1. ЎЗбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/155
Sana19.12.2022
Hajmi1.22 Mb.
#1033672
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   155
Bog'liq
УЎМ. У К-кулланма 2016 Б.Қурбонов

Ўсимликшунослик бўлими – қишлоқ хўжалиги моддий неъматлар 
ишлаб чиқаришнинг асосий тармоғи эканлиги ва унинг мухим 
соҳаларининг ахамияти ва ўзига хос хусусиятлари тўғрисида. 
Чорвачилик бўлими - чорвачиликнинг ахамияти ва 
тармоқларининг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида.
Муҳокома учун саволлар 
1. Меҳнат таълими мақсад ва вазифалари 
2. Меҳнат таълими вазифаларига қўйилган ДТС талаблари 
3. Йўналишлар бўйича мавжуд бўлимлар ва ўқувчилар эгаллаши лозим 
бўлган билим, кўникма ва малакалар 
Хулоса: 
Умумтаълим мактабларида меҳнат таълими дарсларини ўқув режасидаги ўрни 
меҳнат таълимининг вазифалари ва уларга қўйиладиган ДТС талаблари 
ѐритилган. Бу талабларни амалга оширишда ўқувчиларга меҳнат таълими 
бўйича қуйидаги йўналишларда (технология ва дизайн, сервис хизмати, қишлоқ 
хўжалик асослари) назарий билим амалий малака ва кўникмалар берилади. 
Ўқувчиларга ҳалқимизнинг ҳунармандчилиги технологияси тўғрисидаги 
билимлар берилади. Ҳунармандчилик касбига йўналтирилади.
 
3 -§.  1-9- Синфларда меҳнат таълимининг мазмуни 
Умумий ўрта таълим мактабларнинг узвийлаштирилган ДТС ва ўқув 
дастурида, умумий ўрта таълим мактабларида ўтиладиган меҳнат таълими 
фанининг мақсад ва вазифалари белгилаб берилган. Умумий ўрта таълим 
мактабларида меҳнат таълими фанини ўқитишнинг мақсади-ўқувчиларни 
ақлий ва жисмоний меҳнат турлари, жараѐнлари ҳамда касблар билан 
таништириш, уларда дастлабки меҳнат кўникма, малакаларни, меҳнатга 
қизиқиш, меҳнатсеварликни шакллантириш, уларни меҳнат ва касбларни 
қадрлаш 
аҳамиятини 
тушунишга 
ўргатиш 
ҳамда 
касб 
танлашга 
тайѐргарликларини амалга оширишдан иборат. Ушбу мақсадни амалга ошириш 
учун қуйидаги таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи, амалий, ижодий 
вазифаларни бажариш лозим бўлади. 
Таълимий вазифа—ўқувчиларнинг баркамол шахс бўлиб шаклланишлари 
учун уларга меҳнат жараѐнлари, касб асосларини ўқитиш ва касб танлаш билан 
уйғунлаштириш орқали касбгача тайѐргарлигига замин яратиш билан эгаллаган 
билимларини узвий ривожлантириш асосида меҳнат қуроллари, воситалари
жараѐнлари, ҳудудий ишлаб чиқаришнинг асосларини ўргатиш, техника ва 
технологиялар асосида эгалланаѐтган касб-ҳунар соҳаси хусусиятлари шу 
соҳанинг илғор вакиллари фаолияти билан таништириш.

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling