Сақлагичлар Бурилишни кўрсатиш чироқлари
Ёнилғи сатҳи кўрсаткичлари
Download 0.5 Mb.
|
електр апаратларидаги електродинамик зу́рикишла
8. Ёнилғи сатҳи кўрсаткичлари
Бу асбоблар машинанинг ёнилғи бакидаги ёнилғи сатҳи-ни кўрсатишга хизмат қилади. Кўрсаткич датчик ва приёмник-дан ташкил топган бўлиб, датчик бакка, приёмник эса асбоблар шчитига ўрнатилган бўлади. қалқовуч 1, тортқи 2, корпус 3, қисма 4, қопқоқ 5, реостат 6, вилка 7 датчик қисмлари ҳисобланади. (расм, а). қопқоқли корпус рух қотишмасидан қуйиб ясалган. расм. Ёнилғи сатҳи кўрсатгичи а-датчик; б-асбоб схемаси; 1-қалқовуч; 2-тортқи; 3-корпус; 4-қисма; 5-қопқоқ; 6-реостат; 7-ползунли вилка; 8-вилка ўқи; 9-магнит ўтказгич; 10-ўнг электро-магнит; 11-посонгили маховикча, 12-аккумуляторлар ба-тареяси; 13-ўт олдириш учиргич; 14-магнитавий шунт; 15-чап электромагнит; 16-стрелка. Реостат чулғам ва стержендан иборат бўлиб, реостатнинг бутун қаршилиги 60 Ом. Реостат чулғамининг бир учи массага, иккинчи учи қисма 4 (Р) га уланган. Вилка 7 га маҳкамланадиган иккита пружиналадиган ползун чўлғам бўйлаб сирпанади. Шу вилканинг ўзи ползунни массага улайди. Ползунларнинг массага ва реостат чўлғами учига уланиши уларни реостат бўйича суриш вақтида пайдо бўладиган учқунни йўқотиш учун зарур. Учқун чиқиши ёнилғи буғини портлатиши мумкин. Датчик қалқовучли 1 тиқинбоп дарахтдан яслган бўлиб, унга махсус лок шимдирилади. қалқовуч 1 тортқи 2 орқали вилка 8 ўқига бириккан бўлиб, бу вилкага ползунлар вилкаси винт ёрдамида маҳкамланган. Датчик корпуси ёнилғи баки ўйғига винтлар ёрдамида маҳкамланади. Кўрсаткич приёмниги (расм, б) корпус, ўнг электромагнит 10, чап электромагнит 15, магнит ўтказгич 9, стрелка 16, қисмалар ва циферблатдан тузилган. Электро-магнитлар бир-бирига 90 бурчак остида жойлаштирилган. Улардан ҳар бири ПЭЛ симидан иборат чулғамли ўзакдан тузилган. ўнг электромагнит чулғамининг ўрами 2450 та (диаметри 0,12 мм, қаршилиги 90 Ом ли сим), чап электромагнит чулғамининг ўрами эса 1800 та (диаметри 0,15 мм, қаршилиги 42 Ом ли сим). Ўнг электромагнит чулғамининг бир учи массага, иккинчи учи эса реостат Р қисмасига асбоб корпуси орқали уланган. Чап электромагнит чулғамнинг бир учи ҳам шунингдек қисма Р га асбоб корпуси орқали, иккинчиси эса қисма Б (батарея) га уланган. Алюминий стрелка 16 ўқига якорь ва посангили маховикча 11 жойлашган. Магнит оқими ўнг электромагнит ўзагидан магнит ўтказгич 9 бўйлаб пўлат якордан ўтади. Посанги стрелкани дастлабки ҳолатда тутиб туради, яъни циферблатнинг ноль бўлимидан чапроққа 1-1,5 мм оғади. Латунь маховикча машина силкиганда стрелкани тебранишини сўндиради. Сўнгги вақтда ишлаб чиқарилган асбобларда стрелка тебранишини сўндириш учун стрелка ўқига махсус мой суркалади. Агар бакда ёнилғи бўлмаса, қалқовуч пастки ҳолатни, ползунлар эса чекка ҳолатни эггалайди ва реостат занжирдан узилади. Ўнг электромагнит 10 чулғамининг иккила учи массага уланган, яъни у потенциаллар фарқига уланмаган ва унда ток йўқ. Чап электромагнит 15 чулғамидан маълум магнит оқимини ҳосил қилувчи ток ўтади. Чап электромагнит чулғамининг занжири қўйидагича: манбанинг “-”-масса-ползунлар вилкаси-қисма Р-шу электро-магнит чулғами-қисма Б-учиргич 13-манбанинг “”. Ҳосил бўл-ган ток стрелка якорини электромагнит томонга айлантиради, якорь билан бирга стрелка ҳам айланади. Ёнилғи сатҳи кўтарилганда қалқовуч сузиб юриб, вилка орқали ползунни силжитади. Бунда қаршилик ўзгаради, бу эса чап электромагнит чулғамидаги токни камайишига, ўнг электромагнит чулғамидаги токнинг кўпайишига сабаб бўлади. натижада ўнг электромагнит чулғамининг қуйидаги занжири ҳосил бўлади; манбанинг “-”-масса-ўнг электромагнит чулғами-қисма Р-чап электромагнит чулғами-қисма Б-улагич 13-манбанинг “”. Ўнг электромагнит магнит оқимининг таъсири ва чап электромагнит магнит оқимининг камайиши якорнинг айланишига ва стрелканинг П ҳарфи томон оғишига (тўла) сабаб бўлади. Ёнилғи сатҳи камайиши билан реостат қаршилиги камайиб, чап электромагнит чулғамидаги магнит оқими кўпаяди ва унга ўнг электромагнит магнит оқими кам таъсир кўрсатади. Асбоб атроф-муҳит температураси кўтарилганда ёнилғи сатҳини тўғри кўрсатиши учун чап ўзак магнит занжирига кетма-кет қилили бермокомпенсацион темир-никель шайбадан иборат (70% темир, 30% никель) магнитавий шунт 14 уланган. Чулғам ўрамлари қизиганда шайбаларнинг магнитавий қаршилиги ортади ва электромагнитлардаги магнит оқими камаяди. Асбобга техникавий хизмат кўрсатиш биринчи навбатда сим ва қисмларнинг ҳолатини текширишдан иборат. Асбобнинг характерли нуқсонлари: асбобнинг бутун иш давомида стрелка нолни ёки П белгини кўрсатади. Биринчи нуқсон ўнг ёки чап электромагнит чулғамлари узилганда, иккинчи нуқсон реостат чулғами узилганда содир бўлади. Чуғ-ламлардаги узилишлар аккумуляторлар батареяси ва контрол лампа (12 В) ёрдамида аниқланади. Download 0.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling