизимининг алоҳида узеллари алмаштирилади. 
Дизелнинг тракторда ишлаши текширилади. Агар кўрсатилган 
операциялар бажарилгандан сўнг, дизелнинг ишлаш қобилияти тикланмаса, 
уни трактордан ечиб олиниб, қисмларга ажратилиб, навбатдаги техник 
экспертиза ва таъмирлашдан ўтказилади. 
Қизиб турган двигатель тўхтагандан сўнг динамометрик калит билан 
цилиндрлар каллагини қотириш гайкаси тортилади ва клапан 
механизмидаги тирқиш текширилди. Лозим бўлса, ёнилғини пуркашнинг 
илгарилатиш бурчаги, юритма тасмаларининг таранглиги ростланади. 

Download 4.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling