Фотометрик усулнинг таърифи


Download 1.57 Mb.
bet1/8
Sana24.12.2022
Hajmi1.57 Mb.
#1057566
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
10..12


O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI


AXBOROT TEXNOLOGIYALARI


VA KOMMUNIKATSIYALARNI RIVOJLANTIRISH VAZIRLIGI


MUHAMMAD AL – XORAZMIY NOMIDAGI


TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI


FARG’ONA FILIALI

“Telekommunikatsiya texnologiyalari va kasbiy ta’lim”fakulteti


“Telekommunikatsiya injiniringi” kafedrasi
“Tizimlar va signallarni qayta ishlash”
fanidan tayorlagan


Amaliy ishi
Topshirdi: Azimjonov I
Qabul qildi: Komilov D


Амалиёт 10,11




ТАСОДИФИЙ ЖАРАЁНЛАРНИНГ ТАҚСИМОТ ҚОНУНЛАРНИ ТАДҚИҚ ҚИЛИШ


Ишнинг мақсади: щар хил тасодифий жараёнларнинг тақсимот қонунларини ўрганиш. Эщтимоллик зичлиги тақсимотини фотометрик усулида ўлчашни ўрганиш.


Фотометрик усулнинг таърифи


Тасодифий жараёнларнинг эщтимоллик зичлигини фотометрик йўл билан аниқлаш электрон-нурли трубка (ЭЛТ) экранининг нур сочиш ёруғлигини ўлчашга асосланган. Электронлар бомбалаётган экран бирон бир нуқтасининг ёритилганлиги, вақт бирлиги ичида шу нуқтага таъсир этаётган электронлар сонига пропорционалдир.




6.1.- расм. Тасодифий кучланишнинг берилган кесим d U жойлашиши (тушиши).


6.1.-расмда кенглиги dU бўлган горизонтал кесимни белгилаймиз. dU- кучланиши оний қийматларнинг U дан UқdU гача мумкин бўлган элементларидир. Бу расмдан электрон нур ажратилган кесимда Δt1, Δt2, … Δtn, … вақт мобайнида бўлади. Нурнинг берилган интервалда бўлиш тўлиқ вақти , бутун кузатиш интервали Т (Т нинг айтарли катта қиймати учун) узунлигига нисбатан электрон нурнинг берилган dU кесимда бўлиш эщтимоллигини аниқлайди.
(6.1)
бу ифоданинг чап томонида эщтимоллик, эщтимоллик зичлиги W(U) ни элементлар интервал кенглигига dU кўпайтмаси сифатида ёзилган.
Осциллограф ёйилмасини тасодифий жараён билан синхронлаштириш амалга ошириб бўлмайди. Шунинг учун осциллограф экранида 6.1.-расмдан фарқли, щар хил Δt. вақтларда dU интервалга тушадиган бир қанча тебранишлар кесимлари кузатилади. Агар горизонтал ёйилма узунлиги камайтирилса, осциллограмма битта яхлит ёру\ликка айланади. Кенглик dU бўлган осциллограмманинг горизонтал кесими нурланиш ёритилганлиги В нурнинг шу интервалда бўлиш нисбий вақтига пропорциионалдир:
; (6.2)
бу ерда α1 – пропорционаллик коэффициенти, уни катталиги (қиймати) ни осциллографнинг «Ёруғлик» (Яркость) дастаси орқали ўзгартириш мумкин.
(6.1) ва (6.2) ифодани таққослаб, жараённинг эщтимоллик зичлиги экран нурланиш ёритилганлигига пропорционал эканлигига ишонч щосил қилиш мумкин. Фотометр ёрдамида осциллограмманинг щар хил баландликдаги ёритилганлигини ўлчаб, аниқланаётган эщтимоллик зичлиги тақсимотига пропорционал бўлган B(U) тақсимотни щосил қиламиз.
Нурланиш ёритилганлиги ўлчаш учун осциллограф экрани марказига ёруғлик ўтказмайдиган қутига фоторезистор (ФР) жойлаштирилган. Кенглиги 2 мм. тирқиш орқали ёру\лик оқими фотосезгир қатламига таъсир қилади. Нур таъсирида фоторезистор қаршилиги ўзгаради, бу эса ундан ўтаётган ток қийматини ўзгартиришга олиб келади. Фоторезистор токи микроамперметр ёрдамида ўлчанади. Демак, микроампер кўрсатгичи ФР тирқишидаги экран бўлаги ёритилганлигига пропорционалдир:

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling