Сақлагичлар Бурилишни кўрсатиш чироқлари


Download 0.5 Mb.
bet9/12
Sana27.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1133596
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
електр апаратларидаги електродинамик зу́рикишла

7. Электр термометрлар
Электр термометрлар двигателдаги сув ёки мой темпера-турасини ўлчашга хизмат қилади. Асбоб датчик ва приёмникдан иборат. Резьбали датчик двигател цилиндрлари блоки каллагига бураб киргизилган бўлиб, приёмник кабинадаги асбоблар шчит-часига жойлашган. СК-4 ва СК-6 комбайнлари двигателларига иккита электр термометр ўрнатилади: булардан бири сув ва иккинчиси мой температурасини ўлчайди. СК-5 комбайни двигателига эса фақат сув температурасини ўлчайдиган битта электр термометр ўрнатилади. Электр термометр Т-150К тракторида ҳам фойдаланилади.
Электр термометр датчиги (расм, а) корпус 1, изоля-тор 2, қисма 3. Контактавий пластина 4, қисқич 5, чулғамли биметалл пластина 6, контакт 7, таянч пластина 9 ва патрон 10 дан тузилган.
расм. Электр термометр:
а-датчикнинг тузилиши; б-ишлаш схемаси; 1-корпус; 2-изолятор; 3-қисмалар; 4-контактавий пластина; 5-қисма; 6-чулғамли биметалл пластина; 7- контактлар; 8-изоляцион шайба; 9-таянч пластина; 10-патрон; 11-улаш сими; 12-стрелка; 13-П-симон биметалл пластина; 14-ростлаш сектори; 15-йўналтириш планкаси.
Биметалл пластина чулғами констант симдан, контактлар кумуш билан кадмий қотишмасидан ясалган. Асбоб ишламаганда контактлар ҳамиша туташган бўлади. контакт пластинасининг бир учи қисма 3 га тақалади, иккинчиси эса биметалл пластина чулғамига уланади. қисқич датчикнинг қолган барча деталлари маҳкамланадиган рамкадан иборат. Патрон билан қисқич орасига гетинакс шайба 8 жойлашган. Патрон латунь тунукадан, корпус эса бронзадан ясалган.
Электр термомметр приёмнигининг тузилиши электр манометр приёмнигига ўхшаш бўлсада, бироқ циферблат 40-80-100-110 бўлимларга эга. Приёмникнинг асосий қисми иш елкасига чулғам жойлашган П-симон биметалл пластинадир. Агар асбоб ишламас, стрелка 110 бўлимдан чапроқда бўлади. асбоб ишга тушгач, стрелка 40 рақами томонга сурилади.
Асбоб ишлаётганда датчик ва приёмникнинг биметалл пластинаси чулғам иссиқликдан қизийди. Пластина қиизиши натижасида эгилади ва контактлар ажралади. Контактлар ажралгач, сув ва мой температураси кўтарилганда датчикнинг биметалл пластинаси секин совий бошлайди ва контактларнинг тебраниш сони қисқаради. Датчик биметалл пластинаси атрофида иссиқ сув ёки мой бўлгани учун секин совийди. Шунинг учун датчик контактлари туташгунча бир оз вақт ўтади, бу вақтда приёмник чулғамида эса ток бўлмайди. Чунончи, агар сув температураси 40 С га яқин бўлса, унда кон-тактлар тебраниш частотаси ток 0,19 А бўлганда минутига 125 давр, температура 100С, ток 0,07 А бўлганда минутига фақат 15 давр бўлади, холос. Приёмник чулғамида токнинг вақт-вақтида бундай пайдо бўлиши биметалл пластина иш елка-сининг тўла қизишига йўл куймайди ва шунинг учун у бир оз эгилади. У билан боғлиқ бўлган стрелка ҳам кичик бурчакка оғади. Бирокқ бу оғиш температура ошганини билдиради (циферблат шкаласи бўйича). Шундай қилиб, сув ёки мой температураси паст бўлганда контактларнинг ажралиш частотаси кўп, юқори температурада эса кам бўлади 78-расм, б да датчик ва приёмникни улаш схемаси кўрсатилган.
Электр термометр ва манометрларга техникавий хизмат кўрсатиш симларнинг қисмаларга уланганлигини текшириш ва контакт ҳамда сим учларини вақт-вақтида тозалаб туришдан иборат. Бузилган асбоблар алмаштирилади.
Электр манометр ва термометрлар фақат ихтисослаш-тирилган устахоналарда текширилади, ростланади ва қисмларга ажратилади.



Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling