Сақлагичлар Бурилишни кўрсатиш чироқлари


Download 0.5 Mb.
bet1/12
Sana27.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1133596
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
електр апаратларидаги електродинамик зу́рикишла


Електр Апаратларидаги Електродинамик зу́рикишла
Режа:



  1. Чўғланма фара ва лампалар

  2. Автотрактор фонарлари

  3. Сақлагичлар

  4. Бурилишни кўрсатиш чироқлари

  5. Товуш сигналари

  6. Электр манометрлар

  7. Электр термометрлар

  8. Ёнилғи сатҳи кўрсаткичлари




  1. Чўғланма фара ва лампалар

Бундай группадаги электр асбобларга қуйидаги талаблар қўйилади: бузилмай ва ишончли ишлаши; тузилишининг оддийлиги ва хизмат кўрсатишнинг осонглиги; габарит ўлчамларининг кичиклиги ва массасининг енгиллиги; токнинг иш миқдори чегарасида ўзгаришнинг аниқ кўрсатиши; радио телеҳалакатнинг йўқлиги; хавфсиз ишлаши (айниқса ёнилғи баклари ёнига ўрнатилган асбобларнинг), арзонлиги.
Фаралар машина ҳаракатланаётганда унинг йўлини ёритишга хизмат қилади. ФГ300 трактор фараси (61-расм, а) корпус 8, сочгич 1, қайтаргич 2, лампа 3, тўғин 5, лампа патрони 9, ток келтириш сими 11, втулка 12, сферик шарнир 15, болт 16, масса сими 17 ва бириктириш винти 18 дан тузилган. Сочгич, қайтаргич ва лампа оптик элементни ҳосил қилади.
қайтаргич ёруғликни тўплаб, уни қайтаради. Унинг ички ёруғлиқ қайтарувчи юзаси дастлаб жилоланади, сўнгра лок суркалади ва юпқа қатлам тарзида алюминий, индий ёки хром суркалади. Сочгич ёруғлик тўпламининг кўзни олувчи таъсирини камайтиришга хизмат қилади; шунинг учун у қабириқ шаклга эга бўлиб, унинг ички томонига ёруғликни сингдирувчи чиқиқлар қилинган. Чиқиқлар ҳосил бўлган ёруғлик полотноси эллипс шаклида бўлишини ҳисобга олиб жойлаштирилган. Бу йўл полотносини яхши ёритади. Чиқиқларни тўғри ўрнатиш учун сочгичга “юқорига” (“верх”) деган сўз қуйиб ёзилган. Сочгич қайтаргичга унинг охиридаги эгилган тишлар воситасида бириккан. Бу деталлар орасига резина қистирма 4 ўрнатилган.
Йиғилган ҳолатдаги оптик элемент тўғин 5 га тўртта пружинали лўкидон 7 ёрдамида юқоридан корпусга корпусдаги ўйиққа кирувчи тиш 6 ёрдамида, пастидан эса винт 18 ёрдамида бириккан. қайтаргичга учта Г-симон ўйқли лампа патрони 9 парчинлаб маҳкамланган бўлиб, бу ўйиқларга карболит қопқоқ 10 чиқиқлари кириб туради. Шунингдек қопқоққа “юқорига” (“верх”) сўзи ёзилган бўлиб, ичида ток узатувчи сим 11 ўтадиган тешик бор.
расм. Автомобил фаралари:
1-сочгич; 2-қайтаргич; 3-чўғланма лампалар; 4-қистирма; 5-тўғин; 6-тўғин тиши; 7-лўкидон; 8-корпус; 9-лампа патрони; 10-патрон қопқоғи; 11-ток келтириш сими; 12-корпус втулкаси; 13-шайба; 14-пружина; 15-сферик шарнир; 16-болт; 17-массага уланувчи сим; 18-бириктириш винти; 19-резина кувур.
Сим учлари контакт учун йўғон қилиб кавшарланган. Симнинг қопқоққа кириб турадиган учига пружинали тунука кувурча кийгизилган, пружинали ва иккита шайбали учи эса корпус втулкасига киргизиб қўйилган. Шунингдек, втулкада иккита штифтли колодка кириб турадиган Г-симон ўйқлар бор. Колодка ток узатувчи симга уланган. Колодка контакти ўз нав-
батида патрон қопқоғи тешигига кириб турувчи сим контактига уланган. Колодка ўйққа кира туриб шайбали пружинани сиқади, натижада колодка патрон симига маҳкам уланади.
Масса сим 17нинг бир учи винт ёрдамида фара патронига, иккинчи учи эса парчин ёрдамида корпусга уланади. Фарани қисмларга ажратишда масса симининг бир учини узилмаслиги учун патрондан доим узиб қўйиш керак. Йиғилган фарани дастлаб гайка 16 ни бўшатиб сферик шарнир 15 да исталган томонга буриш мумкин.
расм, б да икки толали лампаси бор ФГ301 трактор фараси кўрсатилган. Ҳозирги замон дон ўриб-йиғиш комбайнларида худди шундай тузилишдаги фаралардан фойдаланилади. Кейинги вақтда автомобилларга ФГ106, ФГ119 ва ФГ120 туманга қарши фаралари ўрнатилмоқда. улар қуйидаги хусусиятларга эга:

  1. сочгич ичидаги призма шакли ўзгартирилган ва махсус эгриликли қайтаргич ўрнатилган; бу горизонтал ва вертикал ҳолатда ёруғликни катта бурчак остида сочиш имконини беради;

  2. лампани беркитувчи экран ўрнатилган бўлиб, бу рупарадан келаётган машина ҳайдовчисининг “кўзини қамаш-тириши”нинг олдини олади;

  3. сочгич сариқ шишадан ясалган;

  4. фаралар асосий фара пастроғига ўрнатилган ва ёруғлик оқими йўл полотносига йўналиш учун у пастга анча қиятилган.

Автотрактор лампаси (65-расм) цоколь 1, контакт 3, баллон 5, чўғланма тола 6 ва электрон 4 дан тузилган. Баллоннинг тўлишига қараб лампалар бўш ва газ тўлдирилган лампаларга ажратилади. Ёруғлик кучи 3 кд ва ундан юқори бўлган лампалар газ тўлдириб ишлаб чиқарилади. Чўғланма толалар вольфрамдан тайёрланади, толанинг диаметри 15-250 мкм.




Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling