Сақлагичлар Бурилишни кўрсатиш чироқлари
Download 0.5 Mb.
|
електр апаратларидаги електродинамик зу́рикишла
5. Товуш сигналлари
Электромагнитавий товуш сигналлари шовқинли ва тонал товуш сигналларига бўлинади. Шовқинли сигналлардан ўртача юк кўтара оладиган трактор, комбайн ва автомобилларда фойдаланилади. Тонал сигналларга (фанфара товуши) карнай ўрнатилади. Одатда, улар иккитадан ўрнатилади: бири паст, иккинчиси юқори тонал карнайлар (автобус ва бошқа транспорт воситаларида фойдаланилади). С56-Г шовқинли сигнал (68-расм) корпус 1, қопқоқ 2, стержен 3, резонатор диски 4, мембрана 5, якорь 6, контакт 7, контакт пружинаси 8, чулғам 11, ўзак 12, стержень пружинаси 13, конденсатор 15 дан тузилган. расм. С56-Г шовқинли сигнали: расм. РС8 релеси: 1-корпус; 2-қопқоқ; 3-стержень; 1-якорь; 2-якорь пружинаси; 4-резонаторли диск; 5-мембрана; 3-ярмо; 4-чулғам; 5-ўзак; 6-якорь; 7-контактлар; 8-контакт 6-резистор; 7-панель; 8-стойка; пружинаси; 9-ростлаш винтининг 9-контактлар; 10-чеклагич пружинаси; 10-ростлаш винти; 11-чулғам; 12-ўзак; 13-стержень пружинаси; 14-рессора осмаси; 15-конденсатор. Резонатор диски ва мембрана легирланган пўлатдан ясалган. Сигнал чулғами диаметри 0,59 мм ли симдан ясалган бўлиб. 142 та ўрами бор. Учқунланишнинг камайтириш учун сиғими 0,14-0,17 мкФ ли конденсатор 15 ёки резистор контактлар 7 га параллел қилиб қуйилади. Товуш яхши чиқиши учун корпус резина қистармалар орқали рессора осмаси 14 га уланган. қопқоқ 2 га радиал дарчалар қилинган бўлиб, товуш тўлқинлари улар орқали тарқалади. Кўпчилик машиналарнинг рул чамбарагига ўрнатилган сигнал бериш кнопкаси корпус, контакт пластина, пружина втулкаси стержени, бириктириш планкаси ва қисмадан тузилган. Агар кнопка босилса, контакт пластиналар уланади ва ток бир қисмадан иккинчисига ўтади. Ток чулғам 11 дан ўтиши натижасида ўзак 12 магнит-ланиб, якор 6 унга тортилади. Якор билан бирга стержен 3 сурилади. Якор пружина 8 учинчи босиб, контактлар 7 ажралади. Бир вақтда стержен 3 пружина 13 ни букади, резонатор диски 4 ва мембрана 5 эса товуш сифатида тавқатулувчи ҳаво заррачаларига тебранма ҳаракат узатади. Контактлар ажралганда ва шунингдек, занжир узилганда ўзак магнитсизланади ва стержен пружина 13 таъсирида юқорига кўтарилади. Бир вақтда контактлар 7 ўз пружиналари таъсирида туташади ва сигнал яна занжирга уланади. Резонатор диски мембрана асосий тебранишларга ўз тебранишлари тор диски мембрана асосий тебранишларга ўз тебранишларини ҳам қўшиб, товушнинг умумий тонини яхшилайди. Сигнал учиргичини кўп токдан ва контактлар куйишидан Сақлаш учун товуш сигналлари тизимга реле уланади. Маълумки, товуш сигнали кўп ток истеъмол қилади (5-10А гача). Бундай ток учиргичининг қўзлағувчан контактларидан ўтганда, кучли учқун чиқади ва контактлар куяди; сигнал учиргичи ишламаслиги мумкин. Реле ўрнатилганда учиргичи контактларидан кўп учқун чиқармайдиган 0,5 А гача ток ўтади. РС8 сигнал релеси (расм) панел 7, ярмо 3, стойка 8, контакт 9, чеклагич 10, якорь 1, якорь пружинаси 2, ўзак 5, чулғам 4 ва резистор 6 дан ташкил топган. Панелда қисмалар С (сигнал), Б (батарея) ва К (кнопка) бор. Чулғам диаметри 0,11 мм ли симдан ясалган бўлиб, ўрамларнинг сони 100 тадир. Контактлар кумуш билан кадмий қотишмасидан ясалган ва 50 А гача токка мўлжалланган. Ток реле чулғамидан ўтганда якорь ўзакка тортилиб, контактлар туташади. Туташган контактлар орқали кўп ток (10А гача), товуш сигнали учиргичи ва реле чулғамидан кам ток (0,5 А гача) ўтади. Хар сменада техникавий хизмат кўрсатиш қуйидагилардан иборат: товуш сигналига техникавий хизмат кўрсатиш асбобнинг маҳкамланиши ва симларнинг унга уланишини текшириш, қисмларни кирдан тозалашдан иборат. Товуш сигналининг кучи контакт 7 нинг сиқиш кучини ўзгартириш йўли билан винт 10 ни бураб ўзгартирилади (69-расмга қаранг). Товуш тони якорь билан ўзак орасидаги зазаорни ўзгартирилганда товуш тони кучаяди, катталаштирилганда сусаяди. Зазор контргайкани бўшатиб стержен 3 даги винтни бураб ўрнатилади. Ростлаш вақтида сигнал рессора осмаси ортидаги тискига қисиб қўйилади. РС8 релесидаги контактлар орасидаги зазор 1-1,2 мм бўлиши лозим. Товуш сигналлари ва сигнал релесидаги куйган контактлар майда донли шиша жилвир қоғоз билан тозаланади. Download 0.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling