1. Сўзнинг маъноси. Грамматик маъно. Сўзнинг ўз ва кочма маъноси
Download 49 Kb.
|
so‘zlarni ko‘chma ma’noda qo‘llash
Сўзнинг ўз ва кўчма маъноси. Сўз танлаш ва қўллаш Режа:
1. Сўзнинг маъноси. Грамматик маъно. 2. Сўзнинг ўз ва кочма маъноси. 3. Маъно кочиши. Сўз ва маъно. Лекциякологиянинг ўрганиш манбаи, яъни объект бўлган сўзни тушунча ва маносиз тасаввур қилиб бўлмайди. Сўз товуш орқали иддрок қилиниши ва маъно англатиши билан бирга тушунча ифодалаш хусусиятига ҳам эга. Чунки тушунча нарса ва предмет воқеа ва ҳодисани муҳим белгиси асосида бошқа барча нарса предмет, воқеа ва ҳодисадан ажратадиган фикр шакли. У ана шу нарса ва ҳодиса унинг хусусиятига орасидаги маълум боғланиш онгда акс эттиради. Кишининг фикрлаши тушунча асосида вужудга келади. Шу маънода, сўз-тушунчанинг тилдаги ифодаси. Сўз орқали предмет ва ҳодиса бир-бирига қиёс қилинади ва шу йўл билан унинг умумий ва хусусий белгиси ажратилади. Масалан, ҳозирги ўзбек тилда дарахт сўзи умуман дарахт ҳақидаги тушунчани билдиради.Айни замонда бу сўз мевали ва мевасиз дарахтни, мевалдарахтдан олма, ўрик шафтолини шафтолидан чиллаки шафтоли ёки анжир шафтоли каби тушунчани ҳам ифодалаш ҳам мумкин. Мисолдан кўринадики, тушунча доираси қанчалик кенгай сари, предмет ҳақидаги тасаввур ҳам кенгайиб боради,Шу предметни англатган сўз маносида ҳам кенгайиш юз беради. Сўз маъноси нима? Нарса ва предмет, воқеа ҳодиса ёки улар орасидаги муносабатнинг сўзда акс этиши сўзнинг маъноси дейилади. Бошқача айтганда у сўзнинг борлиқдаги нарса ва ҳодиса (нарса – шахс, белги,миқдор, ҳаракатни билдириши, ниманингдир атамаси, номи бўлишидир). Одатда, предмет ё ҳодисага дуч келинганда дастлаб у таниш предмет билан қиёсланади ва шу асосида янги предмет ёки ҳодисанинг бирор муҳим белгиси (хусусияти) ажратилади. Ана шу муҳим белги нарса ва предметга ном бериш учун асос бўлади, Бу ном сўзнинг маъносини ташкил қилади. Буни айниқса, тилдаги барча ясама сўзда яққол кўриш мумкин! ишчи - “ишлайдиган”, томчи-“томадиган”, гулистон-“гул ўсадиган”, қумтепа-“қум уюми” каби. Сўз гапдаги вазифасини грамматик шаклланганда рўёбга чиқаради. Биз лицейда ўқиймизгапи грамматик шаклсиз(Биз, лицей,ўқи) ҳолида фикр ифодалай олмайди. Демак, сўзнинг моҳиятини тушинмоқ учун унинг фонетик, сематик, грамматик томонига эътибор бериш керак. Юқоридаги фикрдан келиб чиқиб, сўзга қуйдагича таъриф берилади:тугал шакланган маълум маъно билан боғланган товуш ёки товуш бирикмасидаги иборат тил бирлиги сўз саналади. Сўзнинг маъноси мураккаб бўлиб, унинг бир неча типи мавжуд. Энг аввало маънонинг луғавий (лексик), грамматик ва қўшимча маъно турини фарқлаш керак. Сўзнинг борлиқдаги қандай нарса-ҳодиса, белги-хусусият, ҳаракат ҳолатни билдиришни унинг луғавий (лексик), аташ маъноси дейилади. Масалан: нон-“ озиқ-овқат”, келди-“ҳаракат”, сўзнинг лексик маъноси унинг ўзак, негизида бўлади.Баъзи бир сўзда луғавий маъно бўлмайди: Лекин, билан, ва, аммо, учун сўзи каби. Фақат мустақил сўзгина аташ маъносига эга бўлади. Олмош бундан мустасно. У ўзи алмаштирадиган мустақил сўзнинг аташ маъносига ишора қилади. Грамматик маъно. Сўзнинг бирор сўз туркумига хос белгиси, сўз бирикмаси ва гапдаги вазифасини кўрсатувчи хусусияти грамматик маъно дейилади. Масалан: бирор сўз от туркумига, унинг турдош, аниқ, якка турига, бирор келишикда ва маълум бир эгалик қўшимчасини олган шунингдек, сўз бирикмасида, эргаш сўз, гапда толдирувчи бўлиб келган. Саналган хусусиятнинг барчаси от туркумига мансуб бу сўзнинг грамматик маъносидир. Демак, сўзнинг морфологик ва синтактик хусусияти унинг грамматик маъносини ташкил этади. Грамматик маъно жуда кўп сўз учун бир хил,яъни умумий бўлади. Шунинг учун уни умумий маъно дейишади. Бир хил грамматик маъноли сўз жуда кўп. Луғавий маъно ҳар бир сўзда алоҳида. Ўз маъно атамаси дарсликда турли синонимига эга: бош маъно, денотативе маъно, асос маъно, тоғри маъно, генетиc маъно ва ҳоказо. Сўзнинг предмет, воқеа-ҳодиса ҳақидаги дастлабки, реал, нутқдан ташқарида англатган маъноси ўз маъно дейилади. Масалан: кўз-“ кўриш аъзоси”, пахта-“оқ майин тола берувчи ўсимлик”,тўқимоқ-“газмол ёки буюм ясамоқ, тайёрламоқ” каби.Сўзнинг ўз маъносидан ташқари, ўхшатиш, муболаға, киноя каби усул билан бошқа маънода қўлланиши натижасида кўчма маъно ҳосил бўлади:кўз- 1)” ёғочнинг қавариқ жойи”, 2) узукнинг ялтироқ думалоқ қисми”, тўқимоқ-“йўқ ердан ўйлаб чиқармоқ” каби. Кўчма маъно ҳам ўз маъно каби ҳар хил манбада турлича аталган:ясама маъно, ҳосила маъно, эркин маъно ва ҳаказо.Кўчма маъно гап таркибидаги бошқа сўз ёрдамида англатилади. Масалан:У бу гапларни ўзи тўқиган жумласидаги тўқимоқ сўзининг “йўқердан ўйлаб чиқармоқ” маъноси ундаги гапларни сўзи ёрдамида алмашилади.Деразанинг кўзи синди гапидаги кўз сўзининг “шиша маъноси дераза ва синди сўзи ёрдамида юзага чиқмоқда. Бир сўзда ўнлаб кўчма маъно бўлиши мумкин. Сўзнинг кўчма маъноси фақат матн орқали, гапдагина аниқланади. Айтилганидек, ўз ва кўчма маъно деганда қошимча маънони тушунмаслик керак. Бир сўзнинг ўз ва кўчма маъносининг алоҳида-алоҳида қошимча маъноси бўлиши мумкин. Масалан, юқорида айтиб ўтилган тўқимоқ сўзининг ўз маъносида (газмол тўқимоқ) қўшимча маъно йўқ, лекин кўчма маъносида эса салбий маъно борлигини англаш қийин эмас. Сўзнинг кўчма маъноси тил тарақийёти маҳъсули. Ҳар қандай сўз вақт ўтиши билан кўчма маъноли бўлиб кета оладими? Кўчма маъно қандай ҳосил бўлади? Борлиқдаги нарса-ҳодиса, белги-хусусият, ҳаракат-ҳолатнинг номи маълум бир асосга кўра бошқа нарса-ҳодиса, белги-хусусият, ҳаракат- ҳолатнинг номи сифатида ҳам қўлланади. Бундай вақтда битта сўз бир неча нарса-ҳодиса, белги-хусусият, ҳаракат- ҳолатнинг номи сифатида хизмат қилади. Масалан: бурун сўзи “тирик организмнинг юз” қисмида бўртиб чиқган нафас олиш аъзоси маъносини ифодалаш билан бирга “ернинг денгиз ёки океан томон бўртиб чиқан қисми” маъносини ҳам ифодалайди. Бунда нарса орсидаги ўхшашлик сирининг номини иккинчиси ўрнида қўллашга асос бўлган. Назорат саволлари: 1.Сўз нима? 2.Маъно деганда нимани тушунасиз? 3. Умумий маъно ҳақида гапиринг? 4. Қўшимча маъно ҳақида гапиринг? 5.Маъно кўчиши нима? 6. Ўз (бош) маъно қандой маъно? 7.Кўчма маъно нима? Адабиётлар: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат тили” “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ҳақидаги қонунлари. “Халқ таълими”. Неъматов Ҳ., Бозоров О. Тил ва нутқ. Т. 1993. 23 Ҳозирги ўзбек адабий тили. Т. 1996 Азизов О. Тилшуносликка кириш. Т. 1963. Мирзаев М., УсмоновС., Расулов Р. Ўзбек тили. Т. 1979. 1-2 Шодмонов Э., Нафасов Т. Ҳозирги ўзбек тили. Лаборатория машқлари. Т. 1986 www.зиёнет.уз Download 49 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling