Сақлагичлар Бурилишни кўрсатиш чироқлари
Download 0.5 Mb.
|
електр апаратларидаги електродинамик зу́рикишла
2. Автотрактор фонарлари
Трактор, комбайн ва автомобиллар электр жиҳозларидан габарит, кетинги, икки ёқ, номер белгисини ёритувчи ва махсус фонарлар анча кенг тарқалган. Габарит фонарлари кўринувчанлик ёмон шароитларда машинанинг габарит ўлчамларини ёруғлик билан аниқлаш ва бурилиш олдидан ёруғлик сигнали беришга хизмат қилади. Габарит фонарлари ёруғлиги камида 100 м масофадан кўриниши керак. Олд габаритни кўрсатувчи фонар ёки подфарник (63-расм, а) корпус 10, сочгич 1, тўғин 2, қистирма 3, икки толали лампа 4, патрон 5, шайба 6, пружина 7, ток узатувчи сим 8, кронштейн 9, ичи бўш болт 11, бириктириш винти 13 дан тузилган. расм. Автомобил фараларини созлаш: Икки толали штифтли А27 лампаси бурилиш олдидан ёруғлик сигнали беришга мўлжалланган кучи 21 кд бўлган ёруғлик ҳосил қиладиган толага ва габаритни ёритишга мўлжалланган кучи 6 кд бўлган ёркғлик ҳосил қиладиган толага эга. Подфарник лампасини алмаштириш учун бириктириш винти 13 ни бураб олиш ва сочгич 1 ни жойдан олиш керак. Кетинги габарит фонар ёки бурилишни кўрсатувчи кетинги чироқ (66-расм, б) корпус, сочгич 1, тўғин 2, қистирма 3, икки толали лампа 4, патрон 5, патрон тутқич 14, кожух 15, бириктириш винти 13 дан иборат. Патрон тутқич карболитдан ясалган бўлиб, унга патроннинг пружинавий контактлари маҳкамланган. Кожух 15 ток узатувчи симларни сақлайди. Сочгич шиша ёки пласмассадан ясалади ва қизил рангга бўялади. Лампанинг кучи 21 кд ли ёруғлик ҳосил қилувчи толаси бурилишни курсатувчи чироқ учун, кучи 6 кд лиси эса габаритни ёритиш учун мўлжалланган. Барча ҳолларда кетинги фонарлар тарқатадиган ёруғлик оч қизил рангга эга. К е т и н г и ф о н а р л а р тормозлашда ёруғлик сигнали бериш (стоп-сигнал), бурилиш олдидан ёруғлик сигнали бериш ва машинанинг номер белгисини ёритишга хизмат қилади. Кетинги фонарь (64-расм,а) корпус 5, қизил рангдаги сочгич 1, ялтироқ сочгич 6, тўсиқ 2, ёруғлик кучи 3 кд ли лампа 7, ёруғлик кучи 21 кд ли лампа 11, пружинавий пластина 8, патрон тутқич 9 ва кожух 10 дан тузилган. Download 0.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling