Лаборатория иши №1 сувда яхши эрувчан тузларнинг эриш иссиқлигини аниқлаш


Download 479.43 Kb.
bet1/3
Sana27.03.2023
Hajmi479.43 Kb.
#1299457
  1   2   3
Bog'liq
1-laboratoriya mashg\'uloti. Suvda yaxshi eruvchan tuzlarning erish issiqligini aniqlash



ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ № 1


СУВДА ЯХШИ ЭРУВЧАН ТУЗЛАРНИНГ ЭРИШ ИССИҚЛИГИНИ АНИҚЛАШ


Ишнинг мақсади: Баъзи сувда яхши эрийдиган тузларнинг интеграл ва дифференциал эриш иссиқликларини аниқлаш.
Назарий қисм. Адабиётлардан эриш жараёнининг иссиқлик эффектлари мавзуси билан танишиб чиқинг. Сувда яхши эрувчан тузларнинг интеграл ва оралиқ эриш иссиқликлари тўғридан-тўғри колориметрик усулда ўлчаниши мумкин. Моддаларнинг иссиқлик эффектлари махсус калориметрларда аниқланади. Асосан 2 турдаги калориметр: изотермик ва адиабатик калориметрлар қўлланилади. 1-турдаги калориметрларда ажралиб чиққан барча иссиқлик модданинг агрегат ҳолати (масалан, қаттиқ модданинг суюқланиши) ўзгаришига сарфланади, калориметрдаги ҳарорат эса доимий бўлади. Чунки бир компонентли системаларнинг биринчи турдаги фазавий ўтиши доимий босимда изотермик жараёнда содир бўлади. Иккинчи турдаги калориметрларда ҳарорат ўзгариши тажриба вақтида содир бўлади, бунда маълум миқдордаги иссиқлик атроф-муҳитга кўчади. Шу сабабли бу турдаги калориметрлар атроф-муҳитдан изоляцияланиши керак. Калориметрларнинг тузилиши ўрганилаёган жараёнга қараб турлича бўлиши мумкин. Биз энг оддий адиабатик калориметрдан фойдаланамиз (1-расм).

1-расм. Адиабатик калориметрнинг тузилиши. 1-ички стакан, 2-ташқи стакан, 3-изоляцияли қопқоқ, 4-таглик, 5-термометр, 6-аралаштиргич, 7-модда солиш учун воронка.


Қурилма ва реактивлар

  1. Калориметр (адиабатик).

  2. Симобли термометр.

  3. Электрон техник кимёвий тарози.

  4. Дистилланган сув.

  5. Калий хлорид тузи, қуруқ.

  6. Сувда яхши эувчан тузлар, қуруқ.




Download 479.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling