1. ЎЗбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 1.22 Mb. Pdf ko'rish
|
УЎМ. У К-кулланма 2016 Б.Қурбонов
Муҳокома учун саволлар:
1. Меҳнат таълимини ўқитиш методикаси фанини мақсади ва вазифаларини тушунтиринг 2. ―Таълим тўғрисидаги қонун ва Кадрлар тайѐрлаш Миллий дастур‖ида меҳнат ва ҳунарга оид ғояларнинг акс эттирилишини изоҳланг 3. Меҳнат таълими ва тарбиясига оид шарқ мутафаккирлари фикрларини айтинг Хулоса: Меҳнат таълимини ўқитиш методикаси фанининг асосий мақсади талабаларнинг педагогика ва психология ва бошқа фанлардан олган билим ва кўникмаларини амалга тадбиқ этиш, умумтаълим мактаб ўқувчиларида умуммеҳнат вқа умумкасбий билим ва кўникмаларни шакллантириш методлари шакллари, воситалари ва уларга оид хужжатлар мазмуни балан таништиришдан иборат. Меҳнат таълимини таълим тўғрисидаги қонун ва кадрлар тайѐрлаш миллий дастуридаги тутган ўрни ва меҳнат таълим тарбияси тўғрисидаги мутаффаккирлар фикри баѐн қилинган. 2- §. Мактаб ўқув режасида меҳнат таълимини қўйилиши, унинг тарихий тараққиѐти Умумий ўрта таълим мактабларининг 1-4 синфларида ҳафтасига бир соатдан 5-7 синфларда ҳафтасига икки соатдан ва 8-9 синфларда ҳафтасига бир соатдан ҳаммаси бўлиб 408 соат вақт ажратилган Ўқувчиларни меҳнатга тайѐрлаш жараѐнида каб-ҳунарга йўналтиришни янада кучайтириш, уларни замонавий ишлаб чиқариш асослари, ѐғочга-металга ва газламага ишлов бериш технологияси, пазандачилик ва қишлоқ хўжалик 20 асослари, электрро техника ишлари, уй-рўзғор буюмларини таъмирлаш, ҳалқ ҳунарманддчилиги ва ишлаб чиқариш асослари, касб танлашга йўллаш бўйича билим, кўникма ва малакаларни эгаллашлари кўзда тутилган. Юқорида кўрсатилган ўқув бўлимларида 5-7-синф ўқувчиларида ижтимоий эстетик дид ва дунѐ қарашини кенгайтирадиган, оилавий ҳаѐт ва турмушда зарур бўладиган билим, кўникма ва малакалар шакллантирилади, миллий маданият ва анъаналарга меҳр уйғотади. 8-9-синф ўқувчиларини касб-ҳунарга йўналтириш бўлими ижтимоий дунѐ қарашини кенгайтиради ва онгли равишда касб танлашларига кўмаклашади. Download 1.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling