Сақлагичлар Бурилишни кўрсатиш чироқлари
расм. Кетинги ва махсус фонарлар
Download 0.5 Mb.
|
електр апаратларидаги електродинамик зу́рикишла
расм. Кетинги ва махсус фонарлар:
а-кетинги фонар; б-кабина плафони; в-контрол фонарь; 1-қизил сочгич; 2-тўсиқ; 3-тўғин; 4-қистирма; 5-корпус; 6-шаффоф сочгич; 7-ва 11-чўғланма лампалар; 8-пружинавий контакт; 9-патрон тутқич; 10-кожух; 12-беркитиш ҳалқаси. Фонарга ток ўтувчи учта сим уланган. Лампа 7 ёқилганда ёруғлик шаффоф сочгичдан ўтиб, номер белгисини ёритади, қизил сочгичдан ўтиб эса машина габаритини кетидан кўрсатади. Ёруғлик лампа 11 дан фақат қизил сочгич орқали ўтади ва ундан машинани тормозлаш ёки буришда ёруғлик сигнали бериш учун фойдаланилади. ГАЗ-53-А ва Т-40 тракторларида бурилиш олдидан ёруғлик сигнали бериш, тормозлашда машина габаритларини аниқлаш учун махсус икки ёқ томондаги фонарларида фойдаланилади. Фонарга шаффоф ва қизил сочгичлар ўрнатилади: шаффоф сочгич олдинга, қизили кетинга жойлашган. Кучи 36 кд ли ёруғлик ҳосил қилувчи лампадан бурилиш олдидан ва тормозлашда сигнал беришда, кучи 4 кд ли ёруғлик ҳосил қилади-ганидан эса габаритни ёритишда фойдаланилади. Барча ёруғлик сигналлари қизил сочгич орқали ўтиб, қизил ёруғликка айланади. қизил сочгич ҳатто кундузги ёруғликда ўзига тушувчи қуёш нурини қайтаради, фонарда оч ёруғ нуқта пайдо бўлади. Куйган лампа алмаштирилаётганда икки ёқдаги фонар қисмларга ажратилади, бунинг учун тўғинни корпусга бириктирувчи винтлар бураб олинади. Трактор кабинасини ёритиш учун плафонлар деб ата-лувчи фонарлардан фойдаланилади. Плафон қисмларига (64-расм, б) корпус 5, сочгич 1, тўғин 3, лампа 7, тутқич 9 киради. Сочгич хира шиша ёки махсус пластмассадан ясалган. Плафон-лардаги лампалар бир ёруғликли бўлиб, штифт билан бирик-тириладиган, ёруғлик кучи 3 –21 кд га тенг. Контрол фонарлар маълум асбобни ишга туширишда ёки текширилувчи механизм бузилганда ёруғлик сигнали беришга хизмат қилади. Улар бурилишни кўрсатувчи чироқ, узоқни ёри-тувчи, авария сигнализатори ва ҳоказоларга ўрнатилади. 67-расм, в амалда кўпинча контрол лампа деб аталувчи контрол фонарлар кўрсатилган. У сочгич 1 (қизил, яшил ёки шаффоф), тўғин 3, корпус 5, лампа 7 (1,5-3кд), тутқич 9 ва беркитиш ҳалқаси 12 дан тузилган. Шунингдек фонарь асбоблар шчитчасини ёритиш учун ҳам ўрнатилган. Ҳар бир машина комплектига кўчма фонарь (кўчма лампа) ҳам киради. Уни ёқиш учун асбоблар шчитчасига (ёки бошқа жойга) штепсел розеткаси ўрнатилган. Кўчма фонарда 4-10 м узунликдаги шнур, осиш учун махсус илгак ва штепсел розеткасини уяга жойлаштириш учун вилка бор. Одатда бундай фонарларда ёруғлик кучи 21 кд бўлган лампалар ишлатилади. Download 0.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling