Сақлагичлар Бурилишни кўрсатиш чироқлари


Download 0.5 Mb.
bet5/12
Sana27.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1133596
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
електр апаратларидаги електродинамик зу́рикишла

3. Сақлагичлар
Сақлагичлар электр жиҳозларни ортиқча юклама ва қисқа туташишдан сақлашга хизмат қилади. Автотрактор электр жиҳозларида эрувчан ва термобиметалл сақлагичлар ишла-тилади. Эрувчан сақлагичлар кўпчилик трактор, комбайн ва автомобилларга ўрнатилади.
Эрувчан сақлагичлар блоки (65-расм) пружинали стой-калар 2, асос 1, қисма 3, текстолит тутқич 4 ва қопқоқ 5 дан тузилган. Тутқичга эрувчан қуйма 7, қуйма учун эҳтиёт ўтказ-гич 8 ва пружинавий эгма 9 маҳкамланган. Яхлит асосда ўрнатилган бир нечта тутқичлар сақлагичлар блокини қосил қилади. Эрувчан куйма ялтиратилган, диаметри 0,26 мм ли мис сим бўладиган иборат бўлиб, у 10 А гача токка мўлжалланган.

расм. Эрувчан сақлагич блоки: расм. Термобиметалл сақлагичлар:


1-асос; 2-пружина стойкалар; кўп қаррали (а) ва бир қаррали
3-қисмалар; 4-тутқичлар; 5-қопқоқ; б): 1-асос; 2, 14-қисмалар;
6-лўкидон; 7-эрувчан куйма; 8-эҳ- 3-картон усткуйма; 4, 15-контакт-
тиёт ўтказгич; 9-пружинавий эгик. лар; 5-биметалл пластина; 6-таянч
пластина; 7-текстолит қистирма;
8-корпус; 9-кнопкалар; 10-пружи-
на; 11-вкладиш;12-ростлаш винти;
13-контргайка

Катта миқдорда ток ўтганда куйма эрийди ва у ҳимоя қиладиган электр занжирини узади. Янги куймани тайёрлаш учун эҳтиёт ўтказгич 8 дан фойдаланилади (у тутқич 4 га ўралган). Бошқа кўндаланг кесимли сим ёки материалдан куйма ясаш мумкин эмас.


Эрувчан куймани тутқичга тўғри бириктириш учун пружина эгмаларини бошқа томонга силжитиб, куйма учларини пластиналари устида эгиш керак. Сўнгра эгмалар ўз ўрнига яна қайтиб, куйма учларини платиналари устида эгиш керак. Сўнгра эгмалар ўз ўрнига яна қайтиб, куйма учларини беркитади. Тутқичлар пружинавий стойка 2, қисма 3 га чиқувчи сим учлари уланади. Баъзи эрувчан сақлагичларда асосдаги пружинавий стойкалар ўрнига куймалар учун пружинавий эгмали уялар қилинади.
Термобиметалл сақлагичлар одатда замонавий дон ўриб йиғиш комбайнлари ва автомобилларга қўйилади. Сақлагичлар кўп каррали ва бир каррали сақлагичларга ажратилади.
Кўп каррали термобиметалл сақлагич (66-расм, а) асосан ёритиш асбоблари занжирларини сақлашга хизмат қилади. У асос 1, қисма 2, картон куйма 3, контакт 4, биметалл пластина 5, таянч пластина 6 ва текстолит қистирма 7 дан тузилган. Сақлагич 20 А гача токка мўлжалланган. Агар ток белгиланган миқдордан ошиб кетса, биметалл пластинка қизиши натижасида эгилади, бу контактларнинг ажралиши ва занжирнинг узилишига сабаб бўлади. Пластинка совигач дастлабки ҳолатини эгалайди ва контактлар туташади. Агар занжирдаги ортиқча юклама йўқотилмаган бўлса (одатда у қисқа туташишларда содир бўлади), унда контактлар узлуксиз туташиб, ажралиб туради. Бу ҳолатни қаттиқ шиқиллашдан бўлса бўлади.
Бир каррали термобиметалл сақлагич (66-расм, б) Т-40 тракторлари ва ЗИЛ-130 автомобилларига қўйилади. У корпус 8, кнопка 9, пружина 10, биметалл пластина 5, ростлаш винти 12, қисма 14 ва контакт 15 дан ташкил топган. Корпус ва кнопка пласстмассадан (карболитдан), контактлар кумушнинг кадмий билан қотишмасидан ясалган. қисмаларга чиқувчи симлар уланган. Агар занжирдаги ток 20 А дан ошса, биметалл пластина эгилиб (тўғриланиш томонга), шу ҳолатда қолади (расмда пунктир чизиқ билан кўрсатилган). Контактлар бунда занжирни узади. Занжирдаги нуқсонлар бартараф этилгач, сақлагич кнопкаси 9 га босилади ва пластиналар дастлабки ҳолатга қайтади. Агар нуқсон бартараф этилмайдиган бўлса, унда кнопка уясидан отилиб чиқади. Сақлагич контргайка 13 ли ростлаш винти 12 ёрдамида маълум миқдордаги токка мўлжаллаб ўрнатилади.



Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling