Ишни бажариш тартиби. Барча калориметрик ўлчашлар 2-иловада келтирилган талаблар бўйича бажарилиши лозим.
-
Техник кимёвий электрон тарозида (аниқлиги 0,01 г) KCl нинг қуруқ тузи ва яна иккита сувда яхши эрувчан (масалан, ош тузи ва ичимлик содаси) тузларидан 5 г дан тортиб олинг. Тортилган намуналар массаси аниқ бўлиши керак.
-
Калориметрнинг ички қуруқ стаканини тортиб олинг ва унга тахминан 400 мл дистилланган сув солинг, яна тортинг. Тоза стакан ва сув солинган стаканларнинг массасини айириб, дистилланган сувнинг массасини аниқланг.
-
Калориметр доимийсини топиш учун калориметрга термометрли дистилланган сув солинган стаканни ўрнатиб, тортиб олинган 5 г калий хлорид тузини солинг ва секундомер орқали ҳар 20 сонияда термометрнинг кўрсаткичини ёзиб боринг.
-
Термометр кўрсаткичи 3-4 мартада ўзгармай қолгач, калориметрнинг ички стаканини чайқатинг ва унга яна 400 мл дистилланган сув солинг. Термометр кўрсаткичини ёзиб олинг.
-
Туз эритмасини тўкиб юборманг, бу эритма калориметрик эритма ҳисобланади ва уни калориметрга ўрнатиб, унга яна 5 г калий хлорид тузидан солинг. Ҳар 20 сонияда термометр кўрсаткичини ёзиб боринг.
-
Юқоридаги тартибда учинчи марта ҳам калий хлорид тузидан 5 г солиб, ўлчашни олиб боринг.
-
4-6 банддагидек тартибда бошқа тузларни ҳам ўлчанг.
Тажриба натижаларини қайта ишлаш
-
Тажриба натижаларини 1-жадвалга киритинг. Ҳар бир тажрибанинг бошланғич ва охирги нуқталарини белгиланг.
1-жадвал
КCl нинг эриш иссиқлиги бўйича калориметрик тажриба натижаларини қайд қилиш
Do'stlaringiz bilan baham: |