Машиналарга техник хнзмат кўрсатиш ва уларни ремонт қилиш тизими. Техник хизмат кўрсатиш
Download 163.75 Kb.
|
Mustaqil ish Mexanizatsiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ремонт ва са қ лаш
Қишлоқ хўжалик техникасига техник хизмат кўрсатиш тизими Режа: Машиналарга техник хнзмат кўрсатиш ва уларни ремонт қилиш тизими. Техник хизмат кўрсатиш Ремонт ва сақлаш Машиналарнинг ишончлилиги ҳақида тушунча. Машиналар (тракторлар, автомобиллар, қишлоқ хўжалик машиналари ва қуроллар уларнинг сифати ҳамда ишлаш қобилиятини белгиловчи хоссалар мажмуига эга. Машиналарни яратиш ёки ремонт қилиш сифатини аниқлашда ишончлилик асосий кўрсаткичдир. Ишончлилик — машинанинг белгиланган вазифаларни бажариш хусусияти бўлиб, бунда белгиланган вақт ичида ўз эксплуатация кўрсаткичлари ёки талаб этилган ишни бажариш муддати зарур даражада сақналанади. Ишончлилик бузилмай ишлаш, узоқ хизмат қилиш, ремонтга яроқлилик ва сақланувчанлик билан аниқланади. Ишга яроқлилик – машинанинг белгиланган вазифаларни бажара оладиган ҳолати бўлиб, бунда норматив-техник хужжатлар белгилаб берган даражадаги берилган кўрсаткичлар қиймати сақланади. Ишламай қолиш — машина ишлаш қобилиятининг бузилиш ҳодисаси. Масалан, ғилдирак шинасининг тешилиши. Бузуқлик — машинанинг норматив-техник хужжатлар белгилаб берган талабларнинг бирортасига хам тўғри келмайдиган ҳолати. Масалан, ғилдирак шинасидаги босимнинг пастлиги, зичланган жойлардан мойнинг сизиб чиқиши. Бузилмай ишлаш — машинанинг маълум вақт ичида ишлаш қобилиятини сақлаш хусусияти. Узоқ хизмат қилиш — машинанинг техник хизмат кўрсатиш ва ремонтнинг белгиланган тизимида яроқсиз ҳолатга келгунга қадар (ремонтгача ёки яроқсизга чиқарилгунча) ишлай олиш қобилиятини сақлаш хусусияти. Ремонтга яроқлилик — машинанинг ишламай қолиш сабабларини топиш ва олдини олиш, ҳамда унинг оқибатларини техник хизмат кўрсатиш ва ремонт қилиш йўли билан бартараф этиш хусусияти. Сақланувчанлик— машинанинг сақлаш ва ташишда яроқли ҳолати, хамда ишлаш қобилиятини узлуксиз сақлаш хусусияти. Иш муддати — машинанинг ишлаш давомийлиги ёки иш хажми. Иш муддати турли бнрликларда (вақт, майдон, хажм, масса ва ҳоказо) ўлчанади. Суткалик, ойлик, йиллик иш муддатлари, биринчи ишламай қолишгача бўлган иш муддати, ишламай қолишлар орасидаги иш муддати ва ҳоказолар. Техник ресурс (ресурс) — машинанинг ишлатила бошлашидан ёки ремонтдан кейин яроқсиз ҳолатга келгунча бўлган иш муддати. Ресурс яроқсизга чиқарилгунга қадар ремонтгача, ремонтлараро, ўртача ва ҳоказо турларга бўлинади. Хизмат муддати — машинанинг ишлатила бошланиши ёки ремонт қилиб тиклангандан кейин яроқсиз ҳолатга келгунга қадар бўлган иш кунлари (календар) давомийлиги. Ў ўртача хизмат муддати, ремонтлараро ўртача хизмат муддати, ремонтга қадар ўртача хизмат муддати, яроқсизга чиқарилгунча ўртача хизмат муддатига бўлинади. Яроқсиз ҳолати — машинанинг шундай ҳолатики, бунда хавфсизлик талабларининг бартараф этиб бўлмаслиги, белгиланган кўрсаткичларининг белгиланган чегарадан бартараф этиб бўлмайдиган даражада четга чиқиши, ишлатиш самарадорлигининг йўл қўйилган даражада камайишини бартараф этиб бўлмайдиган даражадалиги, ремонт қилиш зарурлиги натижасида ундан фойдаланиш тўхтатилади. Яроқсиз ҳолати белгиланадиган аломатларни норматив-техник хужжатлар белгилаб беради (масалан, ремонт учун техник талаблар билан). Download 163.75 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling