1. ЎЗбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/155
Sana19.12.2022
Hajmi1.22 Mb.
#1033672
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   155
Bog'liq
УЎМ. У К-кулланма 2016 Б.Қурбонов

фойдаланиш методикаси 
Ўқув фанларига электрон воситалар (авудио, видио, радио ва 
телевидения, компьютер техникаси) ни қўллаш дарс жараѐнини 
технологиялаштириш билан бир қаторда ўқувчиларнинг билиш фаолиятини 
ривожлантириш кўзда тутилган. Айниқса, компьютер техник воситалар 
орасида алохида ахамият касб этади. Компьютердан фойдаланиш – мавзулар 
баѐни тасвирлардаги анимацион харакатлар, кўз билан кўриш имкони 
бўлмаган жараѐнларни ўзига хос тарзда намойиш этиш жуда катта амалий 
ахамиятга эга. Ўқув машғулоти давомида фаол-фаолият асосн ўқувчи ва 
ўқитувчи томонидан ташкил этилади. Бунинг учун улар орасидаги ўзаро 
боғлиқлик кўп холларда дарс жараѐнида қўлланиладиган методик 
қўлланмалар воситасида ташкил этилади. Ўқув техник воситалари 
имкониятларидан фойдаланиш айни пайтда дарсларни самарали, фаол тарзда 
ташкил этишда, ўқувчининг диққат эътиборини жалб этишда кутилган 
натижаларни беради. Ўқув машғулотларига компьютер технологиясини 
тадбиқ этиш юқорида билдирилган фикрларни тасдиқлайди. Унинг таълимга 
кириб келиши бевосита ўқув жараѐнида ўқитувчиларга: 

Компьютер саводхонлигини оширишда; 

Ўқув машғулотларини технологиялаштиришда; 

Мавзуларни тўлиқ ѐритиб беришда; 

Мухим физиалогик жараѐнларни эффектлар билан намойиш этишда; 


47 

Кўргазмаликни таъминлашда; 

Мавзулар орасидаги ўзаро ўхшашлик ва фарқли белгиларни 
таққослашда; 

Вақт сарфини камайтиришда; 

Ўқувчилар билан хамкорликда ўқув фаолиятини ташкил этишда; 

Ўқувчиларни индивудиал кузатишда; 

Ўқувчилар билимини тезкор мухокама қилишда; 

Дастурий дидактик ўйинлардан фойдаланишда; 

Ўқувчиларни мавзу юзасидан кўп мутериал билан таништиришда; 

Ўқувчиларни рағбатлантиришда; 

Ўқув жараѐнини фаоллаштиришда; 

Ўқув фаоллигини оширишда; 

Машғулотлар самарадорлигини оширишда мухим восита бўлиб хизмат 
қилади. 
Шу билан бирга фаолиятнинг асосий иштирокчиси – ўқувчи учун: 

Компьютер саводхонлигини ошириш; 

Фанга бўлган қизиқишни ошириш; 

Машғулотлардаги мавзуларни тўлиқ ўзлаштириш; 

Анъанавий дарсларга нисбатан кўпроқ маълумот олиш

Мустақил таълим олишга харакатни фаоллаштириш; 

Ўқувчининг интеллектуал солахиятини ривожлантириш; 

Ўз-ўзини баҳолаш ва мухокама қилиш; 

Хамкорликда ишлаш; 

Ўргатувчи тест ва ўйин дастурларидан фойдаланиб, мавзуни
ўзлаштириш; 

Ўрганилган маълумотларни узоқ муддат хотирада сақлаш имконини 
беради. 
Электррон кўргазмалар ўқитиш жараѐнида бир неча усулда фойдаланилади: 

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling