Метрологик таъминот бўйича корхонанинг йиллик режасини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш
Download 25.07 Kb.
|
9-маруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Метрологик таъминот бўйича корхонанинг ҳисобот шакллари ва уларни тақдим этиш
Метрологик таъминот бўйича корхонанинг йиллик режасини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш Хўжалик юритувчи субъект метрологик таъминот бўйича ишларининг йиллик режаси хўжалик юритувчи субъектнинг метрология хизмати томонидан, бошқа бўлинмалар таклифларини ҳисобга олган ҳолда тузилади ҳамда режалаштирилаётган йилдан олдинги йилнинг 25 декабрига қадар Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази қошидаги Таянч метрология хизмати бошлиғига келишиш учун қоғоз ва электрон шаклда юборилади. Метрологик таъминот бўйича ишлар режаси Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази қошидаги Таянч метрология хизмати бошлиғи билан келишилгандан сўнг, хўжалик юритувчи субъект Раҳбари томонидан тасдиқланади. Тасдиқланган режанинг бир нусҳаси режалаштирилаётган йилдан олдинги йилнинг 31 декабригача Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази қошидаги Таянч метрология хизматига юборилади. Метрологик таъминот бўйича корхонанинг ҳисобот шакллари ва уларни тақдим этиш Таянч метрология хизматига ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15 санасигача тақдим этилади. 4 чорак учун ҳисобот кейинги йилнинг 15 январигача ЎВни йиллик инвентарлаш тўғрисидаги маълумотлар билан бирга тақдим этилади. Чорак ва йиллик ҳисоботларда хўжалик юритувчи субъектнинг метрологик таъминот бўйича тадбирлар режасига киритилган тадбирларнинг бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар келтирилиши керак. Агар тадбирлар режасининг маълум бир банди бажарилмаган бўлса, унинг сабаби ва мўлжалланган бажариш муддати кўрсатилиши зарур. Тадбирларнинг бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар “Хўжалик юритувчи субъект метрологик таъминот бўйича ишларининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисобот”да A.1 иловадаги шакл бўйича келтирилиши керак. Метрология хизматлари ходимларининг малакасини ошириш тўғрисидаги маълумотлар иккита кичик бўлимдан иборат бўлиб, B ва B.1 иловаларга мувофиқ расмийлаштирилиши керак. “Метрологик таъминот бўйича ходимлар малакасини ошириш” кичик бўлимида филиаллар метрология хизматлари мутахассисларини ўқитиш ражалаштирилаётган мутахассислик номи, уларнинг сони ва ўқитиш жойи кўрсатилади. “Ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминоти бўйича семинарлар” кичик бўлимида хўжалик юритувчи субъект таркибий бўлинмаларининг мутахассислари учун ўтказилиши режалаштирилаётган, шу жумладан янги асбоболарни ўрганиш бўйича барча семинар ва машғулотларнинг рўйхати, шунингдек, хўжалик юритувчи субъект ходимлари иштирок этишлари режалаштирилаётган семинарларнинг рўйхати ҳам келтирилади. Режанинг “Ўлчаш воситаларини қиёслаш (калибрлаш)” банди C иловага мувофиқ расмийлаштирилиши керак. “Ўлчаш воситаларини қиёслаш (калибрлаш)” бандида қиёсланиши (калибрланиши) керак бўлган ЎВнинг ўлчаш турлари бўйича умумий сони кўрсатилган бўлиши керак. Режада ҳар чоракда қанча ускуна қиёсланиши режалаштирилганлиги, режа бўйича амалда бажарилган иш ва уларнинг фоизи кўрсатилиши керак. Илованинг охирги устунида ЎВни қиёслаш (калибрлаш) ишларини ўтказган ташкилот кўрсатилади. C илованинг барча устунларида якуний натижалар келтирилиши керак. “Ўлчаш воситаларини таъмирлаш” тўғрисидаги маълумотлар D иловага мувофиқ расмийлаштирилиши ва ЎВнинг номи ва хилини, таъмирланган ЎВ сонини, ЎВни таъмирланган ташкилот номини ўз ичига олиши керак. ЎВни индикаторлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар E иловага мувофиқ расмийлаштирилиши ва ўлчашлар турининг номи ва ЎВнинг хили, индикаторлар тоифасига ўтказилган ЎВ сони ва санасини ўз ичига олиши керак. E илова билан бирга индикаторлар тоифасига ўтказилган ЎВ тасдиқланган рўйхатининг нусхаси тақдим этилади. ЎВни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги маълумотлар F иловага мувофиқ расмийлаштирилади ва ўлчашлар турининг номини ва ҳисобдан чиқарилиши керак бўлган ЎВ хилларини, ҳисобдан чиқарилган ЎВ сонини, ЎВнинг ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисидаги далолатнома рақами ва ҳисобдан чиқариш санасини ўз ичига олиши керак. ЎВни консервация қилиш тўғрисидаги маълумотлар G иловага мувофиқ расмийлаштирилади ҳамда ЎВ номи ва хили, консервация қилинган ЎВ сони ҳамда консервация қилинганлиги тўғрисидаги далолатнома рақамини ўз ичига олиши керак. G илова билан бирга ЎВни консервация қилинганлиги тўғрисидаги далолатноманинг нусхаси тақдим этилади. ЎВнинг инвентаризацияси ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар ЎВнинг йиллик инвентаризациясини ўтказиш натижалари бўйича, H иловага мувофиқ расмийлаштирилади ва у қуйидагиларни ўз ичига олиши керак: - ЎВ номи; - ЎВнинг хили; - ЎВнинг турган жойи (цех, бўлим, лаборатория); - корхона номи; - ЎВнинг завод рақами; - ЎВ ишлаб чиқарилган йил; - ишлаб чиқарувчи давлат ва фирма (етказиб берувчи); - импорт/маҳаллий ЎВ (импорт – импорт бўйича келтирилган ЎВ; маҳаллий – 1991 йилгача сотиб олинган ЎВ); - ЎВни охирги қиёслашдан ўтказилган сана; - ЎВни қиёслашдан ўтказган ташкилот; - ЎВ жорий ҳолати (ЎВ ҳолати кўрсатилади, масалан: “консрвацияда”, “ҳисобдан чиқарилиши керак” ёки “таъмирланиши керак”). - ЎВнинг техник ҳолати (ишчи ёки носоз); - метрологик аттестатлаш тўғрисидаги маълумотлар; - ўлчашлар тури (Р – радиотехник катталикларнинг ЎВ; Э кўчма-электр катталикларнинг ЎВ (кўчма); Т – теплотехник катталикларнинг ЎВ; Э шчит – электр катталикларнинг ЎВ (шчитга оид); С – махсус мўлжалланган ЎВ; Д – ҳаракат параметрларининг ЎВ; Мех – механик тарозилар; Электрон – электрон тарозилар). Метрологик аттестатлаш тўғрисидаги маълумотлар J иловага мувофиқ расмийлашиҳтирилиши ҳамда ЎВнинг номи ва хилини, ЎВни метрологик аттестатлаш бўйича тадбирлар номини, метрологик аттестатлаш натижасини (сертификат рақами, сертификат берилган сана, сертификатни берган ташкилот) ўз ичига олиши керак. J илова билан бирга сертификат нусхаси тақдим этилади. Хўжалик юритувчи субъект бўлинмаларининг метрологик таъминот ҳолатини идоравий назорат қилиш тўғрисидаги маълумотлар K иловага мувофиқ расмийлаштирилиши ва филиалнинг режалаштирилаётган йилда текширилиши керак бўлган таркибий бўлинмаларнинг рўйхатини ўз ичига олиши керак. K илованинг “Бажариш муддатлари” устунида хўжалик юритувчи субъект филиаллари, таркибий бирликлари ва бўлинмаларида текширишни амалга ошириш муддатлари ҳамда масъул бажарувчилар кўрсатилиши керак. Ташкилий-техник тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар ҳисоботнинг бошқа бўлимларига киритилмаган тадбирлар рўйхатини ўз ичига олиши керак. Ушбу бандга қуйидаги тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар киритилиши мумкин: - қиёслаш жадвалларини ишлаб чиқиш ва келишиш; - хўжалик юритувчи субъектлар таркибий бирликлари ва бўлинмаларида янги ўлчаш техникасини жорий қилиш режаларини ишлаб чиқиш; - хўжалик юритувчи субъектларда фойдаланишда бўлган ўлчаш воситаларининг маълумотлар базасини янгилаш; - қиёслаш тамғалари учун талабнома тайёрлаш; - метрология хизмати фаолиятининг йиллик иқтисодий фойдасини ҳисоб-китоб қилиш; - янги ЎВни, шу жумладан ишчи эталонларни сотиб олиш учун талабномалар тайёрлаш; - “Метрологик таъминот” харажатлари қисмини шакллантириш учун таклифлар тайёрлаш ва ҳ. A илова (мажбурий)
Download 25.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling